Аграр университетидаги ёнғин ўчирилди (+видео, фото)
30 сентябрь 2024, 22:47

Аграр университетидаги ёнғин ўчирилди (+видео, фото)

Қибрайдаги Тошкент давлат аграр университети биносида келиб чиққан кучли ёнғин 2 соатга яқин муддатга тўлиқ ўчирилди. Уни ўчиришга 15 дан ортиқ экипаж жалб қилинди. «Газета.uz» мухбирлари ҳодиса жойидан кадрлар олди.

Ўзбекистоннинг эркин ва фаровон бўлишида таълим ҳал қилувчи аҳамиятга эга — президент
30 сентябрь 2024, 22:31

Ўзбекистоннинг эркин ва фаровон бўлишида таълим ҳал қилувчи аҳамиятга эга — президент

Ўзбекистонни эркин ва фаровон мамлакатга айлантиришда таълим соҳасини янги сифат босқичига кўтариш ҳар қилувчи аҳамият касб этади, деди президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табригида.

Аграр университети биносида кучли ёнғин юз берди
30 сентябрь 2024, 21:21

Аграр университети биносида кучли ёнғин юз берди

Тошкент давлат аграр университети ҳудудида кучли ёнғин содир бўлди. ФВВ «вазият тўлиқ назоратга олинган»ини маълум қилди. Маълумотлар янгиланмоқда.

Фото: Фарғона аэропортида илк расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди
30 сентябрь 2024, 20:33

Фото: Фарғона аэропортида илк расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди

Фарғона аэропортида биринчи расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан келган 15 нафар аэрофотограф самолётларнинг учиш ва қўнишини кузатди. Уларнинг бир қисми Сўхга ҳам учиб борди. Фото.

Хатирчида ЙТҲда икки ўқувчи қиз ўлимига сабабчи бўлган ўқитувчи 5 йилга қамалди
30 сентябрь 2024, 19:58

Хатирчида ЙТҲда икки ўқувчи қиз ўлимига сабабчи бўлган ўқитувчи 5 йилга қамалди

Апрелда Хатирчи туманидаги маҳаллалардан бирида ўқитувчи Cobalt машинасини ҳайдаб кетаётиб, икки ўқувчи қизни уриб юборган. Улардан бири ЙТҲ жойида, иккинчиси икки кундан кейин шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи судда чалғигани ва бошқарувни йўқотганини айтди. У 5 йил қамоқ жазосини олди.

«Ҳудудлардаги ўқитувчи ва директорлар билан кўпроқ ишлаб, барча мактабларда сифатни ошириш зарур» — президент
30 сентябрь 2024, 19:04

«Ҳудудлардаги ўқитувчи ва директорлар билан кўпроқ ишлаб, барча мактабларда сифатни ошириш зарур» — президент

Президент Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди. Унинг биноси таъмирланиб, иккита янги бино қурилган. Институт янги жиҳозлар билан таъминланган, STEM лабораторияси, инклюзив таълим ва психолог хоналари, медиа студияси ва музей ташкил этилган.

Комил Алламжонов Президент администрациясидаги ишидан кетди
30 сентябрь 2024, 18:48

Комил Алламжонов Президент администрациясидаги ишидан кетди

Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Андижонда реклама баннери ўрнатаётган фуқарони ток урди
30 сентябрь 2024, 17:57

Андижонда реклама баннери ўрнатаётган фуқарони ток урди

Шаҳрихон туманида реклама баннери ўрнатаётган ёлланма ишчини электр токи урди. Андижон вилояти ФВБга кўра, қутқарувчилар фуқарога амалий ёрдам кўрсатди. Ҳозирда унинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.

Ҳисоб палатаси раисига икки ўринбосар тайинланди
30 сентябрь 2024, 17:15

Ҳисоб палатаси раисига икки ўринбосар тайинланди

Сардор Мирзаев ва Атабек Аллаберганов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида иш бошлади. Сардор Мирзаев аввал палатадаги Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шуъбаси мудири, Атабек Аллаберганов эса Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлган.

Судьялар сонини кўпайтириш: судьяларнинг ихтисослашувини янада кенгайтириш мақсадга мувофиқ
30 сентябрь 2024, 17:00

Судьялар сонини кўпайтириш: судьяларнинг ихтисослашувини янада кенгайтириш мақсадга мувофиқ

«Адолат» СДП ўз сайловолди дастурида судьялар сонини аҳоли сонига мутаносиб равишда кўпайтириш таклифини илгари сурмоқда. Бу одил судлов сифатини яхшилаш, судьяларнинг иш ҳажми ва иш юкламасини камайтиришга ёрдам беради.

Тошкент вилоятида Cobalt пиёдалар ўтиш жойида ўқувчини уриб юборди
30 сентябрь 2024, 16:38

Тошкент вилоятида Cobalt пиёдалар ўтиш жойида ўқувчини уриб юборди

Юқори Чирчиқ туманида Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 11 ёшли ўқувчини уриб юборди. Тошкент вилояти ЙҲХБга кўра, қизга биринчи ёрдам кўрсатилган ва аҳволи яхшилиги сабаб уйига рухсат берилган.

2025 йилдан мактаб очадиган тадбиркорларга 20 млрд сўмгача кредит ажратилади
30 сентябрь 2024, 16:28

2025 йилдан мактаб очадиган тадбиркорларга 20 млрд сўмгача кредит ажратилади

Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб мактаб очадиган тадбиркорларга 20 млрд сўмгача кредит ажратилади. Шунингдек, бу кредит фоизининг асосий ставканинг 1,5 баробаридан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади.

Ўзбекистонда «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилиб, ғолибларга уч хонали уй берилади
30 сентябрь 2024, 15:49

Ўзбекистонда «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилиб, ғолибларга уч хонали уй берилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилишини, унда ғолиб бўлган ўқитувчиларга уч хонали уй совға қилинишини маълум қилди.

Ўқитувчилар учун 1000 доллар маош бугун реал ҳодисага айланмоқда — президент
30 сентябрь 2024, 15:36

Ўқитувчилар учун 1000 доллар маош бугун реал ҳодисага айланмоқда — президент

Президент ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг янги чора-тадбирларини маълум қилди. Келаси ўқув йилидан бошлаб халқаро малака сертификатини бериш бошланади. Уни олган ўқитувчилар бошқа устамаларни ҳисобга олган ҳолда ойлик маошини 4,5 млн сўмдан 12 млн сўмгача ошириши мумкин бўлади.

Фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этилади
30 сентябрь 2024, 15:26

Фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этилади

Президент фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, рағбатлантириладиган халқаро фан олимпиадалари сони 18 тадан 22 тага етказилади. Илк бор халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар жамоаси раҳбарларини ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Экспертлар, жаҳон рекламаси ва кўргазма — олтинчи ТАF!24 Тошкент реклама фестивалида
30 сентябрь 2024, 15:00

Экспертлар, жаҳон рекламаси ва кўргазма — олтинчи ТАF!24 Тошкент реклама фестивалида

12 октябрда «Анҳор» парки картинг марказида халқаро реклама конференцияси, Канн фестивали ғолибларининг лойиҳалари намойиши, ТАF!24 танлови ва «2024 йил рекламаси» танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими, шунингдек, ҳамкорлардан совринлар қўйилган танловлар ўтказилади.

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлади, жойларда ёмғир ёғиши мумкин
30 сентябрь 2024, 13:27

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлади, жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ҳафта давомида республика бўйича ўртача илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +7…+17, кундуз кунлари +22…+30 даража атрофида бўлади. Жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Сўнгги уч йилда 2 мингдан ортиқ инсонлар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган — болалар омбудсмани
30 сентябрь 2024, 13:23

Сўнгги уч йилда 2 мингдан ортиқ инсонлар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган — болалар омбудсмани

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Сурайё Раҳмонованинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги уч йилда 2 мингдан ортиқ инсон ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Болалар омбудсмани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишга нималар сабаб бўлгани ва бундан азият чеккан болаларнинг кейинги тақдири ҳақида сўзлади.

Иссиқхона хўжаликлари электр ва газ узилишлари ҳақида олдиндан хабардор қилинади
30 сентябрь 2024, 12:56

Иссиқхона хўжаликлари электр ва газ узилишлари ҳақида олдиндан хабардор қилинади

Ўзбекистонда яқин уч ой ичида иссиқхоналарга газ учун жорий 100 фоиз эмас, 50 фоизлик олдиндан тўловни амалга оширишга рухсат берилади. Шунингдек, уларга электр ва газ узилишлари ҳақида олдиндан хабар берилади.

Green Card анкетасини тўлдириш 2 октябрдан бошланади
30 сентябрь 2024, 12:36

Green Card анкетасини тўлдириш 2 октябрдан бошланади

АҚШнинг «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» (Green Card) дастурида қатнашиш учун анкета тўлдириш 2 октябрдан 5 ноябргача давом этади. Бу йил АҚШ ҳукумати дастур учун 55 минг виза ажратганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг