Францияда Олимпиаданинг очилиш куни темирйўлда саботаж юз берди
26 июль 2024, 19:01

Францияда Олимпиаданинг очилиш куни темирйўлда саботаж юз берди

Париж Олимпиадаси очилиши куни Франция темирйўл тармоғида саботаж уюштирилди. Вандаллар бир неча муҳим йўналишлардаги сигнал қутиларига ўт қўйди, бу эса тезюрар поездларнинг ҳаракатига жиддий зиён келтирди.

Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғида режалаштирилган лента шоу бекор қилинди
26 июль 2024, 17:25

Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғида режалаштирилган лента шоу бекор қилинди

Тармоқларда «Анҳор-Локомотив» боғида осмондан ленталар ёғдирилиши айтилган видео тарқалди. Пойтахт Экология бошқармаси бундай ҳаракатларнинг табиатга зарарини тушунтирди. Ташкилотчилар аниматорлар ленталарни айлантириб, томоша кўрсатиши режа қилинганини маълум қилди, шунга қарамай шоу бекор қилинди.

Тошкентда хавфли «манёвр»лар қилган «гармошка» автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
26 июль 2024, 17:04

Тошкентда хавфли «манёвр»лар қилган «гармошка» автобус ҳайдовчиси ишдан олинди

Тошкентда «гармошка» автобус ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, хавфли «манёвр»лар қилди. «Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, «қора рўйхат»га қўшилди, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш юзасидан судга тақдимнома киритилди.

Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича «Mirabror Usmanov CUP — 2024» ғолиби бўлди
26 июль 2024, 17:00

Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича «Mirabror Usmanov CUP — 2024» ғолиби бўлди

Футзал бўйича «Mirabror Usmanov CUP — 2024» халқаро хотира турнирида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди. Мусобақада Тожикистон, Қирғизистон ва Гватемала терма жамоалари ҳам иштирок этди.

Тимур Кападзе Миср билан ўйиндан аввал фикрларини билдириб ўтди
26 июль 2024, 16:44

Тимур Кападзе Миср билан ўйиндан аввал фикрларини билдириб ўтди

Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе Миср билан бўлиб ўтадиган ўйиндан аввал фикрларини билдириб ўтди. У бўлажак рақибнинг кучли томонлари ҳамда имкониятларини яхши билишларини ва олдинги ўйиндан керакли хулосалар чиқарилганини таъкидлади.

Автомобиль заводи эгаси Ўзбекистонга электромобиллар импорти учун божларни қайтаришни таклиф қилмоқда
26 июль 2024, 16:04

Автомобиль заводи эгаси Ўзбекистонга электромобиллар импорти учун божларни қайтаришни таклиф қилмоқда

KIA ва Chery автомобиллари ишлаб чиқарувчи, шунингдек, гибрид ва электромобиль ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштираётган ADM Jizzakh раҳбари Ўзбекистонга электромобиллар импорти учун тўловларни қайтаришни таклиф қилди. У автомобилларни расмий дилер орқали сотиш тартибига қайтишни ҳам сўрамоқда.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 июль)
26 июль 2024, 15:30

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 июль)

«Дедпул ва Росомаҳа» ва яна учта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, кўргазмалар, Тоҳир Содиқов концерти, юлдузли фестиваль, қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркаси, болалар учун маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

ЙҲХХнинг 26,5 млрд сўмлик тендерида қонун бузилиши ҳолати аниқланди
26 июль 2024, 15:25

ЙҲХХнинг 26,5 млрд сўмлик тендерида қонун бузилиши ҳолати аниқланди

Рақобат қўмитаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл белгилари учун бўёқлар ва шиша маҳсулотларни харид қилиш мақсадида ўтказган 26,5 млрд сўмлик тендерида «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг бузилгани аниқланди.

BYD Uzbekistan Factory 850 та автомобилни таъмирлаш бўйича ўтказилган тендерга изоҳ берди
26 июль 2024, 14:52

BYD Uzbekistan Factory 850 та автомобилни таъмирлаш бўйича ўтказилган тендерга изоҳ берди

BYD Uzbekistan Factory Сергели туманидаги портлаш пайтида шикастланган ва Хитойдан олиб келинган автомобилларнинг бир қисми таъмирлаш учун ажратиб олинганини тасдиқлади. Компания аввалроқ 850 та автомобилни таъмирлаш бўйича тендер эълон қилганди. Машиналар тизимдаги корхоналар орасида сотилмоқда.

ДХХ тўртта вилоятда наркотик ҳамда кучли таъсир қилувчи дориларни сотишга уринганларни қўлга олди
26 июль 2024, 12:16

ДХХ тўртта вилоятда наркотик ҳамда кучли таъсир қилувчи дориларни сотишга уринганларни қўлга олди

ДХХ Сирдарё, Фарғона, Хоразм ва Андижон вилоятларида турли гиёҳвандлик ва «Регапен» каби кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Наркотик моддалар ва дориларнинг аксарияти Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган (фото, видео).

Президент 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди
26 июль 2024, 12:12

Президент 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди.

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади
26 июль 2024, 11:54

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади

Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ҳаво жуда иссиқ бўлади. Ҳарорат +43…+45 даражагача боради.

Тошкентда ҳожатхонага тушиб кетган 1 ёшли бола қутқариб қолинди
26 июль 2024, 11:20

Тошкентда ҳожатхонага тушиб кетган 1 ёшли бола қутқариб қолинди

Янгиҳаёт туманидаги уйларнинг бирида назоратдан четда қолган 1 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди. ФВВ ходимлари уни соғ-саломат олиб чиқди.

Андижонда 2 та «заправка» салкам 9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
26 июль 2024, 11:09

Андижонда 2 та «заправка» салкам 9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларидаги иккита «заправка» жами 8 млрд 921 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Ўзбекистонда парламент сайловлари 27 октябрда ўтказилади
26 июль 2024, 10:34

Ўзбекистонда парламент сайловлари 27 октябрда ўтказилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади. Марказий сайлов комиссияси сайлов компанияси 2024 йил 26 июлидан бошланишини эълон қилди.

Фарғона туманидаги сел оқими кўчаларни қум-шағалга тўлдирди
26 июль 2024, 09:43

Фарғона туманидаги сел оқими кўчаларни қум-шағалга тўлдирди

Фарғона тумани Шоҳимардон маҳалласида сел оқими қишлоқ врачлик пункти ҳамда аҳоли хонадонларини қум-шағалга тўлдирди. Вилоят ФВБга кўра, жабрланганлар йўқ. Ҳозирда махсус техникалар иш олиб бормоқда.

Париж-2024: Ўзбекистонлик камончилар 1/32 финал босқичига чиқди
25 июль 2024, 22:40

Париж-2024: Ўзбекистонлик камончилар 1/32 финал босқичига чиқди

25 июль куни Олимпия ўйинлари камондан отиш баҳсларининг 1-саралаш босқичи бошланди. Унда Зиёдахон Абдусатторова 649 очко тўплаб, 34-ўринни банд қилди. Амирхон Содиқов эса 674 очко билан 13-натижани қайд этди. Улар 31 июль куни 1/32 финал босқичидан медаллар учун курашни бошлайди.

«Исроил тўлиқ ғалабагача курашади». Нетаньяҳу АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади
25 июль 2024, 22:31

«Исроил тўлиқ ғалабагача курашади». Нетаньяҳу АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШ Конгрессидаги нутқида Исроил ҲАМАС билан тўлиқ ғалабагача курашишини айтди ва Ғазодаги урушни Эрон билан курашга қиёслади. Унинг чиқиши Вашингтонда норозилик намойишларини юзага келтирди. У намойиш аъзоларини «Эроннинг фойдали аҳмоқлари» деб атади.

«Асосий ставкани пасайтириш циклига ўтиш ҳақида гапиришга ҳали эрта» — МБ раиси
25 июль 2024, 21:43

«Асосий ставкани пасайтириш циклига ўтиш ҳақида гапиришга ҳали эрта» — МБ раиси

МБ асосий ставкасининг 13,5 фоизга туширилиши пул-кредит шароитларининг қатъийлик даражасига сезиларли таъсир кўрсатмайди — унинг «чекловчи» характери сақланиб қолади, деди МБ раиси. Унинг сўзларига кўра, регуляторнинг асосий мақсади жорий йил охиригача инфляция даражасини 9 фоизга туширишдир.

Заргарлик буюмларига импорт божхона божлари 20% дан 10% гача пасайтирилади
25 июль 2024, 20:20

Заргарлик буюмларига импорт божхона божлари 20% дан 10% гача пасайтирилади

1 ноябрдан бошлаб жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумуш, 65 граммгача бўлган тилла тайёр заргарлик буюмларини божхона декларациясини тўлдирмасдан, ундан юқори оғирликдагиларини эса декларация асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг