Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳридаги илк иншоотлар қурилишини бошлаб берди. Бу ерда, хусусан, «Янги Ўзбекистон» университети, Миллий кутубхона, Миллий театр, Адабиёт музейи қурилади. Давлат раҳбари ўз нутқида: «Булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади», — деди.
Техник хатолик туфайли пенсия олувчиларнинг 3 фоизи карталарига пенсия ўтказиш бекор қилингани ҳақида билдиришнома олган. Пенсия жамғармаси ва Халқ банки пуллар қайтарилишига ишонтирди. Барча пенсионерлар 5 апрелгача пенсиясини олади.
Россия ИИВ хорижликларнинг мамлакатда вақтинча бўлиш муддатини йил давомида 90 кунгача қисқартиришни, шунингдек, киришда мажбурий бармоқ излари ва барча миграция ҳужжатлари ўрнини босувчи ягона шахсий гувоҳнома жорий этишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби билан танишди. У ўтган йили республика бюджети маблағлари ҳисобидан қурилган эди. Жорий ўқув йилида 145 нафар бола биринчи синфга қабул қилинган. Фото.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида носозлик туфайли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган юк машинаси билан тўқнашув оқибатида Toyota микроавтобуси ҳайдовчиси ва унинг етти нафар йўловчиси — Ўзбекистон фуқаролари — ҳалок бўлди.
«Крокус сити ҳолл»даги терактдан камида икки ҳафта олдин АҚШ Россияни айнан шу концерт зали ҳужум учун потенциал нишон экани ҳақида огоҳлантирган, деб ёзди Washington Post. Аввалроқ Россия разведка идоралари олинган маълумотлар жуда умумий бўлганини айтган эди.
ИИВ номаълум шахслар томонидан терактлар уюштириш учун пул таклиф этилаётгани ҳақида огоҳлантирди. Аҳолидан уларга ҳеч қандай муносабат билдирмаслик, хабар юборувчиларни блоклаш ва 102 рақамига хабар бериш сўралади.
Февраль ойида Ўзбекистон 12 тонна қимматбаҳо металл сотган ҳолда дунёда энг кўп олтин сотувчига айланди. 2023 йилда мамлакат олтин сотиш бўйича иккинчи бўлганди.
2022 йилда Тошкент шаҳрида теракт содир этмоқчи бўлган жиноий гуруҳнинг 4 аъзоси ушланиб, 10 йилдан 15 йилгача қамалган. Улар халқаро террорчилик ташкилотининг ўзбекистонлик вакили билан танишиб, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, шунингдек, аэропортда теракт қилмоқчи бўлган.
Ўзбекистонда баҳорнинг биринчи ойида об-ҳаво кўп йиллик қийматларга яқин бўлди. Бир нечта совуқ тўлқинлар ҳам кузатилди. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр даражасида, баъзан ундан ортиб кетди. Айнан март ойида баландлиги 4−25 смгача етган қор ёғди, айрим жойларга сел келиб, ҳудудларни сув босди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистонга автомобиллар олиб киришни чеклаш режасига изоҳ берди. Агентликнинг тушунтиришича, «бутун дунёда шу нарса бор, фақат Ўзбекистонда ишламаётганди». Ўзгаришларни 1 апрелдан жорий этиш режа қилинганди, лекин айни пайтда ҳужжат лойиҳа ҳолатида.
Жондор туманида устидан юк машинаси ўтиб кетаётган кўприк қулаб тушди. Ҳокимлик ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилаётганини маълум қилди.
Universal sug‘urta компаниясининг ихтиёрий суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган лицензияси 2 апрелда бекор қилинди. Суғурта ташкилоти илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаради.
Шавкат Мирзиёев Юнусобод мисолида аҳоли даромадини ошириш бўйича қандай ишлаш зарурлигини тушунтирди. Тошкент шаҳри маркази ва унинг чеккасидаги маҳаллалар ривожи ҳамда аҳоли даромадлари ўртасидаги тафовут катта эканини таъкидлаб, ҳудудга 600 млн доллар инвестиция жалб этиш мумкинлигини қайд этди.
Ўзбекистонда ҳар йили ўқувчилар ўртасида «Турон йўлбарслари» ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилади. Мусобақа «Темур тузуклари» билимдони, камондан ўқ отиш, қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, спорт қуролидан ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш каби шартларни ўз ичига олади.
Тошкент Кимё халқаро университети 2024−2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабулини бошлади. Университетда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш имконияти мавжуд.
Сергели туман суди судьяси пора олганликда гумонланмоқда. Судьялар олий кенгаши унинг ваколатини тугатди ва жиноий жавобгарликка тортишни тасдиқлади.
«Тошкентнинг ер ўта чекланган шароитида бор инфратузилмани вертикал ўстириш орқали саноат ва савдони ривожлантириш зарур», — деди президент. У йирик бозорларни қават-қават усулда кенгайтириш имкониятлари ҳақида гапирди.
Президент тадбиркорларга Юнусобод туманида лойиҳалар учун бўш жой топиш қийинлигини айтди. У Амир Темур шоҳ кўчасидаги саккизта давлат идорасининг эски биноларини реконструкция қилиш ва савдо объектлари, офис ва ерости автотураргоҳига эга меҳмонхоналар қуриш учун тадбиркорларга беришни таклиф этди.
Бандлик вазири Беҳзод Мусаев энг кам иш ҳақи 1500−3000 долларни ташкил этувчи ривожланган мамлакатларда меҳнат ресурсларига талаб юқори экани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ташқи меҳнат миграцияси Ўзбекистон фуқароларига янги касб ва стандартларни ўрганиш имкониятини беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг