Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга электромобиллар импорти қарийб 5 бараварга — 5403 тагача ошди. Уларнинг умумий қиймати 167 млн долларни ташкил этди. Ҳар тўққизинчи электромобиль Хитойдан олиб келинмоқда, Гонконгдан етказиб бериш ҳам ошган.
«Юнистрим» Ўзбекистонда одатдагидек ишлашда давом этишини маълум қилди. Шунингдек, компания Ўзбекистонга пул ўтказмалари лимитини оширди. 20 июль куни АҚШ бу тўлов тизимига хизмат кўрсатувчи банкка қарши санкция жорий қилганди ва кейин Ўзбекистоннинг 5 та банки «Юнистрим» билан ишлашни тўхтатганди.
МҲТИ мутахассислари Ўзбекистонда агродронларни олиб кириш ва фойдаланиш учун рухсат олиш тартиби анча мураккаблиги туфайли улардан фойдаланиш кенг тарқалмаганини маълум қилди. Улар хориж тажрибасини инобатга олиб, бу бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтган.
Fitch Ratings Ўзбекистон кредит рейтингини оширишнинг асосий омили сифатида бошқарув стандартларини такомиллаштириш ва тузилмавий ислоҳотларни қайд этди. Агентлик институтлар мустақиллиги ва бюрократик аппаратни қисқартириш муҳимлигини таъкидлади.
Президент Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция ва мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилишини маъқуллади. Биринчисига қурилиш вазири ўринбосари, иккинчисига бош вазир раҳбарлик қилади. Дирекция шаҳарни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқади, инвесторлар билан шартнома тузади ва бошқа ишларни бажаради.
1 августдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида, 20 августдан Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари оширилади.
Тижорат банклари 26 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 555−11 615 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 655−11 670 сўм.
Бухоро вилоятида шамол электр станцияси қурилиши доирасида баландлиги 100 метр, парраклари 84 метр бўлган илк турбина ўрнатилди. Бу қурилмадан яна 157 та ўрнатилиши керак. Станцияларнинг илк қувватлари 2024 йилда ишга туширилади.
АҚШ Россиянинг «Юнистрим» тўлов тизимига санкция киритгач, Ўзбекистондаги камида 5 та банк у билан ишлашни тўхтатди. Тизимнинг ишлаши Қозоғистон, Арманистон ва Грузияда ҳам чекланди.
Тармоқларда Ҳиндистон гуруч экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистонда маҳсулот нархи ошиб кетиши ҳақида хабар тарқалди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу ҳолат нархларга таъсирини кўрсатмаслиги, бозорлар гуруч билан узлуксиз таъминлангани ва захиралар етарли эканини билдирди.
Тижорат банклари 25 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 535−11 600 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 650−11 670 сўм.
Тадбиркорлар куни муносабати билан Ўзбекистон президентининг ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Таклиф ва саволларни 1094 ва 1100 қисқа рақамларига, шунингдек, business.gov.uz портали орқали юбориш мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас.
Янги Тошкент инвесторлари, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари ҳамда дирекцияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод этилади.
Тижорат банклари 24 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 540−11 610 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 660−11 670 сўм.
Марказий банк жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликларини ундиришда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди. Унга кўра, қарздорга соат 20:00 дан 8:00 гача вақтда ва ҳафтада бир мартадан кўп учрашиш, кунига бир мартадан ортиқ телефон қилишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон июнь ойида Хитойга табиий газ экспортини оширди. Қиймат жиҳатидан етказиб бериш 85,3 миллион долларга ошган, бу май ойига нисбатан 9,1 фоизга кўп. Аввалроқ мамлакатда газ қазиб олиш 2,51 миллиард куб метрга камайганини ёзгандик.
Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга ёки 2,51 млрд куб метрга қисқарди. Электр энергияси ишлаб чиқариш эса ўсди, лекин июнь ойида пасайиш қайд этилди. Нефть ишлаб чиқариш пасайишда давом этмоқда, бензин ишлаб чиқариш кескин ошган.
Статистика агентлиги Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун фойдаланиладиган минимал истеъмол харажатларининг кеч эълон қилинишини изоҳлади ва бу кўрсаткични ҳисоблаш усули борасидаги танқидларга жавоб қайтарди.
Қозоғистоннинг QazaqGaz компанияси октябрь ойидан Ўзбекистонга Россия гази транзитини бошлашни режалаштирмоқда. Компания барча техник тадбирлар тасдиқланган жадвалга мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга оширилаётганини маълум қилди.
Президент август ойида Ўзбекистонда «яшил водород» ишлаб чиқариш мажмуасини қуришни бошлаш бўйича топшириқ берди, дея маълум қилди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Иншоот Саудиянинг ACWA Power компанияси томонидан Чирчиқ шаҳридаги аммиак заводи негизида қурилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг