АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайловлари якунлари бўйича эълон қилган баёнотида «АҚШ Ўзбекистон халқини ўз сайлов ҳуқуқидан фойдаланишда қўллаб-қувватлаши» ва «ҳукумат билан келгусида ҳамкорлик қилиш тарафдори» эканини маълум қилди.
«Толибон» ҳукумати Кобул тепаликларида ариқлар қазишга аҳолини жалб қилиб, иш ҳақи сифатида буғдой тарқатишини маълум қилди. Дастур доирасида 40 мингдан ортиқ одам иш билан таъминланади ва келгуси икки ой ичида мазкур ташаббус бошқа вилоятларда ҳам жорий қилиниши режалаштирилган.
Тошкент аэропортида 15 нафар авиация ишқибозлари иштирокида биринчи расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди. «Кўплаб ҳолатлар таъсирида аэропорт журналистлар, блогерлар ва споттерлар учун ёпиқ эди», — деди Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева. Тадбир қандай ўтди ва споттерлар қандай фотосуратларни қўлга киритди — «Газета.uz» мақоласида.
Шавкат Мирзиёев сайловдаги рақиблари билдирган таклифлар албатта инобатга олинишини маълум қилди. «Биз кеча рақобат қилган бўлсак, энди бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак», — деди у. Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва танқидларни «ҳаётимиз ўзгаргани, демократик ислоҳотлар натижаси» деб атади. Шавкат Мирзиёев ғалабасини нишонлаш маросимидан фотосуратлар.
Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан президентликка қайта сайланиши, ЕХҲТ ва Европа парламентининг ҳамкорликдаги миссияси «кўплаб жиддий қонунбузарликлар» кузатилганини қайд этиши, дунё давлатлари раҳбарларининг Шавкат Мирзиёевга йўллаган табриги — «Газета.uz»нинг 25 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президентликка номзод Нарзулла Обломуродов Экопартиянинг давлат раҳбари сайловида илк бор иштирок этишини «тарихий ғалаба» деб атади. У Шавкат Мирзиёевни ғалабаси билан табриклаб, «Партия сайланган президентнинг барча ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашини» айтди.
«Миллий тикланиш»дан номзод Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади. У «халқнинг фаровонлиги йўлида қўлни-қўлга бериб, биргаликда фаолият кўрсатиш лозимлигини» таъкидлади.
ХДПдан номзод Мақсуда Ворисова Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади. У «сайлов натижаларини тўла-тўкис тан олишини» айтди. «Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилиб, эълон қилинган „Янги Ўзбекистон Стратегияси“ халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллади», — дея қўшимча қилди Мақсуда Ворисова.
Туркия, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни сайловда ғалаба қозониб, қайтадан Ўзбекистон президентлигига сайлангани билан муборакбод этмоқда.
Президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёев унга овоз берган сайловчиларга миннатдорчилик билдирди. «Халқимизнинг 80 фоиздан кўпи сайловда иштирок этгани, уларнинг янги Ўзбекистондаги эртанги кунига бефарқ эмаслигидан далолат», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
ЕХҲТ ва Европа парламентининг ҳамкорликдаги миссияси «кўплаб жиддий қонунбузарликлар» кузатилганини қайд этди: кўплаб сайловчилар тегишли тартиблар қўлланилмаган тарзда сайловчилар рўйхатига қўшилган, ҳужжатларсиз сайлов бюллетенлари топширилган, бошқалар номидан овоз бериш ҳолатларига йўл қўйилган. Бир қатор сайлов участкаларида кузатувчилар бир нечта бюллетенлар ташланган вазиятларга ҳам гувоҳ бўлишган.
Ўзбекистонда ўтказилган президентлик сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг вакиллари сайловлар «юқори сиёсий, ҳуқуқий ва ташкилий даражада ўтганини» таъкидлади. Улар шунингдек, мазкур сайловлар «рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора бўлганини, демократик сайловларнинг умумий эътироф этилган тамойилларига тўла жавоб берганини» қайд этишди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига қайта сайлангани билан илиқ табриклади.
Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,1% фоиз овози билан иккинчи муддатга қайта сайланди, дея хабар берди МСК раҳбари Зайниддин Низомхўжаев. У сайловда номзодлар ўртасида халқаро стандаортларга мос ҳақиқий рақобат бўлганлигини таъкидлади.
Душанба куни Ўзбекистон АҚШдан 273 минг 780 доза Pfizer-BionNTech вакцинасини қабул қилди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан телефонда мулоқот қилиб, уни президентлик сайловларидаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади.
Россияда COVID-19 га чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда. Кунига инфекция аниқланганлар сони 37 минг 930 тага ошди, бу пандемия бошланганидан бери янги максимал кўрсаткич.
Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади.
2022 йилдан 1 июлдан суғуртанинг барча турлари электрон шаклда амалга оширилса, 2023 йилдан мажбурий суғуртанинг барча турларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади. 2022 йил 1 июлдан эса инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозлари чиқарилади.
«Газета.uz» мухбири «Миллий тикланиш» партиясидан номзод Алишер Қодиров овоз берган Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган 83-мактабдаги 116-сайлов участкасида овозларни санаш жараёнини кузатди. ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев ушбу участкада 88% овоз тўплади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг