Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Тойво Клаар ўз вазифасини бажаришга киришди. Уни мамлакат ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қутлади. Сўнгги етти йилда у Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ ва Грузиядаги инқироз бўйича махсус вакили бўлиб ишлаган.
ФВВ вакили Самандар Ҳикматуллаев Бойсундаги водород сульфид чиққан «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конини жиловлаш ишлари яқин кунларда амалга оширилишини билдирди. У газдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари йўқлиги, аммо одамлар орасида енгил заҳарланиш ҳолатлари учраётганини тан олди.
Бош прокуратура январь-июль ойларида 764 723 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганини маълум қилди. Шунингдек, иш ҳақи ва нафақа пуллари бўйича 4,2 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланиб, 52 та жиноят иши қўзғатилди.
Садир Жапаров Париждаги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановга Tracker автомобилини совға қилди. Аввалроқ у «Чингиз Айтматов» медали билан тақдирланганди.
Сентябрь ойида «Ипак йўли дурдонаси» XVI Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Дастурдан Раж Капур юбилейига бағишланган тадбир, Ален Делон фильмларининг ретроспективи ҳамда хорижий режиссёр ва актёрларнинг маҳорат дарслари ўрин олган.
Америкалик 20 нафар ўқитувчи Ўзбекистонга 10 та ҳудуддаги мактаб ва университетда инглиз тилидан дарс бериш учун келди. Мамлакатда 2019 йилдан буён 98 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси 21 та давлат мактаби ва 30 дан ортиқ университетда ишламоқда.
Термиз шаҳри ва Термиз туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Бунга газ қувурида ўрнатилган газ босимини назорат қилувчи қурилмадаги носозлик сабаб экани маълум қилинди.
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп дебатда Камала Ҳаррисни Байденнинг иқтисодий дастурини кўчирганликда айблади, шунингдек, уни «марксист» дея атади. Ҳаррис эса Трамп ҳақида «шарманда» сўзини қўллаб, дунё етакчилари унинг устидан кулаётганини айтди. Номзодлар Украинадаги урушга ҳам тўхталди.
Тошкент шаҳрида Spark ҳайдовчиси 363 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва унинг жарима суммаси 240 млн сўмдан ошиб кетган. МИБ автомобилни сотишга уриниш чоғида хатловга олди. У қарз қопланиши учун аукцион савдоларига чиқарилади.
Шавкат Мирзиёевнинг давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Тизим 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш режалаштирилаётганди.
Иззат Шукуров Yandex Uzbekistan раҳбари бўлди. У бунгача Payze`нинг Марказий Осиё минтақасига раҳбарлик қилган ва Newmax Technologies компанияси директори бўлган.
Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган 32 ёшли эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. У 2 йил давомида фуқароларнинг умумий ҳисобда 60 минг доллар миқдоридаги пулини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Ундан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралди.
Австралия ҳукумати болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқловчи қонун тайёрлаётганини маълум қилди. Минимал ёш чегараси ҳали аниқланмаган, аммо бу 14−16 ёш бўлиши мумкин.
Рақобат қўмитаси қадоқларида шакар йўқлиги кўрсатилган «Хоттабич» музқаймоқларини синовдан ўтказди. Маҳсулотнинг баъзи турларида ортиқча сахароза ва ичак таёқчаси бактериялари топилди.
Президент 2025 йилда ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказиладиган Олимпия шаҳарчаси қурилишини яна бориб кўрди. Ўйинлардан сўнг мажмуа миллий спорт турлари ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш маркази сифатида хизмат қилади.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши иккинчи ўйинида Қирғизистон меҳмони бўлди. Оғир кечган ўйинда ўзбекистонликлар икки бор камбэк амалга оширди ва иродали ғалабага эришди — 2:3 (видео, фото, статистика).
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Teach for Uzbekistan ННТ билан меморандум имзолади. Бир неча ой давомида лойиҳа, жумладан, педагогик маълумотга эга бўлмаган, лекин ўқитишга қобилиятли мутахассисларни мактабларда кўнгилли сифатида ишлаш учун танлаб олди ва ўқитди.
Мадрид ҳукумати электр самокатларни ижарага берувчи компанияларнинг лицензияларини бекор қилди, энди шаҳарда бу транспорт ижараси мавжуд эмас. Ҳокимлик қарорни хизматлар пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш шартларини бажармагани билан изоҳлади.
Россиянинг «Тизим оператори» Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қўшилади, деди РФ Энерговазирлиги раҳбари. Унга кўра, Ўзбекистон бу қарорни қўллаб-қувватламоқда. Бу ташаббус нафақат электр энергияси экспорти, балки давлатлар ўртасидаги оқимларни бошқариш билан ҳам боғлиқ, дея тушунтирди у.
Президент Янги Ўзбекистон кўчасидаги қурилиш лойиҳаларини бориб кўрди. Кўчада миллий руҳдаги замонавий уйлар, меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилади. Фавворалар, йўлакчалар, сайилгоҳ бўлади. Давлат раҳбари кўчада экология, сифат ва маданият уйғунлашиши кераклигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг