Ўзбекистон шаҳарларидан қўшни мамлакатлар, хусусан, Хитойга янги автобус қатновлари жорий этилади
8 январь 2025, 22:23

Ўзбекистон шаҳарларидан қўшни мамлакатлар, хусусан, Хитойга янги автобус қатновлари жорий этилади

Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан қўшни давлатларга янги автобус қатновлари ташкил этиш режалаштирилмоқда. Хусусан, Бухоро — Туркистон, Тошкент — Уфа, Нукус — Урумчи йўналишлари йўлга қўйилади. Транспорт вазирлиги қатновларни амалга ошириш истагидаги ташувчиларга ҳамкорлик таклиф қилди.

Номаълум шахслар рейд вақтида Янгийўл тумани экобўлими бошлиғи ва бош мутахассисига жароҳат етказди
8 январь 2025, 22:04

Номаълум шахслар рейд вақтида Янгийўл тумани экобўлими бошлиғи ва бош мутахассисига жароҳат етказди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида назорат рейд тадбири вақтида 4 нафар номаълум шахс туман экология бўлими бошлиғи ва бош мутахассисига жароҳат етказди. Улар машинасида йўлни тўсиб, инспекторлар фаолиятига тўсқинлик қилди. Ходимларга шифохонада биринчи ёрдам кўрсатилди, ИИБ вазиятни ўрганмоқда.

Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди
8 январь 2025, 20:53

Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан туристик кластерларни ташкил этиш тартиби тасдиқланди. Туроператор — меҳмонхона — транспорт хизматларини кўрсатадиган, меҳмонларни сақлаш ва ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиш учун шароити мавжуд тадбиркорлар туристик кластер мақомини олишга ариза юбориши мумкин.

Ўзбекистонда қарздорлар учун мажбуриятлар реестри пайдо бўлади
8 январь 2025, 20:23

Ўзбекистонда қарздорлар учун мажбуриятлар реестри пайдо бўлади

Депутатлар мажбуриятлар реестрини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Унда суд ва бошқа ҳужжатлар бўйича мажбуриятларини бажара олмайдиган қарздорлар маълумотлари бўлади. Бунда жорий этилган чекловлар мажбурият бажарилгунга қадар ўз кучида қолади.

Дания, Гренландия ва Канада Дональд Трампнинг ҳудудий даъволарига жавоб берди
8 январь 2025, 20:06

Дания, Гренландия ва Канада Дональд Трампнинг ҳудудий даъволарига жавоб берди

Дания, Гренландия ва Канада бош вазирлари АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг ушбу ҳудудлар устидан назорат ўрнатиш истагини билдирган баёнотларига изоҳ берди. «Гренландия Гренландия халқига тегишли», — деб жавоб берди гренланд ҳукумати раҳбари.

Метапневмовирус янги бўлмаган, мавсумий ва кенг тарқалган вирус — ЖССТ
8 январь 2025, 20:01

Метапневмовирус янги бўлмаган, мавсумий ва кенг тарқалган вирус — ЖССТ

ЖССТ метапневмовирус бўйича изоҳ бераркан, у янги вирус эмаслигини таъкидлади. У кенг тарқалган бўлиб, қиш ва баҳорда айланиб юради ва шамоллашга ўхшаш респиратор аломатларни келтириб чиқаради. Вирусли инфекция учун одатий профилактика чоралари — қўлларни ювиш ва хонани шамоллатиш.

БАА Исроил ва АҚШ билан Ғазони вақтинча бошқаришни муҳокама қилмоқда — Reuters
8 январь 2025, 19:47

БАА Исроил ва АҚШ билан Ғазони вақтинча бошқаришни муҳокама қилмоқда — Reuters

БАА Исроил ва АҚШ билан Исроил қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан кейин Ғазо секторининг келажаги бўйича ёпиқ музокаралар олиб бормоқда, деб ёзди Reuters. Абу Даби Фаластин маъмуриятини ислоҳ қилиш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш тарафдори.

2024 йилда 263 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилган — Антикоррупция агентлиги
8 январь 2025, 19:03

2024 йилда 263 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилган — Антикоррупция агентлиги

2024 йилда 263,9 млрд сўмлик 234 та давлат хариди ноқонуний ўтказилгани аниқланиб, натижалари бекор қилинди, деб Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мониторинг хулосаларини эълон қилди. Уларнинг аксарияти ССВ, Транспорт вазирлиги ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда
8 январь 2025, 17:38

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда

Қонунчилик палатасида қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш бўйича қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Ҳужжат билан суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифалар рўйхати янгиланди
8 январь 2025, 17:25

Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифалар рўйхати янгиланди

Олий суд экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган контентлар рўйхатини янгилади. Улар орасида Telegram, YouTube, Instagram`даги ва аудио, видео ва матн форматдаги материаллар бор.

«Гренландия ва Панама канали АҚШ назоратига ўтиши, Канада Америка штатига айланиши керак». Трампнинг нутқидаги асосий гаплар
8 январь 2025, 17:01

«Гренландия ва Панама канали АҚШ назоратига ўтиши, Канада Америка штатига айланиши керак». Трампнинг нутқидаги асосий гаплар

Дональд Трамп Гренландия ва Панама канали АҚШ назоратига ўтиши кераклиги, бунинг учун ҳарбий куч ишлатишни истисно қилмаслигини айтди. У, шунингдек, Канадани Қўшма Штатларга қўшиш учун «иқтисодий куч» билан таҳдид қилди. АҚШнинг сайланган президенти яна нималар деди — «Газета.uz» обзорида.

Аттракционлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник регламент тасдиқланди
8 январь 2025, 15:53

Аттракционлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник регламент тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан аттракционлар хавфсизлиги бўйича техник регламент ва уларнинг давлат реестрини юритиш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Хавфсизлик талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назорати асосан тўртта идора томонидан амалга оширилади.

Нуруллан Эрлепесов Қорақалпоғистон иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланди
8 январь 2025, 15:44

Нуруллан Эрлепесов Қорақалпоғистон иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланди

Қорақалпоғистон иқтисодиёт ва молия вазири этиб Нуруллан Эрлепесов Умирзакович тайинланди.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари чегара масаласи бўйича учрашув ўтказди
8 январь 2025, 15:11

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари чегара масаласи бўйича учрашув ўтказди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат раҳбарлари уч давлат чегаралари туташган нуқтада умумий чегара участкалари чизиғи масаласи бўйича учрашув ўтказди. Улар ушбу йиғилиш «халқлар ва мамлакатлар фаровонлиги йўлида минтақа тақдирини ўнлаб йиллар давомида белгилаб беришига» ишонч билдирди.

Тошкент вилоятида онаси калтаклаган 4 ёшли қиз вафот этди
8 январь 2025, 13:53

Тошкент вилоятида онаси калтаклаган 4 ёшли қиз вафот этди

23 декабрь куни Бўстонлиқ туманида 4 ёшли қиз онасининг калтаклаши оқибатида шифохонага ётқизилганди. Бола 15 кун ўтиб тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилоятида февралдан иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади
8 январь 2025, 12:34

Тошкент вилоятида февралдан иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарори билан 2025 йил февраль ойидан аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тарифлари нархи оширилмоқда. Рўйхат.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари декабрь ойида ҳам камайди
8 январь 2025, 12:14

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари декабрь ойида ҳам камайди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари декабрь ойида 290 млн долларга камайиб, 2024 йил якунига кўра 41 млрд 181,6 млн долларни ташкил этди. Йил давомида олтин нархининг кўтарилиши фонида резервлар қиймати 6,6 млрд долларга кўпайди.

Депутатлар электрон сигареталарни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Асосий маълумотлар
8 январь 2025, 11:22

Депутатлар электрон сигареталарни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Асосий маълумотлар

Депутатлар электрон сигареталар (тамакини иситиш тизимлари эмас, вейплар) муомаласини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Соғлиқни сақлаш вазири бундай сигареталар ёшлар орасида кенг тарқалганини айтиб, уларнинг зарари ҳақида маълумот берди.

Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиалига янги раҳбар тайинланди
8 январь 2025, 11:04

Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиалига янги раҳбар тайинланди

Ильяс Нуримбетов Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали директори этиб тайинланди. У тайинловга қадар ССВ Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади
8 январь 2025, 10:56

Июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг