Архив

Fitch — Ўзбекистоннинг ислоҳотлар ва бошқарувдаги тараққиёти, инфляция ва давлат қарзи ҳақида
27 август 2024, 16:23

Fitch — Ўзбекистоннинг ислоҳотлар ва бошқарувдаги тараққиёти, инфляция ва давлат қарзи ҳақида

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен рейтингини ВВ- даражасида қолдирди. Агентлик давлат қарзининг паст даражаси, ЯИМнинг юқори ўсиши ва ислоҳотлардаги тараққиётни қайд этди. Бу ЯИМ пастлиги, давлат бошқаруви заифлиги, лекин яхшиланаётгани, иқтисодиётда давлат улуши юқорилиги билан мувозанатлашади.

ОТБ Ўзбекистон билан янги 5 йиллик ҳамкорлик стратегиясини бошлади
27 август 2024, 16:13

ОТБ Ўзбекистон билан янги 5 йиллик ҳамкорлик стратегиясини бошлади

ОТБнинг Ўзбекистон бўйича янги стратегияси мамлакатнинг яшил иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Банк энергетика, давлат сектори ва табиий ресурсларни бошқариш, молия, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва шаҳарсозлик соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари — янги авиақатновлар, Тошкент ва Бокудаги «Боқий шаҳар» мажмуалари, денгиз орқали юк ташиш ҳақида
27 август 2024, 16:11

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари — янги авиақатновлар, Тошкент ва Бокудаги «Боқий шаҳар» мажмуалари, денгиз орқали юк ташиш ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармонлари билан учрашувда қўшма инвестиция фонди миқдорини, авиақатновлар сонини ошириш, Боку ва Тошкентда «Боқий шаҳар» мажмуаларини қуриш таклифини билдирди. «Бокуда ўзбек тупроғи, Тошкентда Озарбайжон тупроғи бўлади», — деди у.

Тўрақўрғон туманига ҳоким тайинланди
27 август 2024, 15:54

Тўрақўрғон туманига ҳоким тайинланди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманига Шерали Қосимов ҳоким этиб тайинланди. У мазкур лавозимга қадар Поп тумани ҳокими ўринбосари сифатида ишлаган.

Афғонистондан ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётлар Ўзбекистонда қолади — АҚШ элчиси
27 август 2024, 15:47

Афғонистондан ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётлар Ўзбекистонда қолади — АҚШ элчиси

Ўзбекистон ва АҚШ 2021 йилнинг августида Афғонистондан олиб ўтилган ҳарбий самолётлар ва вертолётлар тақдири бўйича келишувга эришди. Америка элчиси Жонатан Ҳеник улар Ўзбекистонга ўтказилишини билдирди.

Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
27 август 2024, 15:17

Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Гидеон Лустиг Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлди. У бунгача Исроил Ташқи ишлар вазирлигида фаолият юритган.

Agalarov Development компанияси Тошкентда 133 млн долларга турар жой мажмуаси ва меҳмонхона қуради
27 август 2024, 14:53

Agalarov Development компанияси Тошкентда 133 млн долларга турар жой мажмуаси ва меҳмонхона қуради

Озарбайжоннинг Agalarov Development компанияси Тошкент шаҳрининг Миробод туманида турар жой мажмуаси ва меҳмонхона қурилиши бошланганини маълум қилди. Лойиҳа қиймати 133 млн долларга баҳоланмоқда.

Қозоғистоннинг Kaspi компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини қўлга киритмоқчи
27 август 2024, 14:04

Қозоғистоннинг Kaspi компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини қўлга киритмоқчи

Қозоғистоннинг Kaspi финтех компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришда иштирок этишни ва «ушбу мамлакатда технологияларни ривожлантиришга катта сармоя киритишни» режалаштирмоқда.

Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди
27 август 2024, 13:29

Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Ориф Рахмонкулов Сирдарёнинг Мирзаобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманни бир йил ҳам бошқармаган собиқ ҳокимни июль ойида президент ишдан олганди.

Депутатлар рақамли далиллар тўғрисидаги қонунни қабул қилди
27 август 2024, 13:04

Депутатлар рақамли далиллар тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Қонунчилик палатаси кибержиноятларга қарши курашиш учун рақамли далиллар тўғрисидаги қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Биринчи ўқишда депутатлар эътирозига сабаб бўлган норма чиқариб ташланди. Ҳужжат аввал 2 марта рад этилганди.

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди
27 август 2024, 12:26

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди

Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкентдан Нукус, Бухоро, Термиз, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.

Yunusabad Residence ТЖМ коттежларининг янги эгаларига BYD Chazor совға қилинади
27 август 2024, 11:00

Yunusabad Residence ТЖМ коттежларининг янги эгаларига BYD Chazor совға қилинади

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Yunusabad Residence турар жой мажмуасидаги коттежларнинг янги эгаларига BYD Chazor автомобили совға қилинади.

Колонка: Ўзбекистонда ёшлар салоҳияти ва имкониятлари
27 август 2024, 10:55

Колонка: Ўзбекистонда ёшлар салоҳияти ва имкониятлари

Ўзбекистонда ёшларнинг камол топиши учун имкониятлар мавжуд, аммо улар нотекис тақсимланган. Ҳозир буларни амалга оширишнинг айни пайти, деб ёзади БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии ўз колонкасида.

Тошкент метроси кунига ўртача 724,5 минг йўловчини ташимоқда
27 август 2024, 10:41

Тошкент метроси кунига ўртача 724,5 минг йўловчини ташимоқда

2024 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент метрополитенида 131,9 млн йўловчи ташилди. Кунлик ташиш кўрсаткичи ўртача 724,5 минг нафарни ташкил этмоқда.

Тошкент вилоятида Damas тўлиқ ёниб кетди
27 август 2024, 10:28

Тошкент вилоятида Damas тўлиқ ёниб кетди

Зангиота туманида ҳаракатланиб кетаётган Damas тўлиқ ёниб кетди. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. Ҳеч ким жароҳат олмаган.

Учқудуқ туманига янги ҳоким тайинланди
27 август 2024, 09:53

Учқудуқ туманига янги ҳоким тайинланди

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманига Учқун Елмуратов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Агробанк» вилоят филиали бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Тошкентда йўловчилар метронинг кичик ойнасини очиш вақтида синдириб қўйди
27 август 2024, 09:43

Тошкентда йўловчилар метронинг кичик ойнасини очиш вақтида синдириб қўйди

Тошкент метросининг вагонларидан бирида кичик ойна синди. Метрополитен тирқиш йўловчилар томонидан эҳтиётсиз ҳаракат сабаб синганини маълум қилди.

Фарғонада фуқаро пичоқ билан ҳужум қилган профилактика инспектори вафот этди
27 август 2024, 09:17

Фарғонада фуқаро пичоқ билан ҳужум қилган профилактика инспектори вафот этди

Данғара туманида хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспектори фуқаронинг пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида вафот этди.

Fido-Biznes ва IsBF биргаликда Ўзбекистонда исломий молияни ривожлантиради
27 август 2024, 09:00

Fido-Biznes ва IsBF биргаликда Ўзбекистонда исломий молияни ривожлантиради

Fido-Biznes IТ-компанияси Islamic Business and Finance билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ислом молияласини ривожлантириш бўйича меморандум имзолади.

Андижон шаҳри Ободонлаштириш бошқармасига раҳбар бўлган собиқ ҳоким бир ҳафта ўтиб ишдан бўшади
27 август 2024, 08:00

Андижон шаҳри Ободонлаштириш бошқармасига раҳбар бўлган собиқ ҳоким бир ҳафта ўтиб ишдан бўшади

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 17 август куни Ободонлаштириш бошқармасига раҳбар бўлганди. Бир ҳафта ўтгач, у «соғлиғи сабабли» ушбу лавозимдан кетди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг