Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг ҳайдовчиликка тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари компенсация қилинади
6 октябр 2021, 10:33

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг ҳайдовчиликка тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари компенсация қилинади

Ҳукумат қарори билан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга ҳайдовчиликка тайёрлаш курсларининг харажатлари компенсация қилинади. Бунда компенсация миқдори БҲМнинг 4 бараваригача бўлиши мумкин. Шунингдек, сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўташ бадали ҳам қоплаб берилади.

Ўзбекистон «қуруқлик портлари» тўғрисидаги битимга қўшилди
6 октябр 2021, 10:03

Ўзбекистон «қуруқлик портлари» тўғрисидаги битимга қўшилди

Ўзбекистон халқаро юкларни ташишни соддалаштиришга мўлжалланган «Қуруқлик портлари» тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга қўшилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 октябр 2021, 22:01

Жаҳон янгиликлари дайжести

Долларнинг жаҳон валютаси мақоми таҳдид остида бўлиши мумкинлиги, Facebook’даги узилишлар сабаби, дунё авиакомпанияларининг 2050 йилга келиб CО2 чиқиндиларини нолга етказиш мажбуриятини олишгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

5 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 октябр 2021, 21:14

5 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги эълон қилинган қарор ва фармонлар, Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи, ТДИУ собиқ проректорининг қидирувга берилиши — «Газета.uz»нинг 5 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Гурбангули Бердимуҳамедов — Шавкат Мирзиёевнинг хусусиятлари тўғрисида
5 октябр 2021, 19:50

Гурбангули Бердимуҳамедов — Шавкат Мирзиёевнинг хусусиятлари тўғрисида

Туркманистон давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов президент Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатлари ва тавсиялари мамлакатда пахта етиштириш ҳажмларини сезиларли даражада оширишга ёрдам берганлигини таъкидлади. У ҳамкасбининг бошқа хусусиятларини ҳам эътироф этди.

Профилактика инспекторлари ваколатлари кенгайтирилди
5 октябр 2021, 19:40

Профилактика инспекторлари ваколатлари кенгайтирилди

Профилактика инспекторлари кўриб чиқиши мумкин бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгайтирилди. Жумладан, эндикликда «участкавойлар» ҳайдовчиларнинг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ҳамда вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишлари мумкин.

UzAuto Motors Туркманистонда автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
5 октябр 2021, 19:01

UzAuto Motors Туркманистонда автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

«Ўзавтосаноат» ва «Turkmenistan-Motors» ўртасида имзоланган меморандумга кўра, Туркманистон ҳудудида UzAuto Motors автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Туркманистон томони ўзбек товарларини 300 миллион долларга сотиб олишни режалаштирмоқда.

Фарғонада ҳомиладор аёл пичоқлаб ўлдирилди
5 октябр 2021, 18:34

Фарғонада ҳомиладор аёл пичоқлаб ўлдирилди

Фарғонада хонадонлар бирига ғайриқонуний равишда кирган шахс ўзини кўриб қолган аёлни пичоқлади. Оқибатда аёл шифохонада вафот этди. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилди.

Туркманистон президентининг ташрифи доирасида 23 та ҳужжат имзоланди
5 октябр 2021, 17:06

Туркманистон президентининг ташрифи доирасида 23 та ҳужжат имзоланди

Туркманистон президентининг Тошкентга ташрифи давомида 23 та ҳужжат имзоланди. Улар орасида Транспорт, транзит ташишлар, сувни тежовчи технологиялар, адлия, ижтимоий ҳимоя ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга доир ҳужжатлар имзоланган.

Физика бўйича Нобель мукофоти иқлимни моделлаштириш ва физик тизимларни ўрганган олимларга берилди
5 октябр 2021, 17:03

Физика бўйича Нобель мукофоти иқлимни моделлаштириш ва физик тизимларни ўрганган олимларга берилди

2021 йилги физика бўйича Нобель мукофоти Сюкуро Манабе, Клаус Ҳасселман ва Жоржио Паризига «мураккаб физик тизимлар ҳақидаги тушунчамизга қўшган ҳиссаси» учун берилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистонни қўллаб-қувватлашда давом этади
5 октябр 2021, 16:56

Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистонни қўллаб-қувватлашда давом этади

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Афғонистон халқига ёрдам беришда давом эттишларини таъкидлашди. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига таъсир кўрсатади. Шунингдек, у трансмиллий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни давом эттириш режалари ҳақида ҳам маълум қилди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
5 октябр 2021, 16:31

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 10,40 сўмга кўтарилиб, 10 688,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

ТДИУ собиқ проректори қидирувга берилди
5 октябр 2021, 16:06

ТДИУ собиқ проректори қидирувга берилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори фирибгарлик ва мансаб сохтакорлигида айбланиб, қидирувга берилган.

Ҳуқуқбузар шахс етказган зарарини қоплаб, жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин
5 октябр 2021, 15:35

Ҳуқуқбузар шахс етказган зарарини қоплаб, жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин

Қонунчиликка туҳмат, ҳақорат қилиш, енгил тан жароҳати етказиш ва енгил тан жароҳатига олиб келган ЙТҲлар бўйича маъмурий ишларни кўриб чиқишда ярашув институти амалиёти жорий қилинмоқда. Ярашув фақатгина жабрланган томоннинг ташаббуси билан ва зарар қопланганидан кейингина амалга ошиши мумкин.

«Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш учун 311 та қонун қабул қилинди» — Русланбек Давлетов
5 октябр 2021, 15:01 1

«Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш учун 311 та қонун қабул қилинди» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш учун 5 йилда 114 трлн сўм ва қарийб 31 млрд АҚШ доллари йўналтирилганини маълум қилди. «Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш учун 311 та қонун, 2000 га яқин Ўзбекистон президентининг фармон ва қарорлари қабул қилинди» — деди у.

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида зилзила сезилди
5 октябр 2021, 14:38

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида зилзила сезилди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила сезилди. Зилзиланинг эпицентри Афғонистонда бўлган. Қашқадарё ва Сурхондарёда 3−4 балллик силкинишлар қайд этилган.

Афғонистон электр энергияси импорти бўйича қўшни давлатлардан 62 млн доллар қарздор
5 октябр 2021, 14:35

Афғонистон электр энергияси импорти бўйича қўшни давлатлардан 62 млн доллар қарздор

Афғонистоннинг энергетика компанияси Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрондан 51 млн доллар қарздор эканлиги маълум бўлди. Компания вакиллари БМТнинг Афғонистондаги ёрдам дастуридан қарзни тўлаш учун 90 млн доллар маблағ сўраб мурожаат қилишган.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокараларни бошлашди
5 октябр 2021, 12:46 1

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокараларни бошлашди

Ўзбекистон ва Туркманистон минтақавий ва халқаро масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлайди, чунки мамлакатларнинг мақсадлари ҳамоҳанг. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган тор доирадаги учрашувда айтилди.

Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди
5 октябр 2021, 12:43 2

Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди. Жарима миқдори БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача оширилди. Шунингдек, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазо чораси киритилмоқда ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йилдан 3 йилгача узайтирилди.

Болаларда юрак нуқсонларини даволаш учун 2021 йилда 500 та окклюдер харид қилинади
5 октябр 2021, 12:22

Болаларда юрак нуқсонларини даволаш учун 2021 йилда 500 та окклюдер харид қилинади

Президент қарорига мувофиқ, болаларда юрак нуқсонларини даволаш учун 2021 йилда 10 млрд сўмга 500 та окклюдер харид қилинади, келгуси йилдан уларнинг сони 5 мартагача оширилади. Қолаверса, туман ва шаҳар даражасида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кенг жорий этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг