Қашқадарёда спортчини ўлдирганликда гумонланиб олти киши қамоққа олинди
17 август 2021, 21:16

Қашқадарёда спортчини ўлдирганликда гумонланиб олти киши қамоққа олинди

Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимов ўлдириб кетилгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланди.

FT: Афғонистондаги вазият туфайли Ўзбекистон евробондлар арзонлашди
17 август 2021, 20:35

FT: Афғонистондаги вазият туфайли Ўзбекистон евробондлар арзонлашди

Афғон инқирози туфайли Ўзбекистон ва Покистоннинг доллардаги евробондлари босим остида қолди, дея қайд этди Financial Times. Фондлар бошқарувчиларининг сўзларига кўра, Афғонистондан қочқинларнинг эҳтимолий чиқиб кетиши қўшни давлатларда молиявий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

1 сентябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
17 август 2021, 20:25

1 сентябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

Президент фармонига кўра, 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори ойига 270 минг сўм, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори эса ойига 822 минг сўм этиб белгиланди.

Ашраф Ғани, Абдул-рашид Дўстум ва бошқа Афғонистон етакчилари Ўзбекистонда эмаслиги айтилди
17 август 2021, 18:23

Ашраф Ғани, Абдул-рашид Дўстум ва бошқа Афғонистон етакчилари Ўзбекистонда эмаслиги айтилди

Дунё ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон этник гуруҳларининг арбоблари ва етакчилари йўқлигини маълум қилди.

Учинчи Ренессанс нима дегани?
17 август 2021, 18:10

Учинчи Ренессанс нима дегани?

Шавкат Мирзиёев матбуотга берган интервьюсида Учинчи Ренессанс ва Янги Ўзбекистон тушунчалари нимани англатишига аниқлик киритди.

Америка самолёти бир рейсда 640га яқин афғонистонликни эвакуация қилди
17 август 2021, 16:51

Америка самолёти бир рейсда 640га яқин афғонистонликни эвакуация қилди

Якшанба куни кечқурун Америка ҳарбий-ҳаво кучларининг Boeing C-17 Globemaster III русумли ҳарбий-транспорт самолёти Кобулдан 640 нафарга яқин афғонларни эвакуация қилди. Барча қочқинлар самолёт полига жойлаштирилган ҳамда улар соғ-саломат Қатардаги авиабазага етиб боришган.

Tashkent City`га кириш бепул бўлиши шарт — ХДП
17 август 2021, 16:46

Tashkent City`га кириш бепул бўлиши шарт — ХДП

Халқ демократик партияси таъкидлашича, Tashkent City мажмуасига пул тўлаб кириш — Конституция тамойилларига зид ва жамиятда табақалашувга олиб келади. «Ўзбекистонда молиявий белгиларга, шунингдек, айрим имтиёзларга кўра табақаланишга йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун Tashkent City`га кириш бепул бўлиши шарт», — дейилади хабарда.

Ярим йилда 1272 нафар ўзбекистонлик қиз хорижликларга турмушга чиққан
17 август 2021, 16:36

Ярим йилда 1272 нафар ўзбекистонлик қиз хорижликларга турмушга чиққан

Жорий йил бошидан бери мамлакатда жами 143 555 та никоҳ қайд этилди. Шундан 1272 тасида ўзбекистонлик қизлар хорижликларга турмушга чиққан. Уларнинг 207 нафари Россия, 148 нафари Қозоғистон, 106 нафари Туркия, 42 нафари Корея Республикаси, 13 нафари АҚШ ва бошқа мамлакатлар фуқаролари билан оила қурган.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
17 август 2021, 16:04

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг расмий курси 7,69 сўмга пасайди ва жами 10 652,31 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

Чинозда 10 нафар «жиҳодчи» қўлга олинди — ИИВ
17 август 2021, 15:34

Чинозда 10 нафар «жиҳодчи» қўлга олинди — ИИВ

ДХХ ва ИИВ томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган «жиҳодчилар» оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди. Улар «жиҳод» мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлганлиги айтилмоқда.

Самарқандда муфтий Усмонхон Алимовнинг жанозаси ўқилди (фото)
17 август 2021, 15:22

Самарқандда муфтий Усмонхон Алимовнинг жанозаси ўқилди (фото)

Марҳум шайх Усмонхон Алимовнинг жаноза намози Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ўқилди. Жанозага Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Покистон ва бошқа давлатлардан қорилар ташриф буюрди — фоторепортаж.

«Тадбиркорларни қўллаб-қувватламасак, шаҳар ва туманларнинг маҳаллий бюджети ночор аҳволда қолаверади» — Шавкат Мирзиёев
17 август 2021, 15:10

«Тадбиркорларни қўллаб-қувватламасак, шаҳар ва туманларнинг маҳаллий бюджети ночор аҳволда қолаверади» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев кўплаб одамларнинг бандлиги ва даромади тадбиркорликнинг қандай қўллаб-қувватланишига боғлиқ эканлигини таъкидлади. «Агар биз тадбиркорларни қўллаб-қувватламасак, уларга шароит яратиб бермасак, шаҳар ва туманларнинг маҳаллий бюджети ночор аҳволда қолаверади», — деди у.

Толиблар афғонларни ишларига қайтишга чақирди
17 август 2021, 14:17

Толиблар афғонларни ишларига қайтишга чақирди

«Толибон» ҳукумат амалдорларига умумий амнистия эълон қилди ва афғонларни ишга қайтишга чақирди. TOLOnews телеканали аёл телебошловчи ва мухбирлар иштирокидаги кўрсатувларни узатишда давом этмоқда.

Пастдарғомда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
17 август 2021, 12:53

Пастдарғомда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир нафар йўловчи вафот этган, икки нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон чегарада тинчликни сақлаш бўйича «Толибон» вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турибди — ТИВ
17 август 2021, 12:19 2

Ўзбекистон чегарада тинчликни сақлаш бўйича «Толибон» вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турибди — ТИВ

ТИВ Афғонистондаги вазият бўйича баёнотида, Ўзбекистон «қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқлигини» қатъий билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон томони чегара ҳимоясини таъминлаш ва чегара ҳудудида тинчликни сақлаш масалалари бўйича «Толибон» ҳаракати вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турганини маълум қилинди. Мамлакатнинг Кобул ва Мозори Шарифдаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда ишламоқда.

«Жойларда фақат менинг ташрифим олдидан ҳақиқий ҳолатни бўяб кўрсатишдек хўжакўрсин ишлар давом этмоқда» — президент
17 август 2021, 11:38

«Жойларда фақат менинг ташрифим олдидан ҳақиқий ҳолатни бўяб кўрсатишдек хўжакўрсин ишлар давом этмоқда» — президент

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, ҳудудларга ташриф чоғида «маршрут»ни ўзгартириш жойлардаги раҳбарларни бўшашмасдан, доимо ишчан ҳолатда туришга ўргатади. Давлат раҳбарининг қайд этишича, унинг огоҳлантиришига қарамасдан, жойларда фақат президентнинг ташрифи олдидан кўча ва майдонларни тозалаш ишлари давом этмоқда.

«Коррупционерлар беш ойда 450 млрд сўм зарар етказган» — Шавкат Мирзиёев
17 август 2021, 11:18

«Коррупционерлар беш ойда 450 млрд сўм зарар етказган» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган 2020 йилда турли даражадаги мансабдорлар томонидан 500 млрд сўм миқдорида зарар етказилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг беш ойида эса 1696 нафар мансабдорга нисбатан жиноий иш очилиб, етказилган зарар 450 млрд сўмни ташкил этмоқда.

16 август куни Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус аниқланди
17 август 2021, 10:26

16 август куни Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 407 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

«Тошкент ва йирик шаҳарларда янги қурилишлар шаҳар ташқарисида амалга оширилади» — президент
17 август 2021, 10:14 1

«Тошкент ва йирик шаҳарларда янги қурилишлар шаҳар ташқарисида амалга оширилади» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев эндиликда пойтахт ва йирик шаҳарлардаги янги қурилишлар шаҳар ташқарисида амалга оширилиши ҳақида маълум қилди. Шунингдек, давлат раҳбари дарахтлар кесилиши масаласига тўхталиб, «яшил ҳудудларни камайтириш ҳолатлари туфайли тураржой мавзеларида одамлар сайр қиладиган жойлар қолмаётганини» таъкидлади.

Қаршида Nexia уриб юбориши оқибатида 9 ойлик бола ҳалок бўлди
17 август 2021, 09:29

Қаршида Nexia уриб юбориши оқибатида 9 ойлик бола ҳалок бўлди

Қарши шаҳрида Nexia пиёдалар ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган, болалар аравачасида бўлган 9 ойлик чақалоқни уриб юборди. Вояга етмаган бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг