Сўмдаги кредитлар бўйича ўртача ставка 2020 йил май ойидан бери максимал даражага етиб, 23,8 фоизни ташкил этди. Муддати 1 йилдан ортиқ бўлган барча депозитлар бўйича ўртача ставка 10 йиллик рекорд — 20,7 фоизгача ошди.
Янги йил байрами арафасида Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.
Пойтахтда ўтган 11 ой давомида автобуслар иштироки билан боғлиқ 94 та ЙТҲ содир бўлди. Улардан 34 тасига автобус ҳайдовчиларининг ўзлари сабабчи бўлгани қайд этилди.
Самарқанд шаҳрида мебель ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтган, аммо яширинча майнинг фаолияти билан шуғулланиб келган МЧЖ аниқланди. Энергетика тизимига 10 млрд сўмга яқин зарар етган.
Россия ҳамкорлигида Чирчиқ ва Жиззах вилоятида очилган технопаркларни Ўзбекистоннинг яна учта вилоятида қуриш режалаштирилмоқда, деди Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров. Ўзбекистон ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда фаоллаштиришга тайёр, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев.
Humo Air авиакомпанияси ўзининг илк А320 самолётида Тошкентдан Нукус, Қарши, Самарқанд ва Урганчга илк парвозларини амалга оширди. Чипталар 159,5 минг сўмдан бошланади (олдинроқ харидда, багажсиз). Шиори «Одамлар учади» бўлган компания келаси йил хорижга ҳам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
2020 йилдан буён Кувайт амири бўлиб келган Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этди. Ноябрь охирида у соғлиғи билан фавқулодда юзага келган муаммо туфайли касалхонага ётқизилган.
Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Фермер насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, токдан фойдаланган.
Тармоқларда кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани ва буни отаси қилганини айтган видео тарқалганди. Болалар омбудсмани воқеа Ургут туманида содир бўлгани ва бола чорва молларнинг орқасидан югуриши оқибатида йиқилиб тушганини маълум қилди.
Россия Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари экспортини ошириш имкониятларини ўрганмоқда, деди мамлакат саноат ва савдо вазири Денис Мантуров. Унинг сўзларига кўра, республикада олиб борилган геология-қидирув ишлари натижалари янги газ конларининг очилиши имконини беради.
«Камалак» болалар ташкилоти негизида Ўзбекистон болалар ташкилотини тузиш режа қилинмоқда. Бу болаларнинг қобилият ва иқтидорларини ривожлантиришга, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшиши керак. Давлат раҳбарига ўтаётган йилда ёшлар қандай қўллаб-қувватлангани бўйича маълумот берилди.
Самарқанд шаҳрининг Гагарин ва Рудакий кўчаларида яшовчи аҳоли ва тадбиркорлар маҳаллий ҳокимиятдан муносабат кутмасдан, туннель қурилишини тўхтатишга ёрдам беришни сўраб, президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага мурожаат йўллади.
Долчинли, пишлоқли ёки бодомли қумоқ печенье, брауни, «Қаҳва доналари», «Шекерпаре» ва бошқалар — Zira.uz турли хил ширин печеньелар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Сенатнинг 48-ялпи мажлиси 18 декабрда ўтказилади. Унда 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Шунингдек, Экология вазирлиги томонидан иқлим ўзгаришининг олдини олишда қилинаётган ишлар юзасидан вазирлик ахбороти эшитилади.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 16−18 декабрь кунлари қор кўчиши мумкин.
Бир неча йиллар давомида Smart Ecosystem тадбиркорларга бизнесни содда, тез ва осон юритиш имконини берувчи ечимларни таклиф этиб келмоқда.
Тармоқларда Урганчдаги боғчада тарбиячилар болаларни тепиб, таёқ билан урган ҳолда машғулот ўтгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармасига кўра, воқеа ортидан 2 ходим ишдан олинди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс ташаббуси асосида бошланиши мумкин.
Европа етакчилари Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди. Грузия Европа Иттифоқига кириш учун номзод давлат мақомини олди. Иттифоққа Украина қўшилишига аввал қарши чиққан Венгрия бу қарорга тўсқинлик қилмади.
Шаҳрихон туманида автомашинадаги юклар устини тўсиш учун давлат байроғидан фойдаланган ҳайдовчи 1 млн сўмдан ошиқроқ жаримага тортилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг