Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 24,86 сўмга кўтарилиб, 10 705,26 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-ғубор ходисалари юзасидан «Ўзгидромет» ҳудудлар кесимидаги тафсилотларни эълон қилди. Марказ 150 йил давомида бундай ҳолат илгари кузатилмагани қайд этди. Пайшанба оқшомида ҳаводаги чангнинг рухсат этилган миқдоридан ошиб кетиши 30 бараварга етди, кейин эса 10 бараварга тушди.
Пайшанба куни Москвага парвоз кечикиши сабабли Урганч аэропортида 300 га яқин одам йиғилди. Uzbekistan Airports сайёҳлик компанияси керакли ҳужжатларни ўз вақтида тайёрламагани ҳақида хабар берди. iFly Airlines самолёти кечки пайт етиб келди.
Тошкент шаҳрида давлат эҳтиёжи учун 13 йил олдин бузилган уйлар ўрнига уй-жой ёки компенсация пуллари бугунги кунга қадар тўлаб берилмаган. Депутат Расул Кушербаевнинг таъкидлашича, «бу ҳаракат давлатнинг ўз фуқароси олдида хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш мажбуриятини бажармаётганини кўрсатмоқда».
Чанг бўронлар Ўзбекистон ва минтақада тез-тез учраб турадиган ҳолат. Аммо ҳозирда республика бўйлаб кузатилаётган чангли туман ғайриоддий эканлиги қайд этилди. У секин тарқалмоқда ва эртагача давом этиши мумкин, деб хабар берди «Ўзгидромет» «Газета.uz»га. Марказ мамлакатдаги кенг кўламли қурилиш ишлари ушбу ҳодисанинг пайдо бўлиш сабабларидан бири эканлигини тасдиқлади.
Миллий боғда Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги кўл қуритилиб, унинг ўрнига Миллий академик драма театрининг янги биноси қурилмоқда. Бунга қадар кўлдаги оролчада томоша минораси бўлган Light House ресторан мажмуасини барпо этиш мўлжалланаётган эди. «Газета.uz» қурилиш жойига бориб, вазиятни ўрганди.
Самарқандда ДХХ террористик ташкилот тарафдорлари сифатида гумон қилинган 10 нафар шахснинг Сурия давлатига чиқиб кетишининг олдини олди. Улар ижтимоий тармоқларда «жиҳод»га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келгани айтилмоқда.
«Ўзбекнефтгаз» ноябрь ойида Лондон фонд биржасига 700 млн долларлик қийматдаги халқаро облигацияларни жойлаштиради. Ундан тушган маблағлар эса жамият эҳтиёжларига сарфланади.
Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 даража совуқ бўлиши мумкин, кундуз куни +9…+14 даража илиқгача исийди.
«Қодирия» бош сув иншоотидаги носозлик туфайли пойтахтнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Жумладан, авария оқибатида Мирзо Улуғбек туманидаги иккита қозонхонага совуқ сув келиши тўхтаган ва туман аҳолиси таъминотсиз қолган.
ДХХ ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Жиззах, Тошкент, Самарқанд ва Андижон вилоятларида жами 17 кг 165 гр «опий» ва 18 кг 279 гр «гашиш» гиёҳванд моддаларининг муомаласига чек қўйилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Тез ёрдам» хизматига бўлган жами чақириқлар сони 3 ноябрдаги 3433 тадан 4 ноябрда 4082 тага етгани, 678 киши нафас қисишидан шикоят қилганини билдирди. Вазирлик аҳолига чангли ҳавода ниқоб тақиш, аллергик ва астма касаллиги бор беморларга ташқарига чиқмасликни тавсия қилди.
ЎзЛиДеП партиясидан Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 6 ноябрь куни Сенатнинг янги биносида бўлиши кутилмоқда.
Тошкентдаги чангли туман туфайли нафас олиш муаммоси билан камида уч киши Республика аллергия маркази ва 1-шаҳар касалхонасига мурожаат қилди. Аллергия ва нафас олиш муаммолари бўлган одамларга уйда қолиш, деразаларни ёпиш ва хоналарни намлантириш тавсия этилади.
Россиялик эркакнинг Metallica гуруҳидан 1 млрд доллар талаб қилаётгани, Португалияда парламентнинг тарқатилаётгани, Грузиянинг амалдаги президенти Саакашвилини ҳеч қачон афв этмаслигини айтгани, Эрон 29 ноябрда Венада ядровий битимга қайтиши, Япония бош вазири бир вақтнинг ўзида икки лавозимда фаолият юритмоқчилиги, Туркияда Эрдўғонни Twitter’да ҳақорат қилган 30 кишига нисбатан жиноий иш очилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Кучли шамол натижасида тупроқнинг жуда қуруқ усти қатлами кўтарилиши пайшанба куни Тошкентда чанг-қумли туман кузатилишига сабаб бўлди. Ўзгидромет атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган миқдорлардан 5 баробарга ошганини маълум қилди.
Zamin фонди кўмагида ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг эшитиш қобилияти заиф 2000 нафар ўқувчисига иккитадан эшитиш ускунаси топширилмоқда.
Сербиядаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков тўғридан-тўғри финалга чиқди. Ярим финалда у Дониёл Шоҳбахшга қарши рингга чиқиши керак эди, бироқ жиддий жароҳати сабабли эронлик спортчи турнирни тарк этди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси олий таълим муассасаларининг умумий рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, илмий тадқиқотлар орқали энг кўп маблағ ишлаб топган ОТМлар, ОТМларнинг илмий салоҳияти, филиаллар рейтинглари ҳам эълон қилинди.
Бош вазирнинг ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси Олимжон Умаров ва АКТ вазири Шуҳрат Садиков лавозимларидан озод этилди. Бу ижтимоий тармоқлар фаолиятини чеклаш билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг