Рақобат қўмитаси рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодалангани учун Ucell (COSCOM) компаниясини жаримага тортди.
Нисбатан илиқ душанбадан кейин сешанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Шимолда пайшанба ва жума кунига ўтар кечаси ҳарорат −8…−13 даражагача пасаяди. Жумадан бошлаб ҳарорат яна кўтарилади.
BBC Travel глобал медиа портали Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши манзиллар рўйхатига киритди. «Мамлакат сайёҳларни жалб қилиш мақсадида янги поезд йўналишлари, ички рейслар ва маданий объектларга инвестиция киритмоқда», — дейилади ҳисоботда.
Чилонзор туманидаги автотураргоҳда турган Nexia бутунлай ёниб кетди. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар бўлмаган. Ёнғин сабаби ҳозирча аниқ эмас.
Навоий шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган Kia Sonet автомобилининг 16 ёшли ҳайдовчиси тўхташ ишорасига амал қилмай, ЙПХ инспекторини уриб юборди. Бола воқеа жойидан қочиб кетган, инспектор эса ўша ерда ҳалок бўлган.
Исроил ҲАМАС билан келишув доирасида 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. ҲАМАС эса исроиллик уч аёлни топширди. Келишувнинг биринчи босқичида ҲАМАС 97 нафар исроилликнинг 33 нафарини, Исроил мингдан ортиқ фаластинлик маҳбусни озод қилмоқчи.
Ўзбекистондаги юк машиналари, автобус ва локомотив ҳайдовчилари Германияга ишга таклиф қилинмоқда. Улар Ўзбекистонда немис тили ва малака курсларида ўқитилади. Ойлик маош ойига 2400 — 2600 еврони ташкил қилади.
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, дориларни тадқиқотсиз рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор ССВ ҳузуридаги экспертлар кенгаши томонидан чиқарилади.
Самарқанд шаҳрида 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Spark пиёдани уриб юборди. Оқибатда 51 ёшли эркак вафот этди.
Ўзбекистонда жорий иш ҳафтаси беқарор бўлади. Аввалига нам, лекин илиқ, кейин ёмғирнинг қорга айланиши, пайшанба-жума кунларига келиб ҳароратининг кескин пасайиши кутилади (аммо бутун мамлакат бир хилда совиб кетмайди). Дам олиш кунлари эса қуруқ келади ва ҳароратнинг тез кўтарилиши рўй беради.
19 январь куни Туркистон жадидлари раҳнамоси Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудига 150 йил тўлди. «Газета.uz» мустақил жумҳурият ғоясининг байроқдори, ўзбек драматургияси асосчиси, ношир, публицист, педагог, дин ва жамоат арбоби ҳисобланган ушбу тарихий шахс ҳақида тест тайёрлади.
Одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган 34 ёшли аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди. У фуқароларнинг ҳужжатларини олиб қўйган ва шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев футболчи Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг «Манчестер Сити» клубига ўтаётгани ҳақида гапирди. «Мен жуда хурсанд бўлдим», — дея таъкидлади у Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси билан суҳбатда.
Тошкент метрополитенида 19 ёшли йигит ўзини электропоезд тагига ташлади. Ходимлар жабрланган фуқарони тирик ҳолда вагон остидан олиб чиққан. Ҳозирда текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистонда «Ижтимоий карта» тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича БААдаги Oxinus Holding Limited компанияси билан шартнома тузди. Давлат органи маълумотларига кўра, компания 3 млн доллар сармоя киритмоқда.
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси пойтахт ҳокимлиги ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда январь ойи охиригача автобусларда йўлкира тўлаш учун бир марталик QR-чипталар сотувчи инфокиосклар сонини 675 тага етказишни режалаштирмоқда. Уларнинг аксарияти автобус бекатларига жойлаштирилади.
Амударё устидан ўтувчи янги кўприкда Урганч — Қўнғирот йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади. Қатновлар 20 январдан бошланиши кутилмоқда.
Бухоро вилояти ФВБ раҳбари лавозимида ишлаб келган Абдураззоқ Абдухолиқов ФВВ Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори вазифасида ишлаган Ҳаким Долимов ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида яна 3 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Вафот этганларнинг умумий сони 17 тага етди, 5 киши бўлса Истанбулда жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг