Президент ва туризм соҳаси вакиллари нималарни муҳокама қилди?
5 июнь 2024, 12:14

Президент ва туризм соҳаси вакиллари нималарни муҳокама қилди?

Шавкат Мирзиёев туризм соҳасидаги тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди. Президент туроператорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, ҚҚСни субсидия шаклида қайтариш муддатини узайтириш, пенсиядаги сайёҳлар учун алоҳида виза режимини жорий этиш бўйича топшириқлар берди ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди
5 июнь 2024, 11:35

Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди

Зиядулла Каримов Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига ҳоким бўлди. У бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Самарқандда ўқувчи бошқарувидаги Nexia уриб юборган 6 ёшли қиз вафот этди
5 июнь 2024, 10:16

Самарқандда ўқувчи бошқарувидаги Nexia уриб юборган 6 ёшли қиз вафот этди

Ургут туманида 9-синф ўқувчиси бошқарувида бўлган Nexia-2 юқори тезликда 6 ёшли қизни уриб юборди. Қиз шифохонада вафот этди. Бола машинани уйидан отасининг рухсатисиз олиб чиқиб кетгани аниқланди.

Май ойида 67,8 млрд сўмлик электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
5 июнь 2024, 10:11

Май ойида 67,8 млрд сўмлик электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Май ойида Ўзбекистонда 971 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунда давлат манфаатларига 67,8 млрд сўмлик зарар етказилган. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Навоий, Сурхондарё ва Андижон вилоятларига тўғри келди.

Бадиий таржима соҳасида Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди
5 июнь 2024, 09:52

Бадиий таржима соҳасида Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди

Ўзбекистонда бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди. Танлов 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Ғолибларга БҲМнинг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилмоқда
5 июнь 2024, 09:49

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилмоқда

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилмоқда. Шунингдек, 1 октябрдан истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари киритилади.

Президент Каппадокиядаги каби ҳаво шарлари ҳудудини яратиш бўйича топшириқ берди
5 июнь 2024, 09:37

Президент Каппадокиядаги каби ҳаво шарлари ҳудудини яратиш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистонда Туркия Каппадокияси мисолида ҳаво шарлари ҳудудини яратиш режа қилинмоқда. Президент Мўйноқ аэропортида парашютдан сакраш тизимини йўлга қўйиш мумкинлигини айтди. Экология, транспорт ва мудофаа вазирларига экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилиш топширилди.

Японияда автоконцернлар иштирокидаги можаро авж олмоқда, Toyota ва Mazda етказиб беришни тўхтатди — Reuters
4 июнь 2024, 23:23

Японияда автоконцернлар иштирокидаги можаро авж олмоқда, Toyota ва Mazda етказиб беришни тўхтатди — Reuters

Японияда Toyota, Suzuki, Mazda, Honda ва Yamaha компаниялари иштирокида можаро келиб чиқди. Расмийлар компаниялар автомобиль сертификати маълумотларини сохталаштирганини аниқлади. Концернлар баъзи моделларни етказиб беришни тўхтатди.

АҚШнинг манфаатлари Украина ва Исроилникидан фарқ қилади — NYT
4 июнь 2024, 22:38

АҚШнинг манфаатлари Украина ва Исроилникидан фарқ қилади — NYT

АҚШ Украина ва Исроилни «қанча керак бўлса, шунча» қўллаб-қувватлашга ваъда берган, бироқ улар аралашган можаролар кескин нуқтага етгани сабабли уч давлатнинг миллий манфаатлари бир-биридан фарқ қилмоқда, деб ёзмоқда New York Times.

Тошкентда мотордаги носозлик сабаб Nexia-3 ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ
4 июнь 2024, 22:06

Тошкентда мотордаги носозлик сабаб Nexia-3 ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Nexia-3 машинасининг мотор қисмида ёнғин келиб чиқди. Ҳолат ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Жароҳатланганлар йўқ.

Олмалиқда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани юзасидан текширув ишлари бошланди
4 июнь 2024, 21:34

Олмалиқда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани юзасидан текширув ишлари бошланди

Тошкент вилоятида ўзини 16 қаватли бино томидан ташлаб, ҳалок бўлган 19 ёшли қиз иши бўйича терговга қадар текширув ишлари бошланди. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Шаҳрисабзда туризм кластери ташкил этилади, тоғ-чанғи курорти қурилиши бошланди
4 июнь 2024, 21:06

Шаҳрисабзда туризм кластери ташкил этилади, тоғ-чанғи курорти қурилиши бошланди

Президент Шаҳрисабз шаҳри ва туманида туризм кластери ташкил этишни буюрди. Бу учун 240 млрд сўмга йўлларни таъмирлаш, 115 миллиард сўмга Ғелон қишлоғида инфратузилма яратиш режалаштирилган. У ерда 3000 гектар майдонда тоғ-чанғи курорти қурилиши бошланди.

Тошкент вилоятида бемор тез тиббий ёрдам шифокорини урди
4 июнь 2024, 19:45

Тошкент вилоятида бемор тез тиббий ёрдам шифокорини урди

Тошкент вилоятида бемор касалликлар тарихи ҳақида сўраган тез тиббий ёрдам шифокорининг юзига мушт туширди. Жабрланувчида бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши ва ўнг томон пастки лаб соҳаси жароҳати аниқланган.

Олмалиқда 16-қаватдан сакраган қиз ҳалок бўлди
4 июнь 2024, 19:28

Олмалиқда 16-қаватдан сакраган қиз ҳалок бўлди

Тошкент вилояти Олмалиқ туманида қиз 16 қаватли бино томидан сакраб, ҳалок бўлди. Қиз уни қутқармоқчи бўлган ИИБ ва ФВБ ходимлари билан суҳбатлашганига қарамасдан, ўз жонига қасд қилган.

Ўзбекистоннинг маҳсулот тақсимотига оид барча битимлари 1 августга қадар хатловдан ўтказилади
4 июнь 2024, 18:57

Ўзбекистоннинг маҳсулот тақсимотига оид барча битимлари 1 августга қадар хатловдан ўтказилади

Президент вазирликларга Ўзбекистон имзолаган маҳсулот тақсимотига оид барча битимлар ва инвестициявий шартномаларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, сўнг таклифлар тайёрлаш топшириғини берди. Қонунчиликни ЖСТнинг инвестиция чоралари тўғрисидаги битимига мувофиқ уйғунлаштириш режалаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев 6 июнда Туркияга боради
4 июнь 2024, 18:13

Шавкат Мирзиёев 6 июнда Туркияга боради

Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Туркияга расмий ташриф билан боради. У ерда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарларининг биринчи қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

«Бахти Ташкентский» суди: Бахтиёр Қудратуллаев ўзига қўйилган барча айбловни рад этди
4 июнь 2024, 17:40

«Бахти Ташкентский» суди: Бахтиёр Қудратуллаев ўзига қўйилган барча айбловни рад этди

3 июнь куни «Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд жараёни бошланди. Жиноят иши доирасида 46 нафар жабрланувчи ва 70 нафар гувоҳ мавжуд. Судда Бахтиёр Қудратуллаев ўзига қўйилган айбловларга иқрор эмаслигини билдирди.

Клаудия Шейнбаум Мексиканинг илк аёл президентига айланади
4 июнь 2024, 16:54

Клаудия Шейнбаум Мексиканинг илк аёл президентига айланади

Мексикадаги президентлик сайловларида ҳукмрон партия вакили, физик олим Клаудия Шейнбаум ғалаба қозонди. У мамлакатнинг 200 йиллик тарихида давлат раҳбари лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлади.

Zaamin Ultra марафонида 2100 дан ортиқ иштирокчи қатнашди (фото)
4 июнь 2024, 16:38

Zaamin Ultra марафонида 2100 дан ортиқ иштирокчи қатнашди (фото)

Zaamin Ultra учинчи халқаро ультрамарафонида 2, 10, 21 ва 50 км масофаларда ўтказилган баҳсларда Австралия, Буюк Британия, Ирландия, Қозоғистон, Малайзия, Туркия, Россия, АҚШ ва бошқа мамлакатлардан 2100 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

«Барча учун тенг шароитлар». Қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш тўғрисидаги фармон ҳақида асосий маълумотлар
4 июнь 2024, 15:55

«Барча учун тенг шароитлар». Қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш тўғрисидаги фармон ҳақида асосий маълумотлар

Ўзбекистон мамлакат қонунчилигини ЖСТ битимларига мувофиқлаштиришда давом этмоқда. Президент қарори билан экспортга бериладиган қатор субсидия ва преференциялар, самараси паст солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинади, йиғимлар қайта кўриб чиқилади ва бошқа чоралар кўрилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг