Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 7,68 сўмга пасайиб, 10 676 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Теҳрон саммитидаги нутқида Афғонистон яқин келажакда минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиб қолиши ҳақида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу давлатни халқаро миқёсда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик учун Афғонистонга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш зарур.
Меҳнат муҳожирларига ёрдам бериш мақсадида «Юнистрим» банки касаллик ёки жароҳат туфайли даромадини йўқотганлар учун бепул суғуртали дебет картасини чиқарди.
2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ХТВ тизимидаги таълим муассасаларида 76,5 млрд сўмлик молиявий хато-камчиликлар, шундан 16 млрд сўмлик ўғирлик ва камомад ҳолатлари аниқланган.
Олий таълим вазирлиги Педагогика университетида декан ўринбосари ва талаба қиз билан боғлиқ воқеани назоратига олди. Вазирлик ушбу ҳолатга йўл қўйган университет раҳбарияти ва масъулларига нисбатан қатъий ташкилий ва интизомий чоралар кўрилишини таъкидлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса жабрланувчи қизнинг саломатлигини ўз назоратига олди.
Президент тадбиркорлик субъектларининг валюта хатарларини камайтиришга оид қарорни қабул қилди. Давлат жамғармаси хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилганида компенсация тўлаб беради.
Uzbekistan Airports таркибида Uzbekistan Airports Handling компанияси фаолият бошлайди. Янги хендлинг корхонаси аэропорт комплексидаги қатор хизматларни тақдим этади. Эндиликда авиакомпаниялар ўзларига зарур хизмат пакетини шакллантириб, кераксиз хизматлардан воз кечишлари мумкин бўлади.
Миробод туманида Matiz автомашинаси йўл четида турган пиёдаларни уриб юбориб, ағдарилиб кетган. Оқибатда 3 нафар пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Йўл четида турган автомобилларга ҳам зарар етган.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Теҳрон саммити доирасида Эрон президенти Иброҳим Раиси билан Афғонистондаги вазият бўйича музокаралар ўтказди. Камилов Эроннинг Афғонистондаги вазиятни ўрганиш бўйича ташаббусини олқишлашини маълум қилди. Раиси саммит доирасида афғон масаласи бўйича умумий ечим ва қарашлар топилишига умид қилиши ҳақида таъкидлади.
Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари сенаторлар рад этган «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунни маъқуллашни сўраб, Сенатга мурожаат қилган эди. Шундан сўнг, сенаторлар Одилжон Иминов ва Эркин Гадоев жамиятлар раҳбарлари билан учрашди. Таъкидланишича, «учрашувда қонун имконияти чекланган шахсларга тўғридан-тўғри имтиёз ва преференциялар беришни назарда тутмаслиги тушунтирилган». Қолаверса, ҳужжатни қайта ишлашда ҳамкорлик қилиш таклиф этилган.
Япония гуманитар эҳтиёжларнинг ўсиб бораётганлиги сабабли Афғонистон ва қўшни мамлакатларга 65 млн доллар миқдорида фавқулотда грант ажратади. Шундан 200 минг доллари Ўзбекистонга берилади.
Алимент тўламаганлиги сабабли транспорт воситасини ҳайдашга чекловлар ўрнатилиши мумкин. Бошқариш ҳуқуқи чекланган фуқароларнинг реестрини шакллантириш ва қарздор томонидан транспорт воситасини бошқарганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.
Тахиатош, Бойсун, Бўстон ва Термиз туманлари ҳокимлари Халқ депутатлари туман кенгаши мажлисларини ўтиб кетган кунга чақириш тўғрисида қарорлар қабул қилишган.
Республика бўйлаб ҳокимларнинг фаолияти самарадорлигини акс эттирувчи рейтинг натижалари argos.uz порталида эълон қилинди. «Вилоятларнинг ТОП туманлари» умумий рейтингида Навоий ҳамда Хоразм вилоятлари кичик фарқ билан етакчилик қилмоқда. Энг қуйи поғонани эса Сурхондарё вилояти эгаллаган.
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Forbes журнали дунёнинг энг бой одамлари рейтингини тузишни бошлагандан буён энг юқори кўрсаткичга эга бўлди. Унинг бойлиги рекорд даражадаги 271,3 млрд долларга етган.
Германия федерал канцлери Ангела Меркель ваколати расман якунланди. Мамлакатда янги ҳукумат тузилгунга қадар Меркель мазкур вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритади.
Тошкент давлат педагогика университетида декан ўринбосари ўз хонасида 3 курс талабасига тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Қиз қаршилик кўрсатгандан сўнг декан муовини уни деразадан итариб юборади ва қиз тушиб кетади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, декан ўринбосари қўлга олинди.
Интерпол Сеулда фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Аввалроқ икки эркак фирибгарликда айбланиб, Жанубий Кореядан экстрадиция қилинган эди.
YouTube Бразилия президентини бир ҳафтага янги видео жойлаштириш имкониятидан маҳрум қилгани, Қозоғистон афғон аёлларининг парвози учун гуманитар транзит йўлаги ажратаётгани, Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ро Дэ У 88 ёшида вафот этгани, Грецияда полиция анархист намойишчиларга қарши газдан фойдалангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон НАТОни замонавий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашишда муҳим ҳамкор деб билади ва алоқаларни ривожлантириш тарафдори, дея қайд этилди мамлакат ва альянснинг Брюсселдаги вакиллари учрашувида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг