ИИО таркибида миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
24 январь 2025, 11:05

ИИО таркибида миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда

Президентнинг 2025 йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш тўғрисидаги қарорига асосан ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари таркибида миграцион профилактика тузилмалари ташкил этилмоқда.

Hyundai янгиланган автомобиль моделларини йиллик 14% ставкада кредитга таклиф қилмоқда
24 январь 2025, 11:00

Hyundai янгиланган автомобиль моделларини йиллик 14% ставкада кредитга таклиф қилмоқда

23 январдан бошлаб Жанубий Кореянинг Hyundai брендининг янгиланган автомобилларини йиллик 14%дан бошланадиган ставка билан кредитга сотиб олиш мумкин.

Қашқадарёда 232 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган фуқаро 5 йилга қамалди
24 январь 2025, 10:47

Қашқадарёда 232 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган фуқаро 5 йилга қамалди

Қарши шаҳрида фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан новвот ишлаб чиқариш билан шуғулланган ва 232 млн 848 минг сўмлик газдан ўғринча фойдаланган. Суд ҳукми билан унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

2025 йил ёзида Тошкент архитектураси ва мозаикаси ҳақида янги китоблар нашр этилади
24 январь 2025, 01:06

2025 йил ёзида Тошкент архитектураси ва мозаикаси ҳақида янги китоблар нашр этилади

Немис архитектори ва ношири Филипп Мойзер рус тилида Тошкент архитектураси қўлланмасининг учинчи нашри, пойтахт мозаикалари ва ака-ука Жарскийлар ҳақидаги китоблар чоп этилишини эълон қилди. Сўнггиси илк бор немис тилида 2023 йилда нашр этилган. Барча китоблар шу ёзда чиқарилади.

Реновация дастурида жорий йилда 20 минг хонадон қуриш режалаштирилмоқда
24 январь 2025, 00:52

Реновация дастурида жорий йилда 20 минг хонадон қуриш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда жорий йилда реновация дастури асосида 20 минг хонадон қуриш режалаштирилган, дейилади президент билан учрашувда. Давлат раҳбари бу борадаги ишлар мамлакатнинг қатор шаҳар ва туманларида аллақачон бошланганини, буни бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Европа кенгаши раҳбарлари КШҲТ тез орада имзоланишига ишонч билдирди
24 январь 2025, 00:42

Ўзбекистон ва Европа кенгаши раҳбарлари КШҲТ тез орада имзоланишига ишонч билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши раҳбари Антониу Кошта телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон билан ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тез орада имзоланишига ишонч билдирди.

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
23 январь 2025, 17:55

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусобод туманида Nexia, Lacetti ва Spark автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙҲХБ ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Ўзбекистон Марказий банки АҚШ давлат облигацияларини харид қилишни давом эттиради
23 январь 2025, 17:38

Ўзбекистон Марказий банки АҚШ давлат облигацияларини харид қилишни давом эттиради

Ўзбекистон Марказий банки олтин-валюта захираларини диверсификация қилиш доирасида АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилишни давом эттирмоқчи, деди Марказий банк раиси ўринбосари.

Сенат озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни маъқуллади
23 январь 2025, 17:28

Сенат озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенатда «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Қонун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, давлат захираси, бозор механизмлари, истеъмолчи ҳуқуқлари ва давлат органлари ваколатларини белгилайди.

Янги уй оладиганларга тўлаган пулининг бир қисмини кешбэк қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади
23 январь 2025, 17:10

Янги уй оладиганларга тўлаган пулининг бир қисмини кешбэк қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кешбэк қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга топшириқ берди. Бу орқали соҳада яширин иқтисодиётни қисқартириш мақсад қилинган. 2025 йилда камида 70 минг хонадон учун ипотека кредити бериш режалаштирилмоқда.

«Янги Ўзбекистон» массивлари янги қоидалар асосида қурилади — президент
23 январь 2025, 17:06

«Янги Ўзбекистон» массивлари янги қоидалар асосида қурилади — президент

Президент «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш бўйича янги тизим жорий этилишини маълум қилди. Улар учун туман марказлари ёки шаҳарлардан 1−2 км масофада ер участкалари ажратилади. Массивларга ер танлаш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш учун масъул бўлган «Ўз уйим» компанияси ташкил этилади.

Энди кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади
23 январь 2025, 16:42

Энди кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бундан буён қурилишга салоҳиятли девелоперларни жалб қилиш мақсадида кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилишини маълум қилди. Жисмоний шахслар бу мақсадда сўнгги 3 йилда сотиб олган ерларнинг аксариятида қурилиш бошланмаган.

Жиззахда 13 туп тут дарахти ноқонуний кесилгани аниқланди
23 январь 2025, 16:34

Жиззахда 13 туп тут дарахти ноқонуний кесилгани аниқланди

Дўстлик туманида фуқаро 13 туп тут дарахтини ноқонуний кесгани аниқланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 738 млн 750 минг сўм зарар етди. Ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

Ўзбекистонда мигрантлар ипотека кредити ва субсидия олишига имкон берувчи тизим яратилади
23 январь 2025, 16:22

Ўзбекистонда мигрантлар ипотека кредити ва субсидия олишига имкон берувчи тизим яратилади

Шавкат Мирзиёев хорижга ишлашга кетганлар Ўзбекистонда расмий даромади йўқлиги туфайли ипотека кредити ва субсидия ололмаётганини таъкидлаб, мамлакатга олти ой ичида мунтазам пул жўнатаётган фуқаролар даромадини ҳисобга оладиган тизим яратишга топшириқ берди.

Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Асосий маълумотлар
23 январь 2025, 16:22

Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Асосий маълумотлар

Стратегик ислоҳотлар агентлиги тунги иқтисодиётни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқди. Унда 24/7 ишлайдиган зоналар, тунги бозорлар, маданий тадбирлар ва инфратузилмани ривожлантириш, «Тунги шаҳар» платформаси ҳамда координатор лавозими орқали хизматларни мувофиқлаштириш назарда тутилган.

Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқ жараёнида вафот этди
23 январь 2025, 15:56

Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқ жараёнида вафот этди

Бухоро вилояти перинатал марказида 33 ёшли аёл фарзанд дунёга келтираётган вақтда вафот этди. У касалхонага тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши, қоғоноқ сувлари кетиши ва умумий ҳолсизлик ҳолатида олиб келинган. Икки нафар масъул шифокор бошқа бўлимга ротация қилинган.

«Биз худди аскардек, вазифа берилди ва уни бажаришимиз керак» — Темур Кападзе
23 январь 2025, 15:13

«Биз худди аскардек, вазифа берилди ва уни бажаришимиз керак» — Темур Кападзе

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Темур Кападзе жамоа ўқув машғулоти йиғинида иштирок этиш учун Доҳага борди. «Биз худди аскардек, вазифа берилди ва уни бажаришимиз керак», — деди у. Мураббий ЖЧга чиқиш учун футболчиларнинг қобилияти ҳам, кучи ҳам етишини таъкидлади.

2025 йил учун инфляция прогнозида газ ва электр энергияси тарифлари яна ошиши инобатга олинган — МБ
23 январь 2025, 15:02

2025 йил учун инфляция прогнозида газ ва электр энергияси тарифлари яна ошиши инобатга олинган — МБ

Апрель ойида электр энергияси ва газ тарифлари ошишидан инфляцияга дастлабки қўшимча таъсир 1,8−1,9 фоиз пункт бўлиши кутилмоқда. «Бу жорий йил учун 7−8 фоиз атрофида бўлиши кутилаётган инфляция прогнозида инобатга олинган», — деди Марказий банк раиси.

Актёр Матёқуб Матчонов танишини ҳақорат қилган учун жавобгарликка тортилди
23 январь 2025, 15:00

Актёр Матёқуб Матчонов танишини ҳақорат қилган учун жавобгарликка тортилди

Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов танишини ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилди. Жабрланувчи таниқли актёр билан суҳбатини диктофонга ёзиб олган ва уни ИИБга берган. Суд томонидан Матёқуб Матчоновга 1 млн 125 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Байтқўрғон ва Паркентни боғлайдиган темирйўл қурилиши бошлади
23 январь 2025, 12:29

Байтқўрғон ва Паркентни боғлайдиган темирйўл қурилиши бошлади

Тошкент вилоятининг Қибрай ва Паркент туманларини боғлайдиган электрлаштирилган темирйўл қурилиши бошланди. Унинг умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг