ДХХ Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган наркотик моддаларни мусодара қилди
11 октябр 2024, 10:58

ДХХ Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган наркотик моддаларни мусодара қилди

ДХХ чегара қўшинлари хизматчилари Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб келинган гиёҳванд моддаларни мусодара қилди. Мазкур ҳолатларда қўлга олинган гумондорларга жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фан олимпиадалари марказининг вазифаси нимадан иборат бўлади?
11 октябр 2024, 10:52

Фан олимпиадалари марказининг вазифаси нимадан иборат бўлади?

Ўзбекистонда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилиши белгиланди. Марказнинг асосий вазифаси қобилиятли, фанларни чуқур ўрганишга қизиқувчи ёшларни аниқлаш ва селекция қилиш, улардаги иқтидорни янада ривожлантириш учун шароит яратиш бўлади.

«Метрога яқин корхоналарнинг иш вақтини ўзгартириш таклифи ишлаб чиқилмоқда» — Тошкент метрополитени
11 октябр 2024, 10:49

«Метрога яқин корхоналарнинг иш вақтини ўзгартириш таклифи ишлаб чиқилмоқда» — Тошкент метрополитени

Пойтахтдаги метро бекатларига яқин бўлган ишлаб чиқариш корхоналарининг иш вақтини ўзгартириш таклифи илгари сурилмоқда. Унга кўра, иш соат 08:00 да эмас 09:00 да бошланади. «Бу нафақат транспортдаги тиғизлик, балки йўллардаги тирбандликларни ҳам камайтиради», — деди метрополитен бош муҳандиси.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11 октябр 2024, 10:05

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Илҳом Собиров Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У бунга қадар «Ўзчармсаноат» уюшмасида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаган.

Кон-геология вазирига янги ўринбосар тайинланди
11 октябр 2024, 09:31

Кон-геология вазирига янги ўринбосар тайинланди

Урал Юсупов тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда ишлаган.

Тошкентда Matiz ва Spark тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳатланди
11 октябр 2024, 09:28

Тошкентда Matiz ва Spark тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳатланди

Олмазор туманида Matiz ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб Spark билан тўқнашди. Оқибатда 40 ёшли Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди, яна 3 киши шифохонага олиб кетилди.

Rixos Tersane Istanbul: Туркиянинг йирик инвестиция лойиҳаси меҳмонларни қабул қилишга тайёр
11 октябр 2024, 09:00

Rixos Tersane Istanbul: Туркиянинг йирик инвестиция лойиҳаси меҳмонларни қабул қилишга тайёр

Rixos Tersane Istanbul сайёҳлик мажмуаси дунёнинг барча бурчакларидан ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очди. Меҳмонхона Истанбулнинг маданий ва саноат мероси элементларини ўзида мужассамлаштирган.

Сурхондарёда юк машинаси йўл четидаги уч кишини уриб, қочиб кетди. Улардан икки нафари ҳалок бўлди
10 октябр 2024, 23:29

Сурхондарёда юк машинаси йўл четидаги уч кишини уриб, қочиб кетди. Улардан икки нафари ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида юк машинаси йўл четида машинасига ёнилғи қуяётган уч кишини уриб, воқеа жойидан қочиб кетди. Жабрланувчиларнинг икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлди, бошқаси шифохонага ётқизилди. Ҳайдовчи Сирдарёда ушланди.

Флоридага «Милтон» тўфони ёпирилди, 3 миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди
10 октябр 2024, 21:59

Флоридага «Милтон» тўфони ёпирилди, 3 миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди

АҚШнинг Флорида штатида содир бўлган «Милтон» тўфони биринчи тоифагача заифлашди. Камида тўрт киши ҳалок бўлди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди, 3 миллиондан ортиқ уй ва корхона электр таъминотисиз қолди.

Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли 6 йил 3 ой муддатда қурилади
10 октябр 2024, 21:47

Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли 6 йил 3 ой муддатда қурилади

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли қурилиши вақти 6 йил 3 ойни ташкил этишини маълум қилди. Лойиҳага кўра, йўлда 10 та туннель бўлади (жами узунлиги 33 км, энг узуни 6,8 км). Пулли йўл қурилиши орқали сафар вақти 2 соат 14 дақиқага қисқаради.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади
10 октябр 2024, 21:38

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади

Ўзбекистонлик футболчилар ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичида Эронни мағлуб эта олмади. Эронликлар иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб ўйнади, аммо учрашув дуранг билан якунланди.

Шавкат Мирзиёев Ашхободга учиб кетди
10 октябр 2024, 21:03

Шавкат Мирзиёев Ашхободга учиб кетди

Президент амалий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди. У ерда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади. Шу ойда Ўзбекистонда ҳам шоир ва мутафаккирнинг юбилейи нишонланади.

Болалар кўз ўнгида мушукни деразадан улоқтирган ўқитувчи жаримага тортилди
10 октябр 2024, 20:57

Болалар кўз ўнгида мушукни деразадан улоқтирган ўқитувчи жаримага тортилди

Тошкентда ўқитувчи ўқувчилари кўз ўнгида иккинчи қават деразасидан мушук улоқтирди. Оқибатда мушук кўплаб жароҳатлар туфайли нобуд бўлди. Суд ўқитувчини БҲМнинг бир баравари (375 минг сўм) миқдорида жаримага тортди.

Давлат симфоник оркестри юбилейини катта фестиваль билан нишонлайди
10 октябр 2024, 20:02

Давлат симфоник оркестри юбилейини катта фестиваль билан нишонлайди

Ўзбекистон давлат консерваториясида Давлат симфоник оркестрининг 10 йиллигига бағишланган фестиваль бўлиб ўтади. Дастурдан Густав Малер, Эдвард Григ ва бошқа бастакорларнинг асарларидан иборат концертлар ўрин олган бўлиб, унда маҳаллий ва хорижий яккахонлар иштирок этади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик ЖСТ талабларига мослаштирилади
10 октябр 2024, 19:30

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик ЖСТ талабларига мослаштирилади

Президентга олиб кирилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид тақдимотга кўра, халқаро тан олинадиган лабораторияларни кўпайтириш, 10 та янгисини ташкил қилиш, соҳадаги қонунчиликни ЖСТ талабларига мослаш режалаштирилмоқда. Давлат раҳбари кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни буюрди.

Ер юзида ёввойи ҳайвонлар сони 50 йилда 73 фоизга камайди
10 октябр 2024, 18:18

Ер юзида ёввойи ҳайвонлар сони 50 йилда 73 фоизга камайди

Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF) тадқиқотига кўра, сўнгги ярим асрда сайёрадаги ёввойи ҳайвонларнинг сони 73 фоизга камайди. Ёввойи табиат учун асосий таҳдидлар инсон фаолияти натижасида яшаш муҳитининг деградацияси ва йўқолишидир.

Сентябрда пойтахтдаги ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархи 2,8 фоизга ошди — МҲТИ
10 октябр 2024, 18:12

Сентябрда пойтахтдаги ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархи 2,8 фоизга ошди — МҲТИ

Сентябрда Тошкентда уй-жойлар учун ижара нархларининг ошиши давом этди. Пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари августга нисбатан 2,8 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонларники эса 1,4 фоизга ошди.

Қашқадарёда пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслигини айтган маҳалла раиси жаримага тортилди
10 октябр 2024, 18:03

Қашқадарёда пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслигини айтган маҳалла раиси жаримага тортилди

Шаҳрисабз туманидаги «Пахтакор» МФЙ раиси Telegram`даги гуруҳда ишсиз фуқароларни пахта теришга чақириб, келмаганларга бола пули берилмаслигини айтди. Ҳолат бўйича маҳалла раисига чора кўрилди, у фуқароларни мажбурий меҳнатга ундагани учун 18,7 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда биринчи Марказий Осиё университетлари форуми бўлиб ўтади
10 октябр 2024, 17:57

Тошкентда биринчи Марказий Осиё университетлари форуми бўлиб ўтади

16−17 октябрь кунлари Тошкентда биринчи Марказий Осиё университетлари форуми бўлиб ўтади. 200 дан ортиқ делегатлар олий таълимнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади. Форум арафасида таниқли олимлар, жумладан, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Жан Тиролнинг маърузаси режалаштирилмоқда.

Адабиёт бўйича Нобель жанубий кореялик ёзувчи Хан Кангга берилди
10 октябр 2024, 16:52

Адабиёт бўйича Нобель жанубий кореялик ёзувчи Хан Кангга берилди

Адабиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти жанубий кореялик ёзувчи Хан Гангга тарихий жароҳатларга қарши курашадиган ва инсон ҳаётининг нозиклигини очиб берадиган таъсирли шеърий насри учун берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг