Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида зарар кўрган аҳолидан пул ундирмоқчи бўлган шахслар аниқланди. Пойтахт ҳокимлиги таъмирлаш ишлари бепул амалга оширилаётганини эслатиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирлади.
Иш ва ўқиш сабаб ошхонага кам вақт ажратаётганлар учун Zira.uz тез тайёр бўлувчи «дангаса таомлар» рўйхатини тузиб чиқди. Улар орасида пишлоқ ва кўкатли «дангаса» пирожкалар, товуқ оёқчалари, дўлма, медовик, напалеон ва бошқа таомлар бор.
Сергелидаги аҳоли турар жой бинолари ва хонадонларини таъмирлаш учун давлат ҳисобидан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан ундириб олинади. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби шу мавзуда бўлган баҳс-мунозаралардан сўнг маълум қилди.
«Антиструмин» таблеткаларини ишлаб чиқарувчи Samo фармацевтика компанияси ҳамтаъсисчиси Нодир Юнусов АҚШда қидирувда экани аниқланди. Йод препарати билан боғлиқ можаро фонида у таъсисчилар сафидан чиқди. У ва Samo компанияси ҳақида нималар маълум?
Ўзбекистон президенти Берлинда биринчи «Марказий Осиё — Германия» саммитида иштирок этди. МО давлатлари етакчилари Германиянинг минтақа ва Германия ўртасида стратегик минтақавий шерикликни йўлга қўйиш, ушбу форматда мунтазам учрашув ва маслаҳатлашувлар ўтказиб бориш таклифини қўллаб-қувватладилар.
Ўзбекистонда аноним сўровда қатнашган 5000 га яқин ўқитувчининг 78 фоизи раҳбарият қўшимча мажбурият юкланмаганини маълум қилди. 15 фоизи Open budget лойиҳаси учун овоз тўплашга, 7 фоизи эса маҳаллий ҳокимият органлари томонидан оммавий тадбирларга жалб қилинганини билдирди.
Сергелидаги портлаш ҳақида доимий хабардор бўлиб турган президент, Осиё ўйинларида ўзбекистонликлар олган медаллар, уй-жой ижарасидан энг кўп даромад олаётган Мирзо Улуғбек тумани, Гулнора Каримовага нисбатан киритилган айблов хулосаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тўртта кинопремьера, Европа кинофестивали, Ўзбек миллий рақс кечаси, «Ўзбекистон солистлари» камера оркестри концерти, кўргазмалар, спектакллар, зиёфатлар ва кетма-кет 3 кунлик дам олиш давридаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Сармоя етишмаслиги сабаб Европа ва Марказий Осиё давлатлари иситиш сектори кўпинча стандартларга мос келмайдиган хизматлар кўрсатади ва харажатини тўлиқ қоплай олмайди, дейилади Жаҳон банкининг янги ҳисоботида. Банк таҳлилчилари ҳукуматларга барқарор иситиш тизимига ўтиш стратегиясини таклиф қилди.
2023 йилги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик қиличбоз қизлар илк марта олтин медалга эга чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 32 та медаль билан 6-ўринда бормоқда: 7 та олтин, 10 та кумуш, 15 та бронза. Совриндорлар рўйхати.
Бухорода хоразмлик 23 ёшли эркак ўзини автобус ғилдираклари остига ташлаб, воқеа жойида вафот этди. Марҳум Тошкентда IELTS имтиҳонини топшириб, уйига қайтаётган бўлган.
Бош вазир Сергелида содир бўлган портлашнинг эртаси куни ҳам ҳудудга бориб, аҳоли билан мулоқот қилди. У президентнинг ҳолат бўйича бош вазир ва ҳокимга тинимсиз қўнғироқлар қилгани, уларнинг давлат раҳбари эътиборидан четда қолмаслигини айтди.
Сенатор Қутбиддин Бурхонов Uzbekistan Airways кассаларида чипта сотиб олишда фуқаролик паспортининг асл нусхаси талаб қилинишини танқид қилди. Сенат бу муаммони ҳал этиш юзасидан компанияга сўров юборган. Компания «муаммони ҳал қилиш имконсиз» эканини айтиб, сўровни рад этган.
Ўзбекистонда донор қони ва унинг таркибий қисмларини хусусий тартибда тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлашни амалга оширишга рухсат берилиши кутилмоқда. Тегишли қонунни Сенат маъқуллади.
МҲТИ Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасидан энг кўп даромадни Мирзо Улуғбек туманидаги уйлар келтираётганини маълум қилди. Уйлар нархи эса энг кўп Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманида қимматлаган. Ижарадан даромад ва уйлар нархи баландлиги аҳоли жамғармаларини кўчмас мулкка йўналтиришини рағбатлантиради.
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига Бердияр Жоллибеков, Наманган давлат педагогика институтига эса Баходир Хусанов ректор бўлди.
Сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунни маъқулланди.
Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримова ва унинг шеригига нисбатан айблов хулосасини киритди. Улар жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пул ювиш каби жиноятларда айбланмоқда. Прокуратура 483 млн долларлик активларни мусодара қилиш бўйича ҳам сўров киритган.
Ўзбекистон ҳудудида сўнгги 8 ойда 5772 та ЙТҲ содир этилган. Унда 5448 нафар киши жароҳатланган, 1415 нафар киши эса вафот этган. Аввалроқ мамлакатда январь-июль ойларида 1115 киши ЙТҲ оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг