«Толибон» ҳаракати вакиллари Al-Jazeera телеканали эфирида «Афғонистонда уруш тугуганлиги» ҳақида эълон қилди. Шунингдек, улар «ҳаракат ҳар бир қадамини масъулият билан босишини ва барча томонлар билан тинч муносабатларни сақлаш ниятида» эканлигини таъкидлашмоқда. Толиблар бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслигини қайд этди.
60 дан ортиқ мамлакатлар қўшма баёнот билан чиқиб, чет элликлар ва мамлакатни тарк этмоқчи бўлган афғон фуқароларини хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашга чақирди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 877 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 479 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Олмалиқ шаҳрида 36 киши музқаймоқдан заҳарланиб, шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Улардан 31 нафарига руҳсат берилиб, беш нафарининг аҳволи ўртача деб баҳоланмоқда. Бундан ташқари, ҳудди шу ташхис билан яна 1З нафар бемор тиббиёт бирлашмасига ётқизилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Косон тумани ҳокимлиги панжаралари Қашқардаё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев танқидидан сўнг олиб ташланди. Туман маъмурияти фуқаролар билан ишлашда очиқлик ва ошкораликка доим амал қилиниши, ҳокимлик халқ билан ўртадаги ҳар қандай тўсиқни олиб ташлаш тарафдори эканини маълум қилди.
Ашраф Ғани қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида Афғонистонни тарк этди. ОАВлар хабарига кўра, давлат раҳбари Тожикистон орқали Уммонга етиб борган. Бироқ, New York Times у аёли ва икки нафар ёрдамчиси билан Ўзбекистонга йўл олганига ишонтирмоқда. Президент саройини қўлга киритган «Толибон» ҳаракати аъзолари эса Афғонистон Ислом амирлиги тузилганини эълон қилишни кўзлаяпти.
Ўзбекистон президенти муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан таъзия изхор этди. «Камтарин ва самимий инсон Усмонхон Алимовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиш тафсилотларини муҳокама қилдилар.
«Толибон» ҳаракати аъзолари Кобулга кирди. ОАВ Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқиши эҳтимоли ҳақида хабар қилмоқда. Афғонистон ТИВ раҳбари ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтишини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги фаолиятини давом эттирмоқда ҳамда ходимлар ҳали эвакуация қилингани йўқ. «Термиз-Ҳайратон» кўприги атрофидаги вазият эса бутунлай барқарорлашган.
Коронавирусга қарши эмлаш жараёнида айрим ҳолатларда вакцина олиш бўйича тиббий чекловлар бўлиши мумкин. Қайси ҳолатларда коронавирусга қарши вакцина олиш тавсия этилмайди? Бошқа турдаги вакцина олганлар қанча вақтдан кейин коронавирусга қарши эмланиши мумкин? Ушбу саволларга Санитария-эпидемиологик хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков жавоб берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида вафот этди. Аввалроқ, унинг Москвада даволанаётгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшаганини маълум қилди. Кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган.
Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси қандай кутиб олиниши, Лионель Мессининг «ПСЖ» клубига ўтиши, Олимпиадада иштирок этган спортчилар ва мураббийлар мукофотланиши — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Aндижон вилояти аҳолисининг жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш қамровини ошириш мақсадида хусусий компания томонидан 70 дона Zhongtong автобус сотиб олинади.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 917 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 502 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Гаити қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди, 300 дан зиёд киши ҳаётдан кўз юмди, юзлаб инсонлар жароҳатланган ва бедарак йўқолган.
Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтган 84 нафар Афғонистон ҳарбий хизматчисига тиббий ёрдам ва вақтинчалик бошпана тақдим этди. ТИВ афғон фуқароларини ватанига қайтариш ҳамда Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудидаги вазиятни юмшатиш учун афғон томони билан музокаралар олиб бормоқда.
«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Балх вилоятининг маъмурий маркази — Мозори-Шариф шаҳрини эгаллаганлигини эълон қилди. ОАВ маълумотларига кўра, афғон ҳукумати қўшинларининг бир қисми Ўзбекистон билан чегара томонга қочган.
Ҳаво флоти куни арафасида Тошкент ҳарбий округи «Чирчиқ» полигонида ҳарбий авиация авиашоуси бўлиб ўтди. Унда жанговар ва ҳарбий-транспорт самолётлари ҳамда вертолётлар учувчилари ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг