Binance Ўзбекистонда ишлашга рухсат олди
17 январь 2025, 14:39

Binance Ўзбекистонда ишлашга рухсат олди

Binance криптобиржаси Ўзбекистонда фаолият юритиш учун Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан келишувга эришди. Криптобиржа мамлакатда ўз фаолиятини CoinPay компанияси орқали амалга оширади. Энди фойдаланувчилар маблағларни миллий валютада киритиш ҳамда чиқариш имкониятига эга бўлди.

Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 тага етди
17 январь 2025, 13:40

Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 тага етди

Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Шундай қилиб, вафот этганлар сони 14 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, Истанбулдаги шифохоналарда 3 ўзбекистонлик жонлантириш бўлимида ётибди.

Исроил ҳукумати ҲАМАС билан келишув имзоланганини тасдиқлади
17 январь 2025, 13:20

Исроил ҳукумати ҲАМАС билан келишув имзоланганини тасдиқлади

Исроил бош вазири офиси Исроил ва ҲАМАСнинг музокара гуруҳлари келишув имзолаганини расман тасдиқлади. Энди уни Исроил ҳукумати тасдиқлаши керак. Битимнинг кучга кириши 19 январдан 20 январга қолдирилади.

«Ўтмиш сарқити». АҚШ давлат котиблигига номзод — Ўзбекистон ва МОнинг бошқа давлатларига қарши «Жексон-Вэник» тузатиши ҳақида
17 январь 2025, 12:37

«Ўтмиш сарқити». АҚШ давлат котиблигига номзод — Ўзбекистон ва МОнинг бошқа давлатларига қарши «Жексон-Вэник» тузатиши ҳақида

АҚШ давлат котиби лавозимига номзод Марко Рубио Жексон-Вэникнинг Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонга киритган тузатишини «ўтмиш сарқити» деб атади. Сенаторнинг тузатишларни бекор қилиш ҳақидаги саволига жавобан у ҳам буни муҳим деб ҳисоблашини таъкидлади.

Нақд пулсиз тўловга ўтилгандан сўнг Тошкент жамоат транспортини қандай ўзгаришлар кутмоқда?
17 январь 2025, 11:52

Нақд пулсиз тўловга ўтилгандан сўнг Тошкент жамоат транспортини қандай ўзгаришлар кутмоқда?

Тошкент автобусларида нақд пулсиз тўлов тизимига ўтиш йўловчиларнинг ҳақиқий сонини кўриш имконини беради. Олинган маълумотлар асосида пойтахт йўналишларни оптималлаштириш ва тарифларни жорий этиш мумкин бўлади, дея таъкидлади ТШТХ ва Транспорт бошқармаси масъуллари.

Ижтимоий карта нима ва у кимларга берилади?
17 январь 2025, 10:41

Ижтимоий карта нима ва у кимларга берилади?

Ижтимоий карта 2024 йилнинг декабрь ойидан бошлаб янги тайинланган 9 турдаги ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга тақдим этилмоқда. Ҳозирда у тажриба сифатида Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида жорий этилди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги карта нима мақсадда ва кимларга берилиши ҳақида маълумот берди.

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар олган вақтида ушланди
17 январь 2025, 10:13

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар олган вақтида ушланди

Учтепа туманининг аввал ҳам уч марта судланган ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар олган вақтида ушланди. У тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога танишлари орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилган.

Тошкентда 4 нафар эгизак туғилди
17 январь 2025, 09:40

Тошкентда 4 нафар эгизак туғилди

Тошкентда аёл 4 нафар эгизак (2 ўғил, 2 қиз) фарзандли бўлди. Уларга Муҳаммад, Мустафо, Сумая ва Сафия исмлари қўйилди.

Марказий банк 100 граммлик олтин қуймаларни сотувга чиқаради
17 январь 2025, 09:30

Марказий банк 100 граммлик олтин қуймаларни сотувга чиқаради

Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари орқали оғирлиги 100 грамм бўлган олтин қуймалар ҳам сотувга чиқарилишини маълум қилди. Бунгача харидорларга 5, 10, 20, 50 граммлик қуймалар таклиф этилаётганди. Регулятор бу аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада оширишини кутмоқда.

Ankhor Invest Тошкент металлургия заводининг ҳаммуассисига айланди
17 январь 2025, 09:26

Ankhor Invest Тошкент металлургия заводининг ҳаммуассисига айланди

Ankhor Invest Тошкент металлургия заводи акцияларининг назорат пакети эгасига айланди. 2025 йил охиригача 2023 йилда кипрлик таъсисчиларнинг «ҳаракатсизлиги» туфайли банкротлик хавфи остида қолган ТМЗдаги давлат улушини сотиш режалаштирилмоқда.

Тошкент сотиб олиш режалаштирилаётган 1000 та автобусни қандай тасарруф қилади?
16 январь 2025, 23:27

Тошкент сотиб олиш режалаштирилаётган 1000 та автобусни қандай тасарруф қилади?

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкентга яна 1000 та автобус келишини айтганди. Пойтахт транспорт бошқармаси бошлиғи шаҳарда автобусларга бўлган эҳтиёж, янги машиналар қайси йўналишларга берилиши ва уларнинг келишига қандай тайёргарлик кўриш кераклигини тушунтириб берди.

«Пешеход»дан ўтаётган қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди
16 январь 2025, 22:57

«Пешеход»дан ўтаётган қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Сентябрда чорраҳада пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга (максимал 7 йилдан) қамалди. ЙТҲ вақтида у 112,7 км/с тезликда ҳаракатланиб, яна қатор қоидабузарликларни содир этган. Ўғирлик учун ўталмаган жазо муддати инобатга олинди ва у 6 йил 24 суткани колонияда ўтказадиган бўлди.

Ўзбекистонга янги телефон олиб киришда божхона декларациясини тўлдириш шарт
16 январь 2025, 21:49 1

Ўзбекистонга янги телефон олиб киришда божхона декларациясини тўлдириш шарт

Ўзбекистонга янги мобил қурилма олиб киришда энди божхона декларациясини тўлдириш керак, акс ҳолда қурилмани UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда бож тўлашга тўғри келади. Янги талаб 2024 йил бошидаёқ жорий қилинганди. Божхона органлари ва UzIMEI октябрь ойида тизимли интеграцияни якунлади.

Буюк Британия ва Украина 100 йилга мўлжалланган шериклик битимини имзолади
16 январь 2025, 19:39

Буюк Британия ва Украина 100 йилга мўлжалланган шериклик битимини имзолади

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Киевга ташриф буюриб, Украина билан 100 йилга мўлжалланган шериклик битимини имзолади. У сиёсий ҳамкорлик, эркин савдо, стратегик шериклик, Украинанинг НАТОга аъзолиги бўйича консенсусга эришиш каби йўналишларни қамраб олади.

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
16 январь 2025, 19:00

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистонда биологик фаол қўшимчаларнинг етакчи дистрибьюторларидан бири Synergy PharmCo Италиянинг Gricar Chemical SRL заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамлаб, сифат стандартларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

АҚШ Қирғизистон банкига қарши санкциялар киритди
16 январь 2025, 18:28

АҚШ Қирғизистон банкига қарши санкциялар киритди

Россияга нисбатан савдо чекловларини четлаб ўтишга ёрдам бергани учун АҚШ ҳукумати Қирғизистоннинг «Керемет Банк»ига қарши санкциялар киритди. Бу Америка санкциялари остида қолган Марказий Осиёдаги биринчи банкдир.

«Январда бу амалиётни қўлламаймиз». Транспорт бошқармаси — чиптасиз йўловчиларни жаримага тортиш ҳақида
16 январь 2025, 18:16

«Январда бу амалиётни қўлламаймиз». Транспорт бошқармаси — чиптасиз йўловчиларни жаримага тортиш ҳақида

Расмийлар Тошкентдаги жамоат автобусларида чиптасиз юрганларни жаримага тортиш амалиёти йўловчиларга шароит яратмагунча қўлланмаслигини маълум қилди. Автобус чиптачилари эса тизимдаги бошқа ишларга таклиф қилинмоқда, талабга мос келмаганларга компенсация тўланиб, иш ўрни қисқартирилмоқда.

ОКМК, НКМК, «Навоийуран» ва «Ўзметкомбинат» евробондлар жойлаштиради
16 январь 2025, 17:35

ОКМК, НКМК, «Навоийуран» ва «Ўзметкомбинат» евробондлар жойлаштиради

2025 йилда ОКМК 1 млрд долларлик, НКМК 500 млн долларлик, «Навоийуран» ва «Ўзметкомбинат» эса 300 млн долларлик евробондларни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва Автомобиль йўллари қўмитаси халқаро рейтингга эга бўлиши ва ташқи бозордан маблағ жалб қилиши керак.

Янгийўл туманида фуқароларга тажриба тарзида ижтимоий карта берила бошланди
16 январь 2025, 16:35

Янгийўл туманида фуқароларга тажриба тарзида ижтимоий карта берила бошланди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида тажриба тариқасида ижтимоий ёрдам олувчи фуқароларга ижтимоий карта берила бошланди. Лойиҳа 2025 йил якунигача бутун республика бўйлаб татбиқ этилади.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ишдан олинди
16 январь 2025, 15:28

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ишдан олинди

2022 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Акмалжон Маҳмудалиев президент йиғилишида ишдан олинди. У ҳудудда инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш кабиларда жиддий камчиликларга йўл қўйган. Яна 16 ҳокимга ҳайфсан эълон қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг