Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берди.
Тез кунларда Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи қаватига олиб борувчи, узоқ вақт ёпиқ бўлган эстакаданинг очилиши кутилмоқда.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар 19−24 апрель кулари АҚШнинг Миссисипи штатида ўтказилган «Илғор жангчи» мусобақасида ғолиб бўлишди.
Боғдоддаги коронавирус беморларини даволашга мўлжалланган касалҳонадаги кислород сақланадиган омборида портлаш рўй бериб, ёнғин юзага келган. 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 110 киши жароҳат олди.
27 апрелдан Самарқанд шаҳридаги барча боғчалар ва мактаблар 14 кунлик карантинга ёпилади, ўқувчиларга таълим бериш тизими онлайн шаклга ўтказилади.
Ҳиндистондаги касалхоналар ётоқ ва кислород тугаганлиги сабабли COVID-19 беморларини қабул қилишдан бош тортмоқда. Ўликлар кўплигидан, уларнинг жасадлари кўчада ёқилмоқда. Кунига 360 мингдан ортиқ кишида вирус аниқланиб, 3 минг киши вафот этаётгани қайд этилган.
Пешку туманида аёл ўз онаси билан бирга энди дунёга келган фарзандини 8 млн сўмга сотмоқчи бўлган. Фуқаролар чақалоқни ўзга бир фуқарога келишилган нархда сотаётган вақтида қўлга тушган.
«Оскар-2021» мукофотига лойиқ топилган номинация ғолиблари тақдирланди. «Nomadland» («Кўчманчилар ўлкаси») фильми энг яхши фильм деб топилди, унда асосий ролни ижро этган Френсис МакДорманд энг яхши актриса бўлди, энг яхши актёр эса Энтони Хопкинс («Ота» фильми) деб топилди.
«Қишлок курилиш банки» нинг Сирдарё филиалида қалбаки 81 минг евро миқдоридаги пуллар аниқланди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси реклама конструкциялари оммавий равишда бузиб ташланаётганига изоҳ берар экан, уларнинг ярми талабларга жавоб бермаслигини маълум қилди. Қўмита барча томонларни қонун талабларига риоя қилишга чақирди. Тадбиркорлар эса ташқи реклама объектлари демонтажи, ҳукумат қарорида кўрсатилганидек, суд қароридан сўнг амалга оширилиши лозимлигини таъкидлашмоқда.
Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев вазирлик ва идоралар бўйсинувидаги текширувчи органларнинг мустақиллигини шубҳа остига олди. Унинг сўзларига кўра, Энергетика вазирлиги қошидаги инспекция икки йил ичида ўз ташаббуси билан бирор марта ҳам текширув ўтказмаган, бир сўмлик ҳам зарарни аниқламаган. Ваҳоланки ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари икки йил давомида 300 млрд сўмлик зарарларни аниқлаган.
Сенаторлар ўсимлик ёғи, кунгабоқар, зиғир ва соя уруғи импортига ҚҚСни бекор қилишни маъқуллади. Бундан ташқари, кунгабоқар ва пахта ёғи ҳамда уларнинг уруғларига экспорт божлари жорий этилади. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов солиқ имтиёзлари сабабли бюджетга 267 млрд сўмлик тушум бўлмаслигини ҳамда йўқотиш ўрни қандай қопланишини маълум қилди.
Бекор қилинган Европа Суперлигаси, ОЧЛ ўйинларида Ўзбекистон жамоалари иштироки, Жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик боксчилар, Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
«Пахтакор» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги 4-тур учрашувини «Шаржа» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бугун Олмалиқнинг АГМК жамоаси БААнинг «Шабаб Ал Аҳли» клубига қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон қаҳрамони Хасан Нормуродов 82 ёшида оламдан кўзд юмди. Яқинда у шифохонада даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистонлик талаба Элдор Ўринбоев чўкаётган япониялик ўсмирни қутқариб қолди. Япониянинг Тошкентдаги элчиси Ёшинори Фужияма Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди.
Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун тўйимли ва лаззатли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Қонунчилик палатаси йил охиригача ўсимлик ёғи ва кунгабоқар уруғи импортига ҳамда ички бозорда реализациясига белгиланган ҚҚСни бекор қилиш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, Сенатга юборди. Ҳукумат ҳам ўз чораларини ишлаб чиқмоқда.
Қуддусдаги таровеҳ намозидан сўнг бошланган тартибсизликларда 100 дан ортиқ кишининг жароҳат олгани, Aфғонистоннинг АҚШ ва НАТО қуролларини олиб қолишни режалаштираётгани, Болтиқбўйи давлатларининг россиялик дипломатларни чиқариб юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказига ташриф буюриб, бутун мамлакат бўйлаб ушбу автоматлашган тизимга хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш кўрсатма берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг