Амирликнинг Masdar Сурхондарёда қуриладиган фотоэлектр станция қурилиши бўйича ўтказилган тендерда энг жозибадор тарифни билдирди. Тендер ғолиби бўладиган инвестор шунингдек, 200 кВ бўлган янги подстанция ҳамда 52 км узунликдаги электр ўтказувчи линияни қуриши лозим бўлади.
Ҳукумат қарори лойиҳаси билан Сергели туманида ёқимсиз ҳид тарқалишига сабабчи бўлган корхоналарнинг локал тозалаш иншоотларида реконструкция қилиш ҳамда бешта чарм саноат корхонасини Тошкентдан ташқарига кўчириш режалаштирилмоқда. Аввалроқ, туманнинг Бўзсув каналига турли корхона ва ташкилотлар томонидан оқова сувлар ва чиқиндилар оқизилаётгани хабар қилинган эди.
Доминика Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган 137-мамлакат бўлди. Нью-Йоркда икки мамлакат вакиллари қўшма баёнотга имзо чекди.
Тошкентда ўтказиладиган тажриба доирасида бўш турган биноларнинг эгаларига пеня жорий этиш режалаштирилмоқда. Гап олти ой мобайнида мол-мулкдан фойдаланилмаган ёки ижарага берилмаган тақдирда пеня ҳисоблаш ҳақида кетмоқда. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорлар кредит олганидан кўра, ижарага бино олиб, ўз фаолиятларини бошлагани маъқул деб ҳисоблайди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ички ишлар органлари «соқол» тадбирини ўтказаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Интернетда ИИО ходимларига соқол қўйган фуқароларни аниқлаш ва уларни соқол олишдан олдин ва кейин суратга олиш бўйича кўрсатмалар айтилган аудиоёзув тарқалди.
Президент Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея тажрибаси асосида Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида Республика онкология марказининг янги биноларини барпо этиш бўйича топшириқ берди. Ҳар бир ҳудудга мобиль маммографлар ва позитрон-эмиссион томографлар етказиб берилиши қайд этилди. Саратон касалликларини эрта аниқлайдиган лабораториялар ташкил этилиб, махсус онкомаркерлар текширувлари йўлга қўйилади.
Футболдаги коррупция ҳақидаги сўзлари билан танилган «Турон» футбол клуби бош мураббийи Ислом Исмоилов «Қизилқум» билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқди. Унинг даврида жамоа илк бор Суперлигага чиқди, бироқ саккиз тур якунлари бўйича «Турон» чемпионатда охирги ўринни эгаллаб турибди.
Нукусда учта автомобиль тўқнуви натижасида олти киши, Норин туманида учта машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши қурбон бўлди, ҳар икки аварияда беш киши жиддий тан жароҳатлари олди.
Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюриб, даволанаётган болалар ва уларнинг оналари билан суҳбатлашди. Шифохона учун янги бино барпо этиш, унда Россиянинг Д.Рогачёв номидаги тиббий тадқиқот маркази тажрибаси асосида болалар онкогемотологияси маркази ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. «Кўнгилларингиз бўлинмасин. Бир ўзларингиз эмассизлар.Ҳаммамиз ҳамдардмиз», — деди у.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан келган Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.
Ургут туманида болалар устига пул сочган фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилди. Унга нисбатан карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини муборакбод этди ва қирғиз-тожик чегарасидаги сўнгги воқеалар, қолаверса, қирғиз-ўзбек давлат чегарасидаги қолган участкаларни ҳуқуқий рўйхатга олиш масалаларини муҳокама қилишди.
Қашқадарё вилоятида «ВАЗ 21−01» ва Nexia автомашина тўқнашуви оқибатида етти киши вафот этди. Улардан икки нафари бир ва тўрт ёшли бола бўлган. ЙТҲга ҳайдовчиларнинг юқори тезликда ҳаракатланиши билан бирга йўлларнинг носозлиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича вилоят ҳокими Зоир Мирзаев йиғилиш ўтказди. «Барчага бу ҳолат ибрат бўлсин. Йўл эркаликни кўтармайди», — деди у.
Техник чигит нархининг 31,2 фоизга арзонлашуви пахта ёғининг биржадаги нархларига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Бунга Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада техник чигит нархини сунъий равишда оширганлик аломати билан 24 та пахта кластерига қарши иш қўзғатгани ҳам сабаб бўлди.
Aвстрия канцлери ва Буюк Британия бош вазирига қарши терговлар, Германияда кейинги ҳафтадан бошлаб эмлаш паспортининг жорий этилаётгани, Фаластин-Исроил можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Чоршанба куни президент қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқарони афв этишга оид фармонни қабул қилди. Улар орасида чет эл фуқаролари, 60 ёшдан ошган эркаклар, аёллар ҳамда тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар бор.
Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги корхона директори Алишер Хидиров Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.
Чоршанба куни телефон орқали мулоқотда президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған бир-бирларини Рамазон ҳайити билан табриклашди. Қолаверса, улар Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши муносабати билан чуқур хавотирда эканлигини билдирди.
Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин можароси иштирокчиларини зўравонликка чек қўйиш, Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлашга чақирди.
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар «Марказий Осиё + Япония» форматидаги амалий ҳамкорликни муҳокама қилишди. Суҳбат сўнгида Шавкат Мирзиеёв Ёсехидэ Сугани Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг