Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
Сиэтл суди дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси бўлган Binance асосчиси Чанпэн Чжаони тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. У АҚШнинг пул ювишга қарши қонунларини бузганликда айбдор деб топилди.
Бунгача Марҳамат тумани ҳокими бўлиб ишлаган Бобирбек Юлдашев Андижон туманига ҳоким бўлди. Шу тариқа бир кун ичида Андижон вилоятидаги учта туман раҳбари ўзгарди.
Президент 2025 йилда НКМК, ОКМК ва «Ўзбектелеком»нинг 5 фоизгача акцияларини халқаро фонд бозорига жойлаштириш тўғрисида топшириқ берди. Шунингдек, 7 та давлат компанияси акцияларини халқаро инвесторларга сотиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсия ва боқувчисини йўқотган оиланинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз аъзоси учун пенсия миқдори 4,3 фоизга оширилади. Бу миқдор минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичи (камбағаллик чегараси) даражасига етказилди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов бюджет тақчиллигининг инфляцияга бевосита таъсирини таъкидлади, бироқ регуляторда бу кўрсаткични пасайтириш воситалари йўқлигини тан олди.
Тошкент вилоятидаги Сирдарё қирғоғида ноқонуний балиқ овлаётган эркаклар икки нафар экология инспекторига ҳужум қилди. Улар инспекторларни сувга итариб, резина қайиқларини ёқиб юборган ва қочиб кетган.
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Давлат раҳбари мазкур банк билан ҳамкорликда сув таъминоти, энергетика, йўл инфратузилмаси ва «яшил» шаҳарларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
3, 4, 5 май кунлари Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилмоқда.
Ўзбекистонда ФАО ва Европа Иттифоқи кўмагида хавфли кимёвий моддаларни бошқаришни таъминлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 4 млн евролик лойиҳа хавфли пестицидларни сув ва тупроқ таркибидан ажратиш, кимёвий чиқиндиларни тозалаш, зараркунандаларга қарши кураш ва бошқаларни назарда тутади.
Биринчи чорак якунларига кўра, UzAuto Motors компаниясининг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 5 баравар — 1,29 триллион сўмгача кўпайди.
Экология вазирлиги Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 83,3 млрд сўм зарар етказилганини аниқлади. Айбдорларга чора кўриш мақсадида ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.
Бандлик вазирлиги Ўзбекистондаги 10 та энг кўп иш берувчи компания рўйхатини эълон қилди. Юқори ўринни НКМК ва ОКМК эгаллади.
АҚШ Сенати 2040 йил охиригача Россиядан бойитилган уранни олиб киришни тақиқлашни маъқуллади. Россия ҳозирда Америка АЭСларида ёнилғи сифатида ишлатиладиган ураннинг деярли тўртдан бир қисмини етказиб беради.
Тошкентда Mutolaa лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди — бепул мобил илова ўзбек тилидаги 1000 дан ортиқ китобларни ўз ичига олган, уларнинг ярмидан кўпи аудио версиясига эга. Матнлар профессионал дубляж актёрлари томонидан ўқилган.
Самарқанд шаҳрида Сobalt йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 15 ёшли ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида қиз шифохонага ётқизилди.
Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосарига нисбатан фирибгарлик ва пора моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди. У суд юритувидаги иш юзасидан айбдор шахсга нисбатан жазони енгиллатиб бериш эвазига 2000 доллар олишда гумон қилинмоқда.
Ҳоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси финалда Таиландни мағлуб этиб, U-18 Осиё ва Океания кубогида кетма-кет иккинчи бор чемпионга айланди.
Ўзбекистонда 3−6 май кунлари кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига тўққизта вилоятнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юз бериши мумкин. Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзон ҳам кузатилади.
Yandex Go Ўзбекистонда электромобиллар, жумладан BYD, Dongfeng, Hongqi ва бошқаларни ўз ичига олган такси тарифини ишга туширади. Компания унинг жорий этилишини мижозларнинг электромобиллардан фойдаланиш бўйича барқарор талаби билан изоҳлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг