«Россия айбига иқрор бўлиши керак» — Озарбайжон президенти
29 декабрь 2024, 18:56

«Россия айбига иқрор бўлиши керак» — Озарбайжон президенти

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, AZAL самолёти «Россия томонидан уриб туширилган» деб «аниқ айтиш мумкин». У Россия томонини «масалани бостиришга» уринишда айблади. Россия айбини тан олиши ва Озарбайжон ҳамда жабрланганларга товон тўлаши керак, деди у.

Ўзбекистонда 30−31 декабрь ва 1−5 январь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
29 декабрь 2024, 18:53

Ўзбекистонда 30−31 декабрь ва 1−5 январь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ҳафта боши булутли ва ёғинли, ўрталари қуруқ ва совуқроқ бўлиши, охирида эса баъзи вилоятлар ва тоғларда қор ёғиши кутиляпти. Янги йил арафаси ҳаво илиқроқ бўлса-да, 2025 йилнинг илк уч кунида ҳароратнинг бироз пасайиши кузатилади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда.

«Мажбурий кучга эга эмас». ОТВ — олий таълим кенгашининг олийгоҳлардан йиғим ундириш тўғрисидаги баёни ҳақида
29 декабрь 2024, 15:54

«Мажбурий кучга эга эмас». ОТВ — олий таълим кенгашининг олийгоҳлардан йиғим ундириш тўғрисидаги баёни ҳақида

Олий таълим вазирлиги хусусий олий ўқув юртларидан 4 фоизлик йиғим ундириш тўғрисидаги олий таълим кенгаши баёни мажбурий кучга эга эмаслигини маълум қилди. Вазирлик «Ҳар қандай маблағ билан боғлиқ ҳаракатлар ва муносабатлар тегишли шартномалар асосида амалга оширилиши мумкин», деб таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Кореяда самолёт қулагани муносабати билан таъзия билдирди
29 декабрь 2024, 13:21

Шавкат Мирзиёев Кореяда самолёт қулагани муносабати билан таъзия билдирди

Ўзбекистон президенти Муандаги авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Корея Республикаси президенти вазифасини бажарувчига ҳамдардлик билдирди. Бортдаги 181 кишидан фақат икки нафари омон қолди.

Андижонда 5 киши «Ўзбекистон» коньягидан заҳарланиб вафот этди
29 декабрь 2024, 12:24

Андижонда 5 киши «Ўзбекистон» коньягидан заҳарланиб вафот этди

Андижон вилоятида «Ўзбекистон» коньягини истеъмол қилиш оқибатида 22 киши ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган, улардан 5 нафари вафот этган. Вилоят прокуратураси спиртли ичимликда Ўзбекистон акциз маркаси бўлганини маълум қилди.

Кореяда самолёт ҳалокатида бортдагиларнинг деярли барчаси ҳалок бўлди
29 декабрь 2024, 10:46

Кореяда самолёт ҳалокатида бортдагиларнинг деярли барчаси ҳалок бўлди

Jeju Air самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва Корея Республикасининг жануби-ғарбий қисмидаги Муан аэропортида тўсиққа урилди. Самолёт бортида 175 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган. Фақат 2 киши омон қолди.

Buka Gym боксчи айиқ билан «спарринг» қилгани учун узр сўради
29 декабрь 2024, 08:40

Buka Gym боксчи айиқ билан «спарринг» қилгани учун узр сўради

Buka Gym ўз спорт залида боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан жанг қилгани акс этган видео учун узр сўради. Компания видео суратга олинганидан бехабар эканини маълум қилди. Барча масъул шахслар бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилган. Экология вазирлиги ҳолатни ўрганмоқда.

Тергов қилиш давомида аниқланган криптоактивларни олиб қўйиш тартиби белгиланди
29 декабрь 2024, 07:46

Тергов қилиш давомида аниқланган криптоактивларни олиб қўйиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида тергов қилиш давомида аниқланган криптоактивларни олиб қўйиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома давлат рўйхатидан ўтказилди. Бунда тергов ҳаракатлари соҳага оид кўникмаларга эга мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Аксарининг кўзи кўрмайди, қулоғи эшитмайди, юролмайди. Cоғайишига умид бор, фақат маблағ зарур — «Док-1 Макс» сабаб ногирон бўлиб қолган болалар
29 декабрь 2024, 07:37

Аксарининг кўзи кўрмайди, қулоғи эшитмайди, юролмайди. Cоғайишига умид бор, фақат маблағ зарур — «Док-1 Макс» сабаб ногирон бўлиб қолган болалар

«Док-1 Макс» иши сабаб 68 бола ҳалок бўлгани кўпчиликка маълуму, омон қолган 20 дан зиёд бола тақдири кўпинча эътибордан четда қолади. Уларнинг даволаниши учун суд ҳукмида белгиланган компенсация имкон қадар тезроқ тўлаб берилиши керак. «Газета.uz» жабрланувчи 23 боланинг ҳикоясини ҳавола қилади.

Ўзбекистонда 2024 йилда доллар курси қандай ўзгарди?
29 декабрь 2024, 07:35

Ўзбекистонда 2024 йилда доллар курси қандай ўзгарди?

МБ маълумотларига кўра, 2024 йил давомида долларнинг сўмга нисбатан курси қарийб 582 сўмга (+4,71 фоиз) мустаҳкамланди. Миллий валютанинг девальвация суръати 2023 йилга нисбатан пастроқ бўлди. Долларнинг ўртача йиллик курси прогноздан бироз юқори шаклланган.

Eriell ходимлари иш ҳақи кечикиши бўйича яна мурожаат билан чиқди
28 декабрь 2024, 19:53

Eriell ходимлари иш ҳақи кечикиши бўйича яна мурожаат билан чиқди

Eriell компанияси ходимлари иш ҳақлари кечикаётгани бўйича Ўзбекистон президентига мурожаат йўллади. Улар август, сентябрь, октябрь ва ноябрь ойлари учун маош олмаганини айтмоқда.

Владимир Путин Илҳом Алиевдан AZAL самолёти билан боғлиқ ҳалокат учун узр сўради
28 декабрь 2024, 18:25

Владимир Путин Илҳом Алиевдан AZAL самолёти билан боғлиқ ҳалокат учун узр сўради

Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиевдан «Фожиали ҳодиса (самолётнинг қулаши) Россия ҳаво ҳудудида содир бўлгани муносабати билан» узр сўради. Кремль бу вақтда Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари иш олиб борганини тан олди.

Боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан кураши тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди
28 декабрь 2024, 16:50

Боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан кураши тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди

Интернетда боксчи Шаҳрам Ғиёсов Buka Gym спорт залида айиқ билан жанг қилиб, уни бир неча бор чалқанчасига йиқитгани акс этган видео тарқалди. Ижтимоий тармоқларда спортчининг ҳаракатлари қораланди. «Mehr va Oqibat» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти ИИВ ва Экология вазирлигига мурожаат қилди.

«Чет элда ноқонуний хатти-ҳаракат қилган санъаткорларимиз учун Маданият вазирлиги жавоб беришига тўғри келяпти» — Озодбек Назарбеков
28 декабрь 2024, 16:47

«Чет элда ноқонуний хатти-ҳаракат қилган санъаткорларимиз учун Маданият вазирлиги жавоб беришига тўғри келяпти» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазирлиги хорижда концерт қўяётган ўзбекистонликларни ҳамкорликка чақиряпти. Вазир Озодбек Назарбековнинг сўзларига кўра, «биз Ўзбекистоннинг имиджини тиклашга ҳаракат қилаётганимизда, кимдир бориб уни синдиришига йўл қўймоқчи эмасмиз». Унинг қўшимча қилишича, бу цензура ё тақиқ эмас.

Путин «Толибон»ни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариш бўйича қонун имзолади
28 декабрь 2024, 16:34

Путин «Толибон»ни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариш бўйича қонун имзолади

Россия президенти Владимир Путин 2003 йилдан бери тақиқда бўлган «Толибон» ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга рухсат берувчи қонунни имзолади.

Ўзбекистонда 31 декабрь оқшомида қор ёғадими?
28 декабрь 2024, 16:10

Ўзбекистонда 31 декабрь оқшомида қор ёғадими?

Ўзбекистон 2025 йилни қор билан кутиб оладими? Ўзи бизда қайси йиллар қор билан кузатилган? Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун байрамолди об-ҳаво шарҳини тайёрлади ҳамда Янги йил байрами қачон қор билан ўтганини Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Урганч шаҳарлари мисолида кўрсатиб берди.

Нима тайёрлаймиз: Янги йил дастурхони учун иссиқ таомлар
28 декабрь 2024, 16:04

Нима тайёрлаймиз: Янги йил дастурхони учун иссиқ таомлар

Курка гўшти, сабзавотли балиқ, ананасли товуқ, форель балиғидан стейк ва Янги йил байрами дастурхони учун бошқа иссиқ таомлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

Янги Тошкентда вазирликлар ишлаши учун енгил конструкцияли вақтинчалик бинолар қурилмоқда
28 декабрь 2024, 15:50

Янги Тошкентда вазирликлар ишлаши учун енгил конструкцияли вақтинчалик бинолар қурилмоқда

Шавкат Мирзиёев шанба куни Янги Тошкент қурилишининг биринчи босқичи билан танишди. У 27 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилган кўчатхонани кўздан кечирди. Давлат раҳбари вазирликлар вақтинчалик ишлаши учун мўлжалланган енгил конструкцияли бинолар билан ҳам танишди.

Ўзбекистонлик шифокорлар 3 кун давомида Афғонистоннинг 1300 дан ортиқ фуқаросини кўрикдан ўтказди
28 декабрь 2024, 14:56

Ўзбекистонлик шифокорлар 3 кун давомида Афғонистоннинг 1300 дан ортиқ фуқаросини кўрикдан ўтказди

Афғонистоннинг Балх вилоятига «Саломатлик» поездида борган ўзбекистонлик шифокорлар уч кун давомида 1300 дан ортиқ аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Фото.

Депутат Чеченистон раҳбарининг Ўзбекистондаги 2 амалдор (бири собиқ)га қилган таҳдидини қоралади
28 декабрь 2024, 13:06

Депутат Чеченистон раҳбарининг Ўзбекистондаги 2 амалдор (бири собиқ)га қилган таҳдидини қоралади

Депутат Одилжон Тожиев Чеченистон раҳбарининг Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига таҳдидларини мамлакат ички ишларига аралашиш деб қоралади. У Рамзан Қодировни кечирим сўрашга ва (агар у дўст бўлса) қидирувдаги икки фуқарони топишда ёрдам бериб, уларни Ўзбекистонга топширишга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг