Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси Нодир Ғаниев ўз вазифасини бажаришга киришди. Элчихона 2022 йилда очилган эди.
Ўзбекистон президенти ташрифидан сўнг Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Деҳқонобод туманларида ҳокимлар алмаштирилди.
Қидирувга берилган «бизнес-тренер» Ислом Иброҳимов, жаримага тортилган 16 та банк, Самарқандда очилган UNWTO тематик офиси ва Халқаро туризм академияси, Ўзбекистонга келадиган Франция президенти, 6 та машина иштирокидаги аянчли ЙТҲ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Арманистон бош вазири Никол Пашиньян бир неча ой ичида Озарбайжон билан тинчлик шартномаси имзоланишига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ҳужжат лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида юқори технологияларни ривожлантириш ва ташкилот ҳудудида соддалаштирилган озиқ-овқат ҳаракатини таъминлаш бўйича янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этди.
Франция президенти Эммануэль Макрон 1 ва 2 ноябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф дастуридан иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт инфратузилмаси, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш ўрин олган.
Марказий банк келгуси йилларда пул-кредит сиёсати таъсирчанлигини оширишда имтиёзли кредитлаш амалиётини қисқартириш ва бозор тамойиллари асосида шаклланувчи фоиз ставкаларига ўтиш борасида чораларни давом эттиришини билдирди.
Ўзбекистон Марказий банки 16 та банкни мижозларга кредит ва омонатлар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ошкор этмагани учун жаримага тортди.
Сенатнинг 46-ялпи мажлиси 27 октябрь куни ўтказилади. Унда «Пробация тўғрисида»ги, «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилади. Шунингдек, болалар омбудсманини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Марказий банк бир нечта омилни инобатга олиб, 2 та сценарий асосида кейинги йилларда макроиқтисодий ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқди. 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш даври асосий сценарийда 2025 йилнинг иккинчи ярмига, муқобил сценарийда 2026 йил якунига тўғри келиши кутилмоқда.
Дунё миқёсида можаролар, таъқиблар ва инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сони 114 миллионга етди. БМТ асосий сабаблар сифатида Украинадаги уруш, бир қатор Африка мамлакатларидаги можаролар ва Афғонистондаги гуманитар инқирозни кўрсатди.
Сенат қўмитасида кибержиноятлар, хусусан, дипфейкка қарши жавобгарликни кучайтириш мақсадида Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилиши муҳокама қилинди. Ноқонуний майнинг фаолияти учун ҳам жазо кучайтирилади.
Самарқанд шаҳрида туризм ташкилотлари ва экспертлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи UNWTO тематик офиси ҳамда Халқаро туризм академияси очилди. Муассаса Швейцария меҳмондўстлик мактаблари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.
Доим ўзгариб турувчи гўзал Дубай тилга олгандан кўра кўпроқ фаол кўнгилочар ҳордиқларни таклиф этади. Visit Dubai ушбу ажойиб курортда нималар билан шуғулланиш мумкинлигини кўрсатувчи рўйхатни тузди. У сайёҳларга шаҳарга такрор борганинларида ҳам асқотиши мумкин.
Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар Австриядаги ва ўриндошлик асосида Венгриядаги элчи сифатида ишлаган.
Humo Air лоукостери 2024 йил бошига қадар тўртта Airbus 320/321 лайнерига эга бўлади. Авиакомпания Самарқанд, Бухоро, Қарши, Нукус, Урганч ва Термизга кунлик мунтазам қатновларни йўлга қўймоқчи. Келгуси йилда халқаро йўналишларда мунтазам рейсларни амалга ошириш режаси ҳам бор.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 9 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда савдосига чек қўйди. Хусусан, иккита ҳолатда Тожикистондан гашиш ва опий олиб келингани аниқланди.
Сергей Гуриев иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовга берган интервьюсида диктаторларнинг замонавий тури — манипулятив диктаторлар билан Ғарб қандай муомала қилиши кераклигини тушунтирди. Унинг қўшимча қилишича, «кўплаб етакчилар демократияни манипулятив диктатурага айлантиришни истайди».
АҚШнинг Мэн штатидаги Люистон шаҳрида бир эркак бар ва боулинг залидаги одамларга қарата ўт очди, оқибатда камида 22 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Эркак ҳозирча қўлга олинмаган.
Ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳрам Аҳадов Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган «Катта дубулға» турнирида илк олтин медалини қўлга киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг