Ўзбекистон U-16 боксчиларининг барчаси Осиё чемпионатида медаль олди
10 сентябрь 2024, 12:13

Ўзбекистон U-16 боксчиларининг барчаси Осиё чемпионатида медаль олди

БААда ўтган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-16 жамоасидан 23 нафар спортчи қатнашиб, уларнинг барчаси медалларга эга чиқди: 14 та олтин, 6 та кумуш, 3 та бронза. 14 ёшгача бўлган боксчилар эса 10 та медални қўлга киритди: ярми кумуш, қолган ярми бронза.

Apple iPhone 16, Watch 10 ва AirPods 4 тақдимотини ўтказди. Асосий маълумотлар
10 сентябрь 2024, 12:04

Apple iPhone 16, Watch 10 ва AirPods 4 тақдимотини ўтказди. Асосий маълумотлар

Apple компанияси янги қурилмалари тақдимотини ўтказди. Унда iPhone 16, AirPods 4 қулоқчинлари ва Watch Series маркали ақлли соатларининг ўнинчи авлоди намойиш этилди. Янги қурилмалар ҳақида асосий маълумотлар.

Тошкентда ўтган қўшма комиссия йиғилишида Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари нималарни гаплашди?
10 сентябрь 2024, 10:58

Тошкентда ўтган қўшма комиссия йиғилишида Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари нималарни гаплашди?

Ўзбекистон Россия билан яқин ва конструктив ҳамкорликка доим тайёр, деди бош вазир Абдулла Арипов қўшма комиссия йиғилишида. Россия бош вазири Михаил Мишустин полимерлар, фуқаро учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва темирйўл машинасозлигини йўлга қўйиш бўйича таклифлар берди.

Афғонистонлик 160 нафар аёл Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади
10 сентябрь 2024, 10:46

Афғонистонлик 160 нафар аёл Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади

Афғонистонлик 160 нафар аёл Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади. Бу борада Олий таълим вазирлиги ва Қатарнинг Education above all фонди ўртасида меморандум имзоланди. Лойиҳа харажатларининг катта қисмини Қатар томони қоплайди.

Тошкентда поезд уриб кетиши оқибатида 36 ёшли аёл вафот этди
10 сентябрь 2024, 10:22

Тошкентда поезд уриб кетиши оқибатида 36 ёшли аёл вафот этди

Тошкент шаҳрида поезд 36 ёшли аёлни уриб кетди. У тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этди.

Трабзонда Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди
10 сентябрь 2024, 09:41

Трабзонда Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди

Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди. Шу пайтгача бундай ваколатхона Бурса, Адана, Анталия вилоятларида бўлган.

Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди
10 сентябрь 2024, 05:24

Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди

Суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тураевни қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш иши бўйича талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум этди. Унинг компанияда ишлаган қизига 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланди.

Сўнгги икки ойда 20 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузарликлар аниқланди
9 сентябрь 2024, 22:29

Сўнгги икки ойда 20 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузарликлар аниқланди

Рақобат қўмитаси июль ва август ойларида қарийб 20 млрд сўмлик давлат харидларини ўтказишда қонунчилик талаблари бузилганини аниқлади. Текширувлар натижаларига кўра маъмурий ишлар қўзғатилиб, ноқонуний харидлар бекор қилинди.

Паралимпия ўйинлари совриндорларига мукофотлар топширилди
9 сентябрь 2024, 22:10

Паралимпия ўйинлари совриндорларига мукофотлар топширилди

Париждаги Паралимпия ўйинларида қатнашган Ўзбекистон делегацияси Тошкентга етиб келди. Мусобақа совриндорларига пул, машина ва уй кўринишидаги «Президент совғалари» топширилди.

Самарқандда кўп қаватли уй хонадонида юз берган портлашда икки киши жароҳатланди
9 сентябрь 2024, 19:34

Самарқандда кўп қаватли уй хонадонида юз берган портлашда икки киши жароҳатланди

Самарқанд шаҳрида турар жой биносининг 3-қаватидаги хонадонлардан бирида портлаш юз берди ва икки нафар фуқаро жароҳат билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат оқибатида ёнғин содир бўлмади. ФВБ суриштирув ишлари бошланганини айтди, портлаш сабаби ҳақида маълумот йўқ.

Жиззахда фуқародан тергов жараёнида енгиллик яратиб бериш эвазига 400 млн сўм талаб қилган шахс ушланди
9 сентябрь 2024, 17:53

Жиззахда фуқародан тергов жараёнида енгиллик яратиб бериш эвазига 400 млн сўм талаб қилган шахс ушланди

Жиззахда тергов жараёнларида гумондордан қўшиб ёзиш ҳолатларини кўрсатмаслик ҳамда танишлари орқали тергов жараёнларида енгиллик яратиб бериш эвазига 400 млн сўм талаб қилган шахс ушланди. Қашқадарёда эса ноқонуний равишда қум қазиб олишга кўз юмиш эвазига пул талаб қилган мансабдор қўлга олинди.

Самарқандда ITMF ва IAF’нинг йиллик конференцияси бўлиб ўтмоқда
9 сентябрь 2024, 17:00

Самарқандда ITMF ва IAF’нинг йиллик конференцияси бўлиб ўтмоқда

Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг қўшма конференциясида жаҳон пахта саноатидаги 50 йиллик ўзгаришлар ҳақида фикр юритилди.

«Бахти Ташкентский»га оид иш апелляция инстанциясида кўрилмоқда
9 сентябрь 2024, 16:18

«Бахти Ташкентский»га оид иш апелляция инстанциясида кўрилмоқда

20 йилга қамалган «Бахти Ташкентский» ва яна 7 судланувчининг адвокатлари суд ҳукми устидан апелляция тартибида шикоят киритди. Иш Тошкент шаҳри судида кўриб чиқилмоқда. Шикоятда, жумладан, ҳукмнинг Бахтиёр Қудратуллаевни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги қисмини бекор қилиш сўраляпти.

Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайланиш ва одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқи белгиланмоқда
9 сентябрь 2024, 15:55

Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайланиш ва одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқи белгиланмоқда

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонунга уларнинг одил судловдан тенг фойдаланиш, давлатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этиш, шунингдек, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини белгиловчи қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистондаги қарийб 400 нафар давлат хизматчиси бир вақтда тадбиркорлик билан шуғулланиши аниқланди
9 сентябрь 2024, 15:37

Ўзбекистондаги қарийб 400 нафар давлат хизматчиси бир вақтда тадбиркорлик билан шуғулланиши аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликларидаги 398 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиши аниқланди. Агентлик томонидан қонун бузилиши ҳолатларига чек қўйилди.

Тошкентдаги халқаро симпозиумда яратилган 20 дан ортиқ ҳайкал шаҳар боғларига жойлаштирилади
9 сентябрь 2024, 14:39

Тошкентдаги халқаро симпозиумда яратилган 20 дан ортиқ ҳайкал шаҳар боғларига жойлаштирилади

Тошкентда ўтган Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумида 15 та давлатдан 27 ҳайкалтарош иштирок этди. Бир ой давомида улар глобал экологик муаммоларни акс эттирувчи 20 дан ортиқ ҳайкални яратди. Улар Тошкент шаҳридаги истироҳат боғлари ва сайёҳлик марказларига ўрнатилади.

Футзал бўйича жаҳон чемпионати кубоги Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бўлди
9 сентябрь 2024, 13:00

Футзал бўйича жаҳон чемпионати кубоги Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бўлди

Coca-Cola Ўзбекистонда футзал бўйича ФИФА Жаҳон кубогини қўллаб-қувватлайди, мухлислар учун қулайликни таъминлайди ва пластикни қайта ишлаш орқали атроф-муҳитга ғамхўрлик қилади.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилаб, 39 млрд доллардан ошди
9 сентябрь 2024, 12:52

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилаб, 39 млрд доллардан ошди

Август ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин қимматлашгани фонида яна рекордни янгилади ва 39,1 миллиард долларга етди. Йил бошидан буён олтин захирасининг қиймати 5,77 миллиард долларга ошди.

Тошкентда Урбанизация, архитектура ва дизайн бўйича Марказий Осиё форуми бўлиб ўтади
9 сентябрь 2024, 11:54

Тошкентда Урбанизация, архитектура ва дизайн бўйича Марказий Осиё форуми бўлиб ўтади

Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё урбан-форумида хорижлик меъмор, урбанист ва дизайнерлар йиғилади. Улар шаҳарларни кенгайтириш ва у билан боғлиқ экологик муаммоларни муҳокама қилади. Ушбу масалалардаги таклифлар давлат органларига тақдим этилади. Форумда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.

«Ўзтемирйўлйўловчи» — эскирган поездлар, чипта етишмовчилиги ва янги харидлар ҳақида
9 сентябрь 2024, 11:46

«Ўзтемирйўлйўловчи» — эскирган поездлар, чипта етишмовчилиги ва янги харидлар ҳақида

«Ўзтемирйўлйўловчи» жой ва чипталар етишмовчилиги муаммосини поездлар сонини кўпайтириш орқали ҳал қилмоқчи. Ташкилот йил охиригача 28 та, 2025−2026 йилларда эса 80 та йўловчи вагони харид қилади. Эски вагонлар бирин-кетин рўйхатдан чиқарилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг