Андижон ва Қорақалпоғистон ортидан Сурхондарё ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди. Вилоятдаги АГТКШлар 2023 йил 7 декабрдан бошлаб соат 8:00 дан 17:00 гача ишлайди.
Ўзбекча триллер ва еттита премьера, Humo Fest ҳип-ҳоп тадбири, «Шарқона бозор», юмористик шоулар, ижодий маҳорат дарслар, спектакллар, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар ТИВ бошқармаси ва департаментини бошқариб келаётганди.
Давлат солиқ қўмитаси такси бозорини тартибга солиш бўйича қандай ишлар қилаётгани ҳақида маълумот берди. Yandex Go интеграциясидан кейин 6 кун ичида 13,5 млрд сўмлик 800 минг 483 та чек шакллантирилган. Яқин кунларда Uklon ва MyTaxi фойдаланувчилари ҳам фискал чекларни ола бошлайди.
Россия парламентининг юқори палатаси мамлакатда навбатдаги президентлик сайлови санасини 2024 йил 17 мартга белгилади. Владимир Путин сайловда иштирок этиш қарорини ҳали эълон қилгани йўқ.
Брянск (Россия) шаҳрида 8-синфда ўқувчи қиз гимназиядаги синфдошларига қарата ўт очди. Беш киши яраланди, икки қиз ҳалок бўлди, жумладан, ҳужум қилган қиз ўз жонига қасд қилди.
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг «Менинг ҳаётим. Қарамликдан озодликка» номли мемуари нусхасини совға қилди.
Қорақалпоғистондаги газ тўлдириш шохобчаларига табиий газ етказиб бериш белгиланган режа асосида — соат 06:00 дан 15:00 гача амалга ошириладиган бўлди.
Тошкент шаҳри кенгаши депутатлари гул кўчатларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 5 миллиард сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.
Дам олиш кунларида Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечаси +5…−10 даража, кундузи +10…-5 даража атрофида бўлади.
S&P «Ўзбекнефтгаз» кредит рейтингини паст натижалар, юқори қарз юки ва Uzbekistan GTL тўлиқ қувват билан ишламаётгани сабабли нисбатан рискли бўлган «B+» даражасига туширди. Мажбуриятларнинг бузилиши ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимоли камайгани сабабли прогноз «салбий»га ўзгарган.
«Долзарб 40 кунлик» махсус рейдлари давомида Тошкент вилоятида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди, 64 нафар қидирувдаги шахс ушланди. Андижонда ўзидан «етакчи» ясаб олган 4 киши, Бухорода эса криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахс қамоққа олинди.
2022 йил бошида 7,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди.
Америкалик хонанда Тейлор Свифт Time журнали томонидан «Йил одами» деб топилди. Журнал хонанданинг беш қитъада 151 та шоуни ўз ичига олган ва қўшиқчини миллиардерга айлантирган Eras Tour дастурига ишора қилиб, «Ҳозир сайёрада ҳеч ким бунча кўп одамнинг ҳисларини уйғота олмайди», дея қайд этди.
Суд кўчада 8 ёшли қизни ўпиб, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 63 ёшли эркакка 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Yandex Go хизмати Ўзбекистонга тўлайдиган ҚҚС сабаб таксопарклар учун комиссия миқдорини оширганини тасдиқлади. Шу билан бирга, хизмат вакилларининг таъкидлашича, таксопарклар ўз комиссиясининг камайтиришини кутиш мумкин. Айрим таксопарклар буни тасдиқлади.
8−13 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, 10−12 декабрь кунлари Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Тошкентда мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон семинари ўтказилди. Унда мудофаа саноат мажмуаси корхоналари икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Суд Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ жиноят қидирув бўлимининг собиқ бошлиғи, икки нафар терговчи ва профилактика инспекторини 6 йилдан 8,5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилди. Ходимлар касалхонада вафот этган гумонланувчини қийноққа солишда айбдор деб топилди, бироқ улар буни рад этди.
Конституциявий суд болаларни зўравонликдан ҳимоялаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мулк ҳуқуқлари бузилишига «мутлақо тоқатсиз муносабат»ини шакллантириш муҳим, деб ҳисоблайди. Судларнинг кенгашларга ҳисобот бериш амалиётини бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг