Тошкент шаҳрида 3 ойда мингдан ортиқ аёл фоҳишалик билан шуғуллангани аниқланди
6 апрель 2024, 20:51

Тошкент шаҳрида 3 ойда мингдан ортиқ аёл фоҳишалик билан шуғуллангани аниқланди

Тошкент шаҳри ИИББнинг маълум қилишича, январь-март ойларида 1068 нафар аёл фоҳишалик билан шуғуллангани учун қўлга олинди. 209 кишига нисбатан қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Ўзбекистоннинг давлат бюджети дефицити биринчи чоракда рекорд даража — 19,8 трлн сўмга етди
6 апрель 2024, 20:25

Ўзбекистоннинг давлат бюджети дефицити биринчи чоракда рекорд даража — 19,8 трлн сўмга етди

Биринчи чорак якуни бўйича Ўзбекистон бюджети дефицити 19,8 трлн сўм (1,56 млрд доллар)ни ташкил этди. Бу камида охирги 12 йилдаги рекорд кўрсаткичдир. Бюджет даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга, харажатлари эса 19,3 фоизга ўсди.

Захирадаги 60 минг гектар ер онлайн аукцион орқали ёшларга ижарага берилади
6 апрель 2024, 15:36

Захирадаги 60 минг гектар ер онлайн аукцион орқали ёшларга ижарага берилади

Ўзбекистонда туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилади.

Қирғизистон ва Тожикистондан олиб келинган жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
6 апрель 2024, 13:52

Қирғизистон ва Тожикистондан олиб келинган жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қўшни мамлакатлардан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганлар ушланди. Улардан жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳайдовчилар йўлларда ҳарбий техникалар ҳаракатидан огоҳлантирилди
6 апрель 2024, 12:11

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳайдовчилар йўлларда ҳарбий техникалар ҳаракатидан огоҳлантирилди

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошлангани муносабати билан пойтахт ва Тошкент вилоятининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳарбий техникалар ҳаракатланади. Ҳайдовчилардан йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.

Туркия Тожикистон фуқаролари учун виза режимини қайта тиклади
6 апрель 2024, 11:13

Туркия Тожикистон фуқаролари учун виза режимини қайта тиклади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған қарори билан Тожикистон фуқаролари учун визасиз режим бекор қилинди.

Қашқадарёдаги мактабда 15 ёшли ўқувчи калтакланиши сабаб умуртқаси синди. Мактаб директори ишдан олинди
6 апрель 2024, 10:28

Қашқадарёдаги мактабда 15 ёшли ўқувчи калтакланиши сабаб умуртқаси синди. Мактаб директори ишдан олинди

Қарши туманидаги 55-мактабда ўсмир калтакланиши оқибатида умуртқаси синган. Ўқувчига биринчи ёрдам кўрсатилмагани ва ИИБга мурожаат қилинмагани учун мактаб директори ишдан олинди.

Тошкентда мозаикали бинодаги реклама баннери олиб ташланди (+фото)
6 апрель 2024, 00:50

Тошкентда мозаикали бинодаги реклама баннери олиб ташланди (+фото)

Март ойида қабул қилинган қарор билан энди мозаик паннолар маданий мерос объектлари ҳисобланади, улар чизилган биноларга эса реклама баннерлари ўрнатиш тақиқланади. Шу сабабли 5 апрель куни Миробод кўчасида жойлашган мозаикали бинодан реклама баннери олиб ташланди. Фото.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига янги директор тайинланди
6 апрель 2024, 00:26

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига янги директор тайинланди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори сифатида ишлаган Агзам Нартаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Алишер Темиров марказ директори в.б. этиб тайинланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Ичан-қалъани зиёрат қилди (+фото)
5 апрель 2024, 23:17

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Ичан-қалъани зиёрат қилди (+фото)

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Хивада Ичан-қалъа мажмуасидаги тарихий обидалар ва Нуриллабой саройини зиёрат қилди. Шу тариқа Қозоғистон раҳбарининг ташрифи якунланди, уни аэропортда Ўзбекистон президенти кузатиб қўйди. Фото ва видео.

«Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми ғолиблари аниқланди
5 апрель 2024, 22:45

«Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми ғолиблари аниқланди

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди. Республика бўйича жами 2 770 та лойиҳа ғолиб деб топилди, энди уларни молиялаштиришга 3,3 трлн сўм йўналтирилади. Бу галги овоз бериш жараёнларида 11,7 млн киши иштирок этди.

Ўзбекистон ва ЕИ муҳим хомашё соҳасида стратегик ҳамкорлик ўрнатди
5 апрель 2024, 22:05

Ўзбекистон ва ЕИ муҳим хомашё соҳасида стратегик ҳамкорлик ўрнатди

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида муҳим хомашё соҳасида барқарор қиймат занжирларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноатини ривожлантиришга ёрдам беради ҳамда ЕИга мис ва молибден каби фойдали қазилмаларга йўл очиш имкониятини яратади.

Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млн сўмгача кафолатсиз кредит олиши мумкин бўлади
5 апрель 2024, 21:27

Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млн сўмгача кафолатсиз кредит олиши мумкин бўлади

Президент қарори билан ўзини ўзи банд қилганларга оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 100 млн сўмгача гаровсиз кредит жалб қилиш имконияти берилди. Айрим ҳолларда кредитлар нақд пул кўринишида ажратилиши мумкин. Кредит муддати ва имтиёзли давр ҳам оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари темирйўл маъмуриятлари ўртасида қўшма корхона ташкил этишни маъқуллади
5 апрель 2024, 20:43

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари темирйўл маъмуриятлари ўртасида қўшма корхона ташкил этишни маъқуллади

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Марказий Осиёда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, улар икки давлат темирйўл маъмуриятлари ўртасида қўшма корхона ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Қўшма корхона Трансафғон йўналишини ривожлантиришда иштирок этади.

«Қозоқ-ўзбек тандеми — ҳаётий зарурат» — Қозоғистон президенти
5 апрель 2024, 17:38

«Қозоқ-ўзбек тандеми — ҳаётий зарурат» — Қозоғистон президенти

Қозоғистон президенти Ўзбекистон раҳбари билан музокараларда «Қозоқ-ўзбек тандеми ҳаётий зарурат бўлиб, фақат уюшибгина мамлакатларимизнинг барқарор ривожланишини таъминлашимиз мумкин», — деб таъкидлади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Хоразмда музокаралар ўтказди (фото, видео)
5 апрель 2024, 17:20

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Хоразмда музокаралар ўтказди (фото, видео)

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Хивада ўтган музокараларда транспорт ва энергетикада инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа масалалар бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, улар «Хива гиламлари» комбинатини кўздан кечирди.

2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар 16 фоизга камайди
5 апрель 2024, 16:06

2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар 16 фоизга камайди

2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 16 фоизга — 2,6 млрд доллардан 2,2 млрд долларгача қисқарди. Жорий операциялар ҳисоби тақчиллигининг ЯИМга нисбати тарихий максимум — 8,6 фоизга етди (7,8 млрд доллар).

Раҳбарларни Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа ҳокими ўринбосари жаримага тортилди
5 апрель 2024, 15:33

Раҳбарларни Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа ҳокими ўринбосари жаримага тортилди

Ташкилот раҳбарларини Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари Ўлмас Истамов жаримага тортилди. У овоз йиғолмаган раҳбарларни ишдан олиш билан қўрқитган ва уларни «ноинсофлар» дея атаганди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (6−7 апрель)
5 апрель 2024, 15:20

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (6−7 апрель)

«Дыши» ва яна олтита кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, театрлардаги спектакллар, ҳаво шарида кўтарилиш, кўргазмалар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Исроил Ғазога ёрдам етказилиши учун янги йўналишларни очмоқда
5 апрель 2024, 14:42

Исроил Ғазога ёрдам етказилиши учун янги йўналишларни очмоқда

Исроил Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилиши учун янги йўналишлар, жумладан, ҲАМАС билан уруш бошланганидан бери ёпиқ бўлган анклав шимолидаги «Эрез» назорат-ўтказиш пунктини очишини маълум қилди. БМТ аввалроқ Ғазонинг шимолий вилоятларида оммавий очарчилик хавфидан огоҳлантирганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг