Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида чақалоқ сумкага солинган ҳолда кўчага ташлаб кетилди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган. Ҳолат юзасидан текширув ишлари ўтказилмоқда. Видео.
Исроил ҳукумати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисидаги битимни маъқуллади. Бунда 24 нафар вазир ёқлаб, 8 нафари эса қарши овоз берди. Эртадан гаровга олинганларни озод қилиш бошланиши кутиляпти.
Тошкент — Бухоро йўналишидаги Afrosiyob тезюрар поезди машинистлари йўлда қолдирилган бетон шпални кўриб, фавқулодда тормозлаш чораларини кўрди. «Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, поезд «маълум даражада шикастланган», жабрланганлар йўқ. Воқеа сабаблари текширилмоқда.
Микротўлқинли печда пишадиган чизкейк, печенье, омлет, бананли кекс ва бошқа рецептлар — Zira.uz жамланмасида.
Миллий гвардия гендер тенглигини таъминлашда республика миқёсида энг фаол давлат органи деб топилди. Энг фаол ҳудудий давлат органи Қорақалпоғистон ИИВ бўлди. Гендер тенглиги ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳар йили ўтказиладиган танлов натижаларини сарҳисоб қилди.
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У 2017 йилнинг май ойидан буён статистика органини бошқариб келаётган эди.
Президент Фаррух Рустамовни Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси («Ўзкомназорат») раҳбари этиб тайинлади.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги қўшни давлатлар билан нархлардаги тафовутни бартараф этиш ва «кулранг» экспорт хавфини минималлаштириш мақсадида бензин ва дизель нархларини босқичма-босқич эркинлаштириш режаларини эълон қилди.
2024 йилда Ўзбекистон яна ЕТТБнинг Марказий Осиёда молиялаштириш бўйича етакчи давлатига айланди; банк йил давомида мамлакат иқтисодиётига 938 млн евро сармоя киритди. Маблағларнинг ярмидан кўпи яшил иқтисодиёт лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.
2024 йилда 483 нафар ўзбекистонлик мигрантнинг жасади Ватанга қайтарилди. Шундан 474 нафари Россиядан, 5 нафари Туркиядан, қолгани Жанубий Корея ва Қозоғистондан олиб келинган. Миграция агентлигидан маълум қилишларича, жасадларни олиб келиш харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланган.
Хитойда расмийлар оилаларни кўпроқ фарзандли бўлишга ундашга уринаётганига қарамай, аҳоли кетма-кет учинчи йил камайди. Мутахассислар ишчи ва истеъмолчилар сони қисқариб бораётгани сабабли дунёнинг иккинчи энг йирик иқтисодиёти қийинчиликка дуч келишидан қўрқмоқда.
Эрон ва ва Россия президентлари Москвада кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади. 47 моддадан иборат ҳужжат мудофаа, терроризмга қарши кураш, энергетика, молия каби соҳаларни ўз ичига олади. Шартнома ҳарбий иттифоқ тузиш мақсадини кўзламаслиги таъкидланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтмоқда. Таъкидланишича, Англия клуби футболчини 40 млн еврога сотиб оляпти. «Газета.uz» 2024 йил ёзида Абдуқодир Ҳусановдан интервью олганди. Интервьюдан бир парча эътиборингизга ҳавола қилинади.
Аввалроқ янги талаблар сабаб Сурхондарёдаги автомактабларга лицензия берилмаётгани юзасидан ЙҲХХга сенатор сўрови юборилганди. Масъул идора сўровга жавобан ҳозирда вилоятдаги 14 та автомактабга лицензия берилганини маълум қилди. Имтиҳон маркази эса қурилиш якунлангандан сўнг ишга тушиши айтилган.
Котрина Кулбите Ўзбекистоннинг футбол бўйича аёллар терма жамоаси бош мураббийи бўлди. Литвалик мутахассис UEFA мураббийларни ўқитиш бўйича инструктори ҳисобланади. ЎФА мураббий билан аёллар Осиё кубогида муносиб иштирок этиш каби масалаларни муҳокама қилди.
Жиззах вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Бекзод Тошпўлатов Зарбдор тумани ҳокими вазифасига тайинланди.
Тошкентда автобусларда нақд пул қабул қилиш бекор бўлганидан сўнг жамоат транспорти йўловчилари транспорт карталари тақчиллигига дуч келди. АТТО компанияси карталарни чайқовчилар оммавий равишда сотиб олаётганини тушунтирди. Уларга қарши курашиш учун энди бир кишига иккитадан ортиқ карта берилмайди.
«Салимбойвачча» номи билан танилган ўзбекистонлик Салим Абдувалиев Қирғизистон жанубини тўлиқ назорат қилган, деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев. Унинг сўзларига кўра, жиноятчилар, бизнесменлар, ҳатто сиёсий арбоблар ва депутатлар ҳам «Салимбой»нинг ҳузурига борган.
ИЛМА директори буйруғи билан қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида битимларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди. Биржадан ташқари уюшган бозорда қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш электрон шаклда амалга оширилади.
Ўзбекистон президенти 2025 йил ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда ҳал қилувчи йил бўлишини таъкидлади. Бу учун 1,5 млн аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг