Тошкент вилоятида ёз ойлари давомида 70 км/с тезлик чеклови ўрнатилган жойларда 170 км/с гача тезликда ҳаракатланган 65 нафар мотоцикл ҳайдовчиси жаримага тортилди.
Якшанба куни юз минглаб иштирокчиларни жамлаган «Янги Белоруссия марши» президент сайловидан кейин тинч намойишлар бошланганидан бери энг катта тадбирлардан бирига айланди. Намойишчилар Мустақиллик саройи ва Давлат байроғи майдонига бордилар, Александр Лукашенко ҳам у ерга учиб келди — у вертолётдан бронежилет ва автомат билан тушди.
Ўзбекистонда Цзянси анъанавий хитой табобати университети филиали ташкил этилади. Филиалда тайёрланадиган мутахассисларнинг хитой халқ табобати илмини замонавий тиббиёт ютуқлари билан уйғунлаштирган ҳолда амалга жорий этишлари кўзда тутилмоқда.
Коронавирус пандемияси сабабли масофавий тарзда ўтказилган IBO2020 Challenge — Халқаро биология олимпиадасида бир нафар ўзбекистонлик ўқувчи мамлакат тарихида илк бор олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, икки нафар ўзбекистонлик ўқувчи кумуш медаллар соҳибига айланди.
Андижон ва Хоразмда фуқароларни 4 минг АҚШ долларига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар тезкор тадбир давомида ашёвий далил билан ушланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкентнинг Бектемир тумани сектор раҳбарлари, жумладан, ҳоким Шоҳрух Мамажонов лавозимидан озод қилинди. Президент туманга ташрифи вақтида улар фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади. Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳам лавозимини тарк этди.
Электрон танловлар ва электрон тендерларни ташкил этиш бўйича яна бир муқобил электрон платформа — tender.mf.uz яратилди. Эндиликда буюртмачилар электрон сайтни танлаш имкониятига эга бўлишди.
5 ёшгача бўлган болаларга коронавирус пандемияси даврида тиббий ниқоб тақиш шарт эмас, дея хулоса қилди ЖССТ экспертлари. 6−11 ёшда вазиятга қараб ниқоблар тақиш керак, масалан, яшаш жойида инфекциянинг оммавий тарқалиши ёки хавф остида бўлган одамлар билан доимий алоқада бўлганда. 12 ёшдан бошлаб ниқобларни мунтазам равишда тақиш тавсия этилади.
Президент қарорига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 ноябрдан хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар ва хизматлар давлат харидларида иштирок этиши вақтинчалик тақиқланади ва чегараланади. Шунингдек, 5236 та амалдаги стандартлар бекор қилинади.
АҚШ миллий валютасининг расмий курси 16 сўмга қимматлаб, жами 10 262 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бир оз арзонлади.
АҚШдан Ўзбекистонга 200 та ўпка сунъий шамоллатиш мосламаси юборилди. Улар Дональд Трамп маъмурияти томонидан эълон қилинган инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми сифатида тақдим қилинмоқда.
Самарқандда эри томонидан шафқатсиз калтакланган аёл ва унинг икки нафар фарзанди Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ томонидан ҳимояга олинган. Аёлини калтаклаган эрга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, аёлга «ҳимоя ордери» берилган.
Ўзбекистонда 119 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3803 кишини ташкил этиб, уларнинг 249 нафари оғир аҳволда, 129 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Бавария Чемпионлар лигасининг финалида ПСЖ устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди. Мюнхенликлар ушбу кубокни олтинчи маротаба қўлга киритди.
Якшанба куни Ўзбекистонда 414 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 39 мингтага яқинлашди.
22 август куни Ўзбекистонда 458 та коронавирус ҳолати аниқланди ва умумий кўрсаткич 38,5 мингдан ошди.
Ошаётган нафақалар, прописка бўйича янги тартиблар, жонли ижродаги концертлар учун чегирмалар, ундирилиши умидсиз солиқларни ҳисобдан чиқариш тартиблари ва бошқалар — 1 сентябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар.
Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов оламдан ўтди. Олдинроқ унда коронавирус аниқланиб, у Тошкентда даволанаётган эди.
Тошкентнинг Яккасарой туманида маст ҳолатдаги Lacetti ҳайдовчиси кўча чироғи устунига бориб урилди. 19 ёшли йўловчи оламдан ўтди, яна икки ёш йўловчи шифохонага ётқизилди.
Германиялик тиббиёт мутахассислари гуруҳи коронавирусга қарши курашишда ёрдамлашиш учун Ўзбекистонга келди. Улар мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилиб, ўз тавсияларини берадидар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг