Тошкентда 7 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади
4 ноябрь 2024, 11:35

Тошкентда 7 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 7 ноябрдан босқичма-босқич бошланади. 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Майя Санду Молдовадаги президентлик сайловида ғалаба қозонди
4 ноябрь 2024, 11:24

Майя Санду Молдовадаги президентлик сайловида ғалаба қозонди

Овозларнинг 99,82 фоизи санаб чиқилгач, Молдовада амалдаги президент Майя Санду сайловнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонди. Санду 55,40 фоиз, унинг рақиби Александр Стояногло 44,60 фоиз овоз олди. Президент чет элда яшовчи фуқаролар овози ҳисобига устунликка эришди.

Бухорода қизининг танасига қизиган капгир босган аёлга жиноят иши қўзғатилди
4 ноябрь 2024, 11:12

Бухорода қизининг танасига қизиган капгир босган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилояти Шофиркон туманида вояга етмаган қизига жароҳат етказган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. 9 ёшли қиз шифохонага ётқизилган.

BEFIT PRO Challenge 3.0 кузнинг асосий челленжи тез орада бошланади
4 ноябрь 2024, 11:00

BEFIT PRO Challenge 3.0 кузнинг асосий челленжи тез орада бошланади

7TECH, BEFIT PRO ва ОU7 Training ҳар бир оддий ҳаракат катта совринларга яқинлаштириши мумкин бўлган кузги челленжни бошлаяпти.

2025 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда ошириш режалаштирилмоқда
4 ноябрь 2024, 10:53

2025 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда ошириш режалаштирилмоқда

2025 йилда Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни инфляциядан паст бўлмаган даражага ошириш режалаштирилмоқда (инфляция прогнози 7 фоиз). 2024 йилда иш ҳақи ва пенсияларни ошириш учун режалаштирилганидан камроқ маблағ ажратилди.

Тошкентда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади
4 ноябрь 2024, 10:44

Тошкентда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади

Пойтахтда 9 ноябрда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади. Ҳокимлик ташкилотлар, корхона ҳамда фаол фуқароларни дарахт экиш ташаббусига қўшилишга чақирди.

Тошкент вилоятида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашуви ортидан иккиси ёниб кетди
4 ноябрь 2024, 10:19

Тошкент вилоятида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашуви ортидан иккиси ёниб кетди

Душанба куни эрталаб Оҳангарон туманида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашиб кетди. Бироздан сўнг автоуловларда қисқа туташув сабаб ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, ёнғин ўчирилди.

Қашқадарёдаги мактабда ўқитувчи ўқувчи қизни урди
4 ноябрь 2024, 10:10

Қашқадарёдаги мактабда ўқитувчи ўқувчи қизни урди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида жанжал келиб чиқди. Педагог ўқувчининг юзига тарсаки туширган. Ҳолат юзасидан маъмурий иш очилган.

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
4 ноябрь 2024, 10:09

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди

Ойбек Эшонов Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси, ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистонда 4−10 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
4 ноябрь 2024, 07:43

Ўзбекистонда 4−10 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда иссиқ ҳарорат ортидан, душанба кечга томон аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилади. Ҳафта ўртасига қадар камида иккита нам ҳаво оқими таъсирида жойларда вақти-вақти билан ёғинлар ва совуқ ҳарорат кузатилади. Ҳафта охири, хусусан, дам олиш кунлари қуруқ, аммо совуқ бўлади.

Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
3 ноябрь 2024, 15:19

Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди

Қамчиқ довонида қисқа туташув сабаб юк автомобили ёниб кетди. Довон йўлида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилди.

Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Давид Стивенсни енгди
3 ноябрь 2024, 14:23

Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Давид Стивенсни енгди

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев америкалик Давид Стивенс устидан ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари маълум қилинди
3 ноябрь 2024, 11:48

Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари маълум қилинди

2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар якка тартибдаги уй-жой қурган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларни расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди.

Қонунчилик палатасининг янги чақириқ депутатларининг ўртача ёши ошди
2 ноябрь 2024, 22:19

Қонунчилик палатасининг янги чақириқ депутатларининг ўртача ёши ошди

Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси янги сайланган депутатларининг ўртача ёши 3 ёшга — 49,5 ёшгача ошди. Ёши энг катта партия ЎзХДП, энг кичиги эса «Миллий тикланиш» бўлди. Аёллар улуши 32 фоиздан 38 фоизга ўсди.

Андижондаги мактабда ўқувчиларни калтаклаган директор ишдан бўшатилди
2 ноябрь 2024, 19:31

Андижондаги мактабда ўқувчиларни калтаклаган директор ишдан бўшатилди

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги мактабда ўқувчиларни калтаклаган директор ишдан олинди. Вилоят ММТБ раҳбар педагогик этика қоидаларидан четга чиққанини маълум қилди.

Чорсу майдонини кенг кўламли реконструкция кутмоқда. «Чорсу» меҳмонхонаси қайтадан қурилади
2 ноябрь 2024, 19:07

Чорсу майдонини кенг кўламли реконструкция кутмоқда. «Чорсу» меҳмонхонаси қайтадан қурилади

Тошкентда 2025 йилда Чорсу майдонини реконструкция қилиш бошланади. Эски меҳмонхона ўрнида 29 қаватли янги меҳмонхона, бизнес-марказ ва турар-жой биноларидан иборат лойиҳа қад ростлайди. У 170 млн долларга баҳоланган. Лойиҳа Германиянинг Tchoban Voss Architekten компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди
2 ноябрь 2024, 18:14

ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ҳудудда тезкор тадбирлар ўтказиб, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Қўлга олинган гумондорларга жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Сенат аъзолари 7−12 ноябрь кунлари сайланади
2 ноябрь 2024, 16:03

Сенат аъзолари 7−12 ноябрь кунлари сайланади

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари 7−12 ноябрь кунлари ўз депутатлари орасидан Сенат аъзоларини сайлаш бўйича мажлислар ўтказади. Эндиликда сенаторлар сони 100 эмас, 65 нафарни ташкил қилади.

ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
2 ноябрь 2024, 15:37

ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжатда бюджет тизими маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш тартиби ҳам белгиланган.

Автотранспортларнинг вазни ва ҳажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
2 ноябрь 2024, 12:40

Автотранспортларнинг вазни ва ҳажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади

Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг