Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 441 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирилди
12 сентябрь 2024, 12:34

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 441 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирилди

Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 441 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бундан ташқари, жараёнда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони ҳам йўқ қилинган.

Тошкентдаги ресторанда 23 киши заҳарланди, муассаса вақтинча ёпилди
12 сентябрь 2024, 11:10

Тошкентдаги ресторанда 23 киши заҳарланди, муассаса вақтинча ёпилди

Юнусобод туманидаги Muhteshem Doner ресторанида 23 киши, дастлабки маълумотга кўра, соусдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. СЭС уларнинг 13 нафарига уйга жавоб берилгани, қолган 10 кишининг аҳволи қониқарли эканини билдирди. Ресторан вақтинча ёпилди, Бош прокуратура текширув ўтказмоқда.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Қорасув» чегара пости 14 йилдан сўнг қайта очилди (фото)
12 сентябрь 2024, 11:06

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Қорасув» чегара пости 14 йилдан сўнг қайта очилди (фото)

Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ одам ўтиб-қайтиши мумкин.

Президент Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарлари билан учрашади
12 сентябрь 2024, 10:46

Президент Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарлари билан учрашади

Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ва ички ишлар вазирлари, шунингдек, Миллий разведка хизмати директорини қабул қилади. Бундай форматдаги учрашув биринчи марта ўтказилмоқда.

Камбағалликни қисқартириш соҳасида қонунчиликка риоя этилишини назорат қилувчи бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилади
12 сентябрь 2024, 10:03

Камбағалликни қисқартириш соҳасида қонунчиликка риоя этилишини назорат қилувчи бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилади

Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади. У камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига етиб боришини ва топшириқлар ижросини назорат қилади.

Беш йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
12 сентябрь 2024, 09:24

Беш йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди

Фирибгарликда айбланиб 5 йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Унинг ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбулдаги бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилишлари сўралди.

Тожикистон олий муфтийсига ҳужум уюштирилди
12 сентябрь 2024, 08:28

Тожикистон олий муфтийсига ҳужум уюштирилди

Олий муфтий, 2010 йилдан бери Тожикистон Уламолар кенгашига раислик қилаётган Саидмукаррам Абдулқодирзодага масжид яқинида санчиб-кесувчи тиғ билан зарба берилди. У енгил жароҳат олди, ҳужум уюштирган шахс ушланиб, жиноят иши қўзғатилди.

Прокурор Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясига раҳбар бўлди
12 сентябрь 2024, 08:01

Прокурор Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясига раҳбар бўлди

Андижон ва Тошкент вилоятлари прокурори лавозимларида ишлаган Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари бўлди.

Ўзбекистон шахмат олимпиадасини ғалаба билан бошлади
12 сентябрь 2024, 02:21

Ўзбекистон шахмат олимпиадасини ғалаба билан бошлади

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештда ўтказилаётган шахмат олимпиадасининг биринчи босқичида Тринидад ва Тобаго терма жамоасини мағлубиятга учратди, аммо икки гроссмейстерда муаммоли позициялар кузатилди. Аёллар жамоаси Гаити вакиллари билан ишончли тарзда кураш олиб борди.

Жиззахда Nexia ва Lacetti тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди
12 сентябрь 2024, 01:48

Жиззахда Nexia ва Lacetti тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, тескари йўналишга чиқиб кетган Nexia қаршисидан келаётган Lacetti билан тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди.

Фарғонада соғлиғи ёмонлашган Lacetti ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди ва ҳалок бўлди
12 сентябрь 2024, 01:34

Фарғонада соғлиғи ёмонлашган Lacetti ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди ва ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 61 ёшли ҳайдовчи соғлиғи ёмонлашгани сабабли бошқарувни йўқотиб, қаршисидан келаётган кичик юк машинаси билан тўқнашди. У оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлди.

«Вагнер» ХҲК сафида хизмат қилган ўзбекистонлик ёлланишда айбланди. Тафсилотлар
12 сентябрь 2024, 00:48

«Вагнер» ХҲК сафида хизмат қилган ўзбекистонлик ёлланишда айбланди. Тафсилотлар

Ўзбекистон фуқароси «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси билан шартнома тузиб, Украина, Россия ва Беларусда хизмат қилди. У «Артемовскни озод қилганлик учун» медалини олди ва Евгений Пригожиннинг «адолат марши»да қатнашди. Тошкент суди унинг озодлигини 4 йилга чеклади.

Бойсун газ конидаги аварияга нима сабаб бўлган бўлиши мумкин?
11 сентябрь 2024, 21:16

Бойсун газ конидаги аварияга нима сабаб бўлган бўлиши мумкин?

Сурхондарёдаги «М-25» газ кони қудуғидаги авария олдидан хизматлардан кўрсатмалар бўлган ва бурғилаш эритмасида газ топилган, деб хабар берди вазиятдан хабардор бўлган «Газета.uz» манбаси. Нефть-газ соҳасидаги яна бир манбанинг айтишича, ҳодисада фақат ишчиларни айбдор қилиш керак эмас.

Камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилади
11 сентябрь 2024, 20:02

Камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилади

Ўзбекистонда бош вазир ўринбосари бошчилигида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилади. У туманлардаги раҳбарлар фаолиятига баҳо беради ва ҳар ой президентга ахборот киритади. Комиссиянинг вилоят ва туман бўлимларига ҳокимлар бошчилик қилади.

ОТМларга киришда «бюджет» баллининг 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади
11 сентябрь 2024, 19:39

ОТМларга киришда «бюджет» баллининг 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади

Энди камбағал оилаларда камида 1 нафар олий маълумотли киши бўлиши учун шароит яратилади. Бунинг учун, хусусан, ОТМларга киришда грант баллининг 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади. Ўзлаштириш кўрсаткичи 80 фоиздан баландлар эса фоизсиз таълим кредити олади.

Тошкент масжидларидаги 18 нафар имом ва ноиб ишдан олинди
11 сентябрь 2024, 19:26

Тошкент масжидларидаги 18 нафар имом ва ноиб ишдан олинди

Йил бошидан бери Тошкент шаҳри масжидларидаги фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган, меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган 8 нафар имом-хатиб ва 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилди. Яна 4 нафар имом ва ноибга ҳайфсан қўлланди.

Камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмайди — президент
11 сентябрь 2024, 19:04

Камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмайди — президент

Камбағал оилаларнинг ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам, бола парвариши туфайли эса аёлларнинг 43 фоизи ишга бора олмайди. Президент камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтди ва муаммо сабаби ҳар хил экан, ечимлари ҳам алоҳида бўлиши кераклигини таъкидлади.

Қуёш панели ўрнатишга мажбурлашни мутлақо ёқламаймиз — Энерговазирлик
11 сентябрь 2024, 18:46

Қуёш панели ўрнатишга мажбурлашни мутлақо ёқламаймиз — Энерговазирлик

Энерговазирлик тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани, бу ишни қилмаганлар эса электрдан узиш билан қўрқитилаётгани ҳақидаги хабарларга жавобан «қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш йўқ»лигини айтди. ЎзЛиДеП эса ҳолатлар тасдиқланса, вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари юбормоқчи.

Шаҳрисабз аэропорти 20 йилдан сўнг қайта иш бошлади
11 сентябрь 2024, 18:03

Шаҳрисабз аэропорти 20 йилдан сўнг қайта иш бошлади

2003 йилда ёпилган Шаҳрисабз маҳаллий аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади. Тошкентдан L410 русумли самолётдаги илк парвоз 1 соат 30 дақиқада етиб борди. Аэродром ҳозирда тўрт турдаги самолёт ва барча турдаги вертолётларни сиғдира олади.

Ўзбекистондаги 14 минг раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади
11 сентябрь 2024, 17:53

Ўзбекистондаги 14 минг раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади

Раҳбарлар камбағал оилалар хонадонига кириб, шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлади, деди президент. Энди вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилиши маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг