Маҳаллий кинокомпаниялар томонидан ишлаб чиқарилган фильмларни сақлаш учун «Ўзбекистон миллий кинофонди» ташкил этилади. Фонд бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Президент фармони билан «Зомин» туристик-рекреацион зона ва умуммавсумий курорт ташкил этилади. Ҳудудда электромобиллар учун қувватлаш станциялари, вертолётлар учун учиш-қўниш майдончалари, спортнинг экстремал турлари учун шароит яратилиши режа қилинган.
Сурхондарёда болаларга бақириб, қўпол равишда муомала қилган тарбиячининг видеоси тарқалганидан сўнг, у вазифасидан озод этилди. Ёрдамчи тарбиячига нисбатан интизомий ҳайфсан жазо чораси қўлланди.
Ургутда фуқаро отасига қарашли фермер хўжалиги ерини $14 мингга сотишга уринди. Прокуратура ва ДХХ ходимлари уни пулларни олган вақтида қўлга олишган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддаси билан иш очилди.
Чоршанба куни Яккасарой туманида самарқандлик фуқаро бошқарувидаги Lacetti Spark ва Matiz машиналари билан тўқнашади. Оқибатда Matiz ағдарилиб, қаршисида турган автобусга урилган. Икки автомобиль йўловчилари тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Чоршанба куни президент матбуот котиби Шерзод Асадов вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан учрашди. «Айрим танқидлар, саволлар очиқ қолаяпти», — деди у. Таъкидланишича, учрашув давомида «президент матбуот котиби билан давлат идоралари матбуот котиблари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш механизми келишиб олинган».
Яқин Шарқда 50 млрд туп дарахт экилиши, Туркиянинг Истанбул канали қурилишидан воз кечмаслиги, Эфиопияда жамоалараро тўқнашувда 100 дан ортиқ одамнинг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков эмлашдан кейинги ножўя таъсирлар 71 кишида кузатилганини таъкидлади. Уларнинг орасида кўпроқ тана ҳароратининг 37,5 даражадан ортиши ҳамда танадаги оғриқлар қайд этилган. Шу билан бирга, инъекция қилинган жойда қичиш, оғриқ, асабийлашиш, холсизлик ва қўрқиш ҳам кузатилган.
Қашқадарёдаги GTL технологияси асосида сунъий ёқилғи ишлаб чиқариш заводини августда ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Статистика қўмитаси ва ЮНИСЕФ аёллар, болалар ва уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни йиғишни бошлади. Кузатувлар 726 та маҳаллада олиб борилиб, 4 ой давом этади.
Андижон ва Наманган вилоятларида сешанба куни осмонда ёрқин чақноқ қайд этилди. Мазкур ҳодиса Қирғизистон ҳудудидан ҳам кўринди. Улуғбек номидаги астрономия институти ҳодисага изоҳ берди.
2020 йилда ўтказилган назорат тадбирлари давомида давлат бюджети ва жамғармалари ҳисобидан ажратилган 671,3 млрд сўмлик маблағлар ноқонуний харажатлар ва ўзлаштиришлар аниқланган. Жумладан, ўтган йил давомида Ҳалқ таълими вазирлиги муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хатолик ва ўзлаштириш ҳолатлари кузатилган.
Долларнинг расмий курси 11 сўмга қимматлади ва жами 10 479 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса яна арзонлади.
Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги маҳалла аҳолиси деярли 1500 бош қўй туман ҳокимлиги биносига ҳайдаб келинган. Бунга уларнинг қўй боқиш учун ажратилган ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилгаётганидан норози бўлиши сабаб бўлди.
«Бу каби интеграция, глобализация бор экан маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бироз қийин», деди Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Қориев ЕОИИ интеграциялашувнинг камчиликлари ҳақида. Агентлик раҳбари Иттифоқнинг плюс жиҳатлари орасида унинг «катта бозор"лигини таъкидлади.
Effect.uz сайтининг икки мухбири январь ойида жиноят ишлари бўйича Термиз туман судидаги ҳодисадан сўнг қидирувга берилиб, сиртдан ҳибсга олинди. Улар ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва терговга ёки суд ишларининг ҳал қилинишига халақит берганликда сиртдан айбланмоқда. Ўз навбатида, нашр раҳбари ходимларининг бирига чақирув қоғози келмагани, бири икки марта прокуратурага борганини маълум қилди. Ҳодиса тафсилотлари.
Қашқадарё вилоятида она ва бола Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона ва поликлиникаларга 11 нафар фуқарони ишга жойлашини айтиб, улардан 4300 доллар олган. Бундан ташқари, тиббиёт бирлашмаларига раҳбарларига қўнғироқ қилиб, мазкур фуқароларни ишга олишини талаб қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳрида ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторий эълон қилинди. Ушбу тақиқ 1 апрелдан 31 декабрга қадар амал қилади ва у ташқи реклама конструкцияларида жойлашган рекламага тааллуқли эмас.
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Камилов 17 май санасидан «Ҳаж» ва «Умра» сафарларига рухсат берилиши мумкинлигини қайд этди. У сафар масаласи Саудия Арабистонидаги эпидемиологик вазият барқарорлашишига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Uzbekistan Airways 2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб, ҳар шанба куни Тошкент — Москва — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилиши ҳақида хабар берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг