Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 баробар ошириш вазифаси олдинда турганлигини таъкидлади. Шунингдек, президент 2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилишини айтиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 2026 йил охиригача камбағалликни 2 баробар қисқартиришини таъкидлади. ЎзЛиДеП номзоди 2023 йилдан ҚҚС 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 1,5%га туширилишини ҳам қайд этди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун яна қатор режалар эълон қилинди.
ЎзЛиДеПнинг 10-съездида партия номзоди, Шавкат Мирзиёев президентлик даврида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд президент фармони ва қарори қабул қилингани айтилди. «Ҳар қандай ислоҳот қуруқ рақамларда эмас, балки, энг аввало, аҳолининг кундалик ҳаётида, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топиши зарур», — деди у.
Шавкат Мирзиёев 2026 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси сони 38 млн дан ошиши кутилаётганини маълум қилди. Президент бундай демографик ўсиш мамлакат учун ҳам имконият, ҳам жуда катта масъулият эканлигини таъкидлади.
Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзоси бўлиши айтилмоқда. 16−17 сентябрь кунлари Тожикистонда бўладиган саммитда унинг ташкилотга қўшилиш жараёнларининг бошланиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китоби чоп этилди. Унда Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилади.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 653 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, чоршанба куни 135 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.
Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар толиблар тузган ҳукуматни «ноқонуний» деб атаб, жаҳон ҳамжамиятини уни тан олмасликка чақирди. «Мен „Толибон“ билан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилмагунча ва инклюзив ҳукумат тузмагунча ҳамкорлик қилмайман», — деди элчи.
Олий таълим муассасаларида 2021/2022-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди. Тўловлар миқдори 1 ноябрга қадар эмланган талабаларга бериладиган 10 фоизлик чегирма, стипендияли ва стипендиясиз ҳолда келтирилган.
Январь-июль ойларида Ўзбекистон умумий қиймати 258,3 млн долларга тенг бўлган 12,2 мингта енгил автомобиль импорт қилган. Машиналар импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5983 тага камайган.
Президентлик сайловларида «Адолат» партиясидан номзод Баҳром Абдухалимов Афғонистонда тузилган вақтинчалик ҳукумат ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди. «Афғонистон халқи қайси ҳукуматни тавсия қилса, қайси ҳукумат билан алоқа қилишни муносиб деб топадиган бўлса, Ўзбекистон яқин қўшни сифатида улар билан мулоқотга киришиши керак», — деди у.
«Адолат» Баҳром Абдуҳалимовни президентлик сайловлари учун номзод сифатида тасдиқланиши, Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлаши, aвтомобиль ишлаб чиқарувчиларига жами 2,57 трлн сўмлик имтиёзлар берилганлиги — «Газета.uz»нинг 8 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
ЖССТнинг ривожланган давлатларни пандемия давом этишида айблагани, Гренландияда музларнинг эриши, Дунё ҳамжамиятининг Афғонистон янги ҳукуматига нисбатан муносабати ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Нодир Нурматов Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида букмекерлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масаласи муҳокама қилинди. Бир қатор қонунларга букмекерлик фаолиятини амалга ошириш механизмларини назарда тутувчи нормалар киритиш таклиф этилди.
Қатар авиакомпанияси Ўзбекистонга авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Мвзкур ҳаво қатновини «Qatar Airways» авиакомпаниясининг беш турдаги самолётлари амалга оширади.
EY аудиторлик компанияси банкротликка учраб, ёпилиб кетган Zeromax компанияси туфайли босимлар остида қолди. Financial Times миллионлаб долларларнинг заргарлик буюмларини сотиб олишга сарфлангани ва оффшор ҳисоб рақамларига ўтказилганига эътибор қаратди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,37 сўмга пасайиб, 10 682,86 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
«Адолат» партиясидан президентликка номзод Миллий тикланиш партияси билан можароларга изоҳ берди. Баҳром Абдухалимов партия «мақоласида ёзган фактлардан орқага қайтмаслигини» айтиб, Алишер Қодировни кўчирмакашликда айблаётганини яна бир бор тасдиқлади. Қолаверса, у партия бу тўғрисидаги хабарни тарқатиш учун блогерларга пул тўлаганини инкор этди. «Дебатни Алишер Қодиров билан ҳам кутиш мумкин», — деди Баҳром Абдухалимов.
Президентлик сайловларида «Адолат» партиясидан номзод Баҳром Абдухалимов сайловолди жараёнларда дебатлар албатта ўтказилишини маълум қилди. У ўз рақиблари «етарли компетенцияга эга эканликларини» ва улар билан ўтказиладиган дебатлар «шубҳасиз қизиқ бўлишини» таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг