Тошкент халқаро аэропортида реконструкция ишлари бошланди. Қурилиш 2025 йилнинг охирига қадар давом этади. Uzbekistan Airports амалга ошириладиган ишлари ҳақида батафсил маълумот берди.
2023 йил октябрь ойида Ўзбекистон 11 тонна олтин сотиб, бу бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллади.
Ноябрь ойи охирида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин нархи кескин ошганига қарамай, бироз қисқариб, 32,89 миллиард долларни ташкил этди. Ўтган ойда захирадаги ушбу қимматбаҳо металлнинг жисмоний ҳажми 12,4 тоннага камайди.
Россия президенти Владимир Путин янги, бешинчи президентлик муддатига ўз номзодини қўйишини расман эълон қилди. Сайловлар 2024 йил 15−17 март кунлари бўлиб ўтади.
Навоий вилоятида ўтказилаётган рейд тадбирларида жиноятда гумонланиб «Мехрик» лақаби билан танилган Мехриддин Аллаёров ва унинг 9 нафар шериклари ушланди.
Жаҳон банки Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияни маъқуллади. Операция доирасида банк ҳукуматга махсус имтиёзли шартлар асосида 800 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар шаклида молиявий ёрдам беради.
Печда пиширилган гўшт билан картошка, картошка пюрели гуляш, грузинча «Шкмерули», гўштли киш, мол гўштдан мини-веллингтонлар, мексиканча буррито, қозоқ таоми «Жайма» ва бошқалар — Zira.uz совуқ кунларда иссиқ таомлар тайёрлаб кўриш учун турли рецептлар билан бўлишади.
Буюк Британия ҳукумати «Россия ҳарбий техникалари»ни қўллаб-қувватлашда гумон қилинган шахслар ва ташкилотларга қарши янги санкциялар жорий қилди. Ўзбекистоннинг Mvizion компанияси ҳам санкциялар рўйхатига киритилди.
Asialuxe Travel миллий туроператори барча Ўзбекистонлик фуқароларни Конституция куни билан табриклайди ва ҳозирданоқ ажойиб таътилни танлаб, одатий Янги йил байрамидан қочишни таклиф қилади.
Украина ҳукумати Ўзбекистоннинг «Фотон» электроника заводи ва унинг директорига қарши санкциялар жорий этди. Олдинроқ корхонанинг давлат улуши сотувга қўйилганди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши савдо харажатларини камайтиради ва аҳоли фаровонлигини оширади, деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Обид Хакимов АҚШда ўтказилган брифингда. Унинг айтишича, савдони либераллаштириш орқали қўшимча 0,4−0,5 фоизгача иқтисодий ўсишга эришиш мумкин.
Энергетика вазирлиги «аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида» Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолияти соат 6:00 дан 15:00 гача олиб борилишини маълум қилди.
Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, Yandex Go такси агрегаторлари бозорида 86,3 фоиз улуш билан Ўзбекистонда устун мавқени эгаллайди. Энди у устун мавқени эгаллаб турган субъектлар реестрига киритилиши ва монопол нархлардан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳаракатларни назорат қилиши керак.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллигининг расмий очилиши бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилоятида совуқ об-ҳаво кутилаётгани муносабати билан 8 декабрдан газ қуйиш шохобчаларининг иш вақтига чекловлар жорий этилди. Бу шохобчалари чекланган жадвал асосида ишлай бошлаганини эълон қилган тўртинчи ҳудуд бўлди.
6 декабрда «Сбер» рақамли экотизими Инвестор кунини ўтказди. Унинг доирасида компания жамоаси 2026 йилгача янги ривожланиш стратегияси ҳақида гапириб берди.
Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 2024 йил 7 февралда бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги фармойишни мамлакатни 20 йилдан бери бошқариб келаётган президент Илҳом Алиев имзолади.
Тошкент халқаро аэропортида «кенг кўламли реконструкция ишлари бошлангани» сабабли йўл ўтказгич (эстакада)га чиқиш 8 декабрдан чекланиб, алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади. Шунингдек, учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча тўхтатилади.
31 декабргача Bobur Residence турар-жой мажмуасида хонадонларни 31% гача чегирма билан сотиб олиш мумкин. Шунингдек, харидорлар учун фойдали фоизсиз муддатли тўлов дастури ҳам мавжуд.
Президент Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида устувор вазифаларни санаб ўтди. Конституцияни бевосита қўллаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва бошқалар шулар жумласидандир. У давлат хизматига киришда Конституция асослари бўйича билимларни имтиҳондан ўтказишни таклиф қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг