Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича тендер эълон қилинди
29 январь 2025, 11:58

Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича тендер эълон қилинди

Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш юзасидан тендер эълон қилинди. Лойиҳанинг биринчи босқичи умумий узунлиги 171 километрни ташкил этади (Тошкентдан Ангренгача ва Қамчиқ довони).

1 апрелдан рецептсиз бериладиган дорилар учун чекланган савдо устамалари татбиқ этилмайди
29 январь 2025, 11:53

1 апрелдан рецептсиз бериладиган дорилар учун чекланган савдо устамалари татбиқ этилмайди

Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади. Бу дистрибьюторлар учун чекланган устама базавий нархнинг 15 фоизини, дорихоналар учун харид нархининг 20 фоизини ташкил этарди.

Электрон дўконларга оид шикоятларнинг аксарияти маиший техниканинг нуқсонли экани билан боғлиқ — Рақобат қўмитаси
29 январь 2025, 11:06

Электрон дўконларга оид шикоятларнинг аксарияти маиший техниканинг нуқсонли экани билан боғлиқ — Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитасига 2024 йилда электрон тижорат соҳасига оид 1328 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 81,9 фоизи ижобий ҳал этилган. Муаммоларнинг аксарияти маиший техниканинг нуқсонли экани билан боғлиқ.

Тошкентда автобус йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди
29 январь 2025, 09:32

Тошкентда автобус йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди

Миробод туманида автобус ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.

Саудия Арабистонидаги Ислом санъати биенналесида Ўзбекистон музей артефактлари намойиш этилди
29 январь 2025, 04:14

Саудия Арабистонидаги Ислом санъати биенналесида Ўзбекистон музей артефактлари намойиш этилди

Ўзбекистон Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) очилган иккинчи Ислом санъати биенналесида иштирок этмоқда. Мамлакат ноёб музей ашёлари, жумладан, VIII асрга оид Катталангар Қуръони, XVI асрга оид «Зиж-и Улуғбек»нинг астрономик жадваллари ва бошқа артефактларни намойиш қилмоқда.

«Белни маҳкам боғлаш ва имкониятга яраша яшаш вақти келди». Тоқаев — Қозоғистон ҳукуматига
29 январь 2025, 03:48

«Белни маҳкам боғлаш ва имкониятга яраша яшаш вақти келди». Тоқаев — Қозоғистон ҳукуматига

Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев ҳукуматдан ҳозирги дунё воқелиги контекстида «белни маҳкам боғлаб, имкониятга яраша яшашни» талаб қилди. Шунингдек, у Қозоғистон энг яқин қўшнилари, жумладан, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни «янги босқичга» кўтариши зарурлигини таъкидлади.

Ўртача иш ҳақи 5,36 млн сўмгача ошди. Бу сўнгги йиллардаги энг паст ўсиш суръати
29 январь 2025, 03:34

Ўртача иш ҳақи 5,36 млн сўмгача ошди. Бу сўнгги йиллардаги энг паст ўсиш суръати

2024 йилда Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмдан ошди, бу 2023 йилга нисбатан 17,4% кўп. Бу, шунингдек, сўнгги етти йилдаги энг паст ўсиш суръати (пандемияли 2020 йилдан ташқари). Тошкентда кўрсаткич 9 млн сўмдан ортди (+21,4%). Ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши секинроқ ўсмоқда.

Смогми ё туман? Тошкентликлар яна расмийлардан жавоб ололмади
29 январь 2025, 02:32

Смогми ё туман? Тошкентликлар яна расмийлардан жавоб ололмади

Сешанба куни Тошкент ҳавоси йил бошидан бери энг ифлос даражага етди. Аҳоли кун бўйи ижтимоий тармоқларда бу ҳаводан нафас олиш хавфсизми, каби саволларни берди. Аммо доимгидек на жавоб, на маслаҳат, на бирор тавсия тақдим қилинди.

Ўзбекистонда энди қуёш панеллари ва сув иситгичлари ўрнатилишини прокуратура назорат қилади
28 январь 2025, 22:08

Ўзбекистонда энди қуёш панеллари ва сув иситгичлари ўрнатилишини прокуратура назорат қилади

2025 йилда Ўзбекистонда аҳоли хонадонлари, кичик бизнес ва ижтимоий соҳа объектлари энергия истеъмолининг камида 40 фоизи муқобил энергия манбалари — қуёш панеллари ва қуёш коллекторларини ўрнатиш ҳисобига қопланади. «Бу вазифанинг бажарилиши сўзсиз таъминланади», — деди бош прокурор ўринбосари.

Бандлик бўлими аралашувидан сўнг Enter Engineering ходимига иш ҳақи тўлаб берилди
28 январь 2025, 21:34

Бандлик бўлими аралашувидан сўнг Enter Engineering ходимига иш ҳақи тўлаб берилди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш бўйича лойиҳа менежери, россиялик Илья Пуц олти ойдан бери иш ҳақи тўламагани учун Enter Engineering устидан шикоят қилди. Чилонзор тумани бандлик бўлими ёрдами билан унга 57 минг доллар тўлаб берилди.

Ўзбекистонда янги электр станциялари ва энергия омборларини тизимга улаш учун 7000 км магистрал тармоқ қурилади
28 январь 2025, 21:06

Ўзбекистонда янги электр станциялари ва энергия омборларини тизимга улаш учун 7000 км магистрал тармоқ қурилади

Тармоққа янги электр станциялари ва энергия сақлаш қувватларини улаш учун Ўзбекистонда 7000 км магистрал тармоқ қурилади, бу эса ҳудудларда энергия балансини таъминлайди — бир вилоятда етишмовчилик бўлса, бошқа жойда қўшимча қувватлар жорий этилади. Бу учун 4 млрд доллар инвестиция жалб қилинади.

Андижон ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
28 январь 2025, 19:04

Андижон ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Давронбек Саттаров Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Uzbekistan Airways`нинг Нью-Йоркка учаётган самолётида чақалоқ туғилди
28 январь 2025, 18:00

Uzbekistan Airways`нинг Нью-Йоркка учаётган самолётида чақалоқ туғилди

Uzbekistan Airways`нинг Тошкентдан Нью-Йоркка учган рейсида ўғил чақалоқ туғилди. Жараёнга йўловчилар орасида бўлган шифокор-акушер ва жарроҳ ўз ёрдамини кўрсатди. Шу сабабли экипаж Исландиянинг Кефлавик шаҳридаги захира аэродромига мажбурий қўнди.

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун ДХШ асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади
28 январь 2025, 17:50

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун ДХШ асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 3−18 ёшдаги ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Йил якунигача хизматлар билан 2 мингга яқин ногиронлиги бўлган болалар қамраб олинади. Бу уларнинг оналари учун ишлаш ва таълим олиш имкониятини яратади.

Uzbekistan Airways 2025 йилда 7 млн йўловчи ташишни режа қилмоқда
28 январь 2025, 16:54

Uzbekistan Airways 2025 йилда 7 млн йўловчи ташишни режа қилмоқда

Uzbekistan Airways бу йил 7 млн йўловчи ташишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди компания раҳбари Шухрат Худойқулов. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич ҳар йили тахминан 1 миллионга ошмоқда. Ўсаётган талабни қондириш учун авиакомпания 2025 йил тўртта йирик самолёт сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

«Энергия манбалари етарли бўлмаса, иқтисодий ўсиш ҳам бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев
28 январь 2025, 16:30

«Энергия манбалари етарли бўлмаса, иқтисодий ўсиш ҳам бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев

Президент 2025 йилда иқтисодий ўсиш суръатини камида 6 фоиз даражасида сақлаб қолиш ва ЯИМ ҳажмини 125 млрд доллардан ошириш вазифасини қўйди. Раҳбарларга энергия самарадорлиги ҳисобига харажатларни 15−20 фоизгача қисқартириш ва қўшилган қийматни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Binance расман Ўзбекистонда иш бошлади
28 январь 2025, 15:34

Binance расман Ўзбекистонда иш бошлади

Binance криптобиржаси Ўзбекистонда расман иш бошлади. Платформада банк карталари ва маҳаллий тўлов тизимлари орқали миллий валютадаги маблағларни тўлдириш ва ечиб олиш имкони яратилди.

Uzbekistan Airways Россияни айланиб ўтиш учун Европага парвозлар маршрутини ўзгартирди
28 январь 2025, 15:01

Uzbekistan Airways Россияни айланиб ўтиш учун Европага парвозлар маршрутини ўзгартирди

Uzbekistan Airways Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) ҳисоботидан сўнг Европага парвоз йўналишларини ўзгартирди. Энди компания самолётлари Озарбайжон ва Туркия орқали Россияни четлаб ўтмоқда. Парвоз вақти 30−40 дақиқага узайган бўлсада, компания тарифларни оширмаган.

«Ресурс тежамкор иқтисодиёт моделига ўтиш вақти келди» — президент
28 январь 2025, 13:32

«Ресурс тежамкор иқтисодиёт моделига ўтиш вақти келди» — президент

Ўзбекистонда жами қувватлардаги «яшил» энергиянинг улушини 16 фоиздан 26 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Кам углеродли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 300 млн доллар жалб қилинади. Президент ресурс тежайдиган иқтисодиёт моделга ўтиш вақти келганини айтди.

Ўзбекистонда хонадонлар томининг камида 50 фоизини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда
28 январь 2025, 13:30

Ўзбекистонда хонадонлар томининг камида 50 фоизини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2 йил ичида аҳоли ва хўжалик субъектларини камида 50 фоиз томларини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 2 йил ичида 3 мингга яқин кичик гидроэлектростанциялар қуриш кўзда тутилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг