Тошкентда қувурга тушиб кетган 6 ёшли боланинг вафоти бўйича айбдорга суд ҳукми ўқилди
23 январь 2025, 10:42

Тошкентда қувурга тушиб кетган 6 ёшли боланинг вафоти бўйича айбдорга суд ҳукми ўқилди

Ёзда Учтепа туманида 6 ёшли бола усти очиқ қолдирилган иссиқ сув қудуғига тушиб кетиб ҳалок бўлганди. Қувурда таъмирлаш ишларини олиб борган 32 ёшли таъмирлаш монтажчиси уни очиқ қолдириб, атрофига тўсиқ ўрнатмагани аниқланди. Суд унга 2 йил 6 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
23 январь 2025, 10:32

Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

МБ асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида қолдирди. «Энергия нархлари эркинлаштирилиши таъсири камайиши кутилаётганига қарамасдан, инфляцион кутилмалар юқори даражада сақланиб қолаётгани пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий даражада сақлаб қолишни тақозо этмоқда», — дея қайд этган регулятор.

«Форма бўлмаса, дарвозадан чиқариб юбораман». Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берди
23 январь 2025, 10:28

«Форма бўлмаса, дарвозадан чиқариб юбораман». Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берди

Қарши шаҳридаги 23-мактаб директори ўқитувчиларга ўқувчилар формаси учун пул йиғишга кўрсатма берди. «Нимчаси бўлмаса, дарвозадан чиқариб юбораман, менга формасиз ўқувчи керак эмас», — деди у. Мактаб таълими бошқармаси директор жаримага тортилгани ва бундай ҳолатни кескин қоралашини билдирди.

Тошкент — Хўжакент электропоезди қатнови «Чиноркент» бекатигача узайтирилди
23 январь 2025, 10:14

Тошкент — Хўжакент электропоезди қатнови «Чиноркент» бекатигача узайтирилди

Бўстонлиқ туманида «Чиноркент» темирйўл бекати 22 январь куни фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан Тошкентдан Хўжакентгача бўлган электропоезд қатнови 1,5 км масофага — Чорвоқ шаҳарчасида яқинида жойлашган «Чиноркент» бекатигача узайтирилди.

Бухоро вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди
23 январь 2025, 06:02

Бухоро вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди

Бухоро вилояти Жондор туманида 4 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 526 км узоқда жойлашган.

ЖБ Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги иқтисодий ўсишини 6% га баҳолади
22 январь 2025, 21:32

ЖБ Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги иқтисодий ўсишини 6% га баҳолади

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 6% га ўсган. 2025 йил учун прогноз 5,8% ни, 2026 йил учун эса 5,9% ни ташкил этади, бу Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан бири.

МБ бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш имкониятларини ўрганмоқда
22 январь 2025, 20:52

МБ бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш имкониятларини ўрганмоқда

Марказий банк ҳозирда банк назоратидан ташқарида бўлган бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бўлиб тўлашни тақдим этадиган хизматлар нобанк кредит ташкилотлари деб ҳисобланиши мумкин.

Криминология тадқиқот институти пулли хизматлар кўрсата бошлайди
22 январь 2025, 20:27

Криминология тадқиқот институти пулли хизматлар кўрсата бошлайди

Криминология тадқиқот институти жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида пулли хизматлар кўрсата бошлайди. Институт экспертлик, илмий-тадқиқот, ноширлик, матбаа хизматларини тақдим этади. Нархлар бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланади.

Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
22 январь 2025, 20:15

Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Бунда унинг «мураббийлик истеъдоди, масъулияти, жамоа аъзолари орасида мавқеи» инобатга олинди. Аввалроқ собиқ мураббий Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар сабаб вазифасидан озод этилганди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади
22 январь 2025, 19:56

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади

Ўзбекистонда энди тегишли соҳадаги давлат экспертлик ва олий таълим муассасалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлигини ўрганади. Бунда хулосалар тавсиявий хусусиятга эга бўлади, улар инобатга олинмаганда келишмовчиликлар жадвали тайёрланади.

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
22 январь 2025, 19:24

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Зокир Ишпулатов сув хўжалиги вазири ўринбосари — Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. У бунгача Вазирлар Маҳкамаси котибияти бош мутахассиси бўлиб ишлаган.

Капитал талабларини бажармаган иккита банкнинг актив операциялари чеклаб қўйилди
22 январь 2025, 19:13

Капитал талабларини бажармаган иккита банкнинг актив операциялари чеклаб қўйилди

Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб банклар учун устав капиталининг энг кам миқдори 500 миллиард сўмгача оширилди. Бугунги кунга қадар тўртта банк ушбу талабни бажармаган, Марказий банк улардан иккитасининг актив операцияларини чеклаб қўйди.

Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университетлари ташкил этилади
22 январь 2025, 18:48

Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университетлари ташкил этилади

Олийгоҳларда регистратор офислари очиб, олий таълим ва илм-фан хизматларини қамраб олган ягона рақамли тизим жорий этиш режалаштирилмоқда. Дуал таълимда иштирок этаётган корхоналар рағбатлантирилади. Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетлари ташкил этилади.

Тадбиркорни шантаж қилиб, ундан пул ундиришда гумонланаётган Telegram канал маъмурлари ушланди
22 январь 2025, 18:05

Тадбиркорни шантаж қилиб, ундан пул ундиришда гумонланаётган Telegram канал маъмурлари ушланди

Telegram`даги «Nazorat Uz» канали маъмурлари овқатланиш тармоқлари раҳбарларидан катта миқдорда пул талаб қилганликда гумонланмоқда. Улар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркорларни қўрқитган. Ҳолат юзасидан уч кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Ўзбекистонда экологик маркировка белгиси тасдиқланди
22 январь 2025, 15:46

Ўзбекистонда экологик маркировка белгиси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда экологик маркировка белгиси тасдиқланди. Экология вазирлиги «Яшил белги» тизимини тартибга солиш бўйича ваколатли органи ҳисобланади ҳамда унга бир қанча вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳада беш йиллик шериклик дастурини имзолади
22 январь 2025, 15:32

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳада беш йиллик шериклик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва 2026−2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини имзолади.

Самарқандда апрелда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади
22 январь 2025, 15:19

Самарқандда апрелда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади

Апрель ойида Самарқандда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё биринчи саммити бўлиб ўтади. Аввалроқ тадбир ЕИда ўтган йили янги ҳукумат тузилгани сабабли 2024 йилдан 2025 йилга кўчирилган эди.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
22 январь 2025, 15:15

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 23−27 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

Тошкентда адвокатлик фирмаси мутахассиси ва банк юристи пора олганда ушланди
22 январь 2025, 15:13

Тошкентда адвокатлик фирмаси мутахассиси ва банк юристи пора олганда ушланди

Тошкентда адвокат 26 ёшли фуқаронинг 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгиллаштириш учун 20 минг доллар олганда ушланди. У 15 минг долларни шу ишга алоқадор бошқа шахс — банк юристига топширган. Ҳуқуқшунос ҳам тезкор тадбирда қўлга олинган.

Ўзбекистонда давлат Cyber university олийгоҳи ташкил этилади
22 январь 2025, 14:53

Ўзбекистонда давлат Cyber university олийгоҳи ташкил этилади

Ўзбекистонда Cyber university давлат университети ташкил этилади. Олийгоҳ рақамли технологиялар ва киберхавфсизлик соҳасида кадрлар тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг