Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 кишилик карантин маркази қурилди. Ҳар бир бокс душ, кондиционер, телевизор билан таъминланган ва тўрт кишига мўлжалланган.
Транспорт воситалари учун утилизация йиғимининг жорий этилиши «Ўзавтосаноат» автомобиллари нархига таъсир кўрсатмайди.
Сенатнинг видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган навбатдаги ялпи мажлисида «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида», «Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида"ги ва бошқа қонунлар кўриб чиқилади. Ялпи мажлисда адлия вазирининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишлар юзасидан ахбороти ҳам эшитилади.
Суд Sulton Tex Group кластерининг Қарши туман ҳокими ва бошқа мансабдорларга қарши даъвосини қисман қаноатлантирди. Ҳокимнинг ҳаракатлари, шунингдек, кооперацияни рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома ноқонуний деб топилди. Ҳозирча компаниянинг кластер сифатидаги тақдири ва кооперацияга берилган 13 минг гектар ернинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
АҚШнинг Tesla компанияси акцияларининг нархи илк бор $1000 долларидан ошиши оқибатида Tesla Япониянинг Toyota компаниясини ортда қолдириб автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат компанияга айланди, Илон Маскнинг бойлиги эса $42,9 млрд гача кўпайди.
Коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайиб, жами 4717 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 10 нафари Карантин марказидагиларда, 4 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафардан Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистонда аниқланган. Шу билан бирга, COVID-19 дан соғайганлар сони 3600 нафардан ошди.
Европа Иттифоқи COVID-19 пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини юмшатиш ва камбағаллик даражасини камайтириш мақсадида 2021−2027 йилларга мўлжалланган молиявий ёрдам кўрсатади.
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолишга қарор қилди. Банк бошқаруви бу қарорни макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш билан изоҳлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги кунларда қайси ҳудудларда коронавирус аҳоли орасида қайд этилаётганини маълум қилди. Жумладан, Тошкентда икки нафар солиқ инспектори, хусусий клиника кичик тиббиёт ходими. «Медиапарк» сотувчиси, Юнусобод бозорида зиравор сотувчиси ва бошқаларда аниқланган.
Фоизсиз бўлиб тўлашга автомашина олиб берувчи яна бир компания фаолиятига чек қўйилди. Тергов унинг фаолиятида молиявий пирамида аломатлари мавжудлигини аниқлади. Фуқаролардан олинган пулларнинг ярмидан кўпроғини кирим қилиб, қолган 1,5 млрд сўмни ўзлаштириб юборган.
Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари умумий чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктларини очишга ва тўсиқсиз юк ташишни таъминлашга келишиб олдилар.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео матбуот анжуманида Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда диний эркинлик билан боғлиқ вазият яхшиланганини айтиб ўтди. 2019 йилда мамлакатда диний гуруҳларга қарши қаратилган бирорта ҳам операция ўтказилмагани қайд этилган.
Президент қарори билан Олег Пекось ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари, Жамол Махсудов вазирнинг телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланишди. Яна уч нафар амалдаги вазир ўринбосарининг ваколат доираларига аниқлик киритилди.
Президент қарори билан Рустам Каримжонов халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Олдинроқ у вазирлик қошидаги инновацион марказ директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Коронавирус беморлари сони 72 нафарга ортиб, жами 4695 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидагиларда ва 24 ҳолатда эса аҳоли орасида аниқланди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 28 нафар ишчида COVID-19 қайд этилди.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқади.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров ўз лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Алишер Жамалдинов вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Чоршанба куни Ўзбекистонда 103 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 4600 тадан ошди. Шунингдек, 73 киши соғайди, бир бемор вафот этди. Айни пайтда даволанаётган 1072 нафар бемордан 8 нафарининг аҳволи оғир, бири эса ўта оғир аҳволда.
Хориждан чартер рейс билан келиб, касаллиги тасдиқланган бемор ўткир нафас ва юрак қон — томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 19 нафарга етди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Тошкентдаги маҳаллалар кесимида карантин даражасини эълон қилди. 513 маҳалладан 42 таси «қизил», 132 таси «сариқ» ва 339 таси «яшил» ҳудудга киради. Тўлиқ рўйхат ва харита.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг