Президент қонунчиликни ЖСТ келишувларига уйғунлаштиришга қаратилган ўзгартиришларни тасдиқлади
21 август 2023, 11:07 1

Президент қонунчиликни ЖСТ келишувларига уйғунлаштиришга қаратилган ўзгартиришларни тасдиқлади

Ўзбекистон қонунчилиги ЖСТ келишувларига мувофиқлаштирилмоқда. Президент 2025 йилдан импорт дорилар ва тиббий буюмларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда йиғимларни бекор қилиш, товарларни давлат тилида маркировкалаш тартибига ўзгартириш киритиш ва бошқаларни назарда тутувчи фармонни имзолади.

Шавкат Мирзиёев 22 август куни Озарбайжонга боради
21 август 2023, 10:40 1

Шавкат Мирзиёев 22 август куни Озарбайжонга боради

Ўзбекистон президенти 22−23 август кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади. Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ўзбекистонлик эркак Жанубий Кореядаги террор ташкилотни молиялаштиришда гумонланмоқда
21 август 2023, 10:24

Ўзбекистонлик эркак Жанубий Кореядаги террор ташкилотни молиялаштиришда гумонланмоқда

Жанубий Кореяда 29 ёшли ўзбекистонлик эркак «Имом ал-Бухорий катибаси» террорчилик ташкилоти билан алоқа ўрнатиб, уни молиялаштириб келганликда гумон қилинмоқда. ИИВ тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

«Ўзтрансгаз»га бошқарув раиси в.в.б. тайинланди
21 август 2023, 10:13

«Ўзтрансгаз»га бошқарув раиси в.в.б. тайинланди

«Ўзнефтгазинспекция» раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келган Аскар Исаков «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. «Газета.uz»нинг аниқлашича, компаниянинг аввалги раҳбари Беҳзот Норматов 6 ойча олдин лавозимини тарк этган, бироқ бу ҳақда расман хабар берилмаган.

Президент Будапештдаги енгил атлетика бўйича ЖЧга ташриф буюрди ва қатор учрашувлар ўтказди
21 август 2023, 09:27

Президент Будапештдаги енгил атлетика бўйича ЖЧга ташриф буюрди ва қатор учрашувлар ўтказди

Шавкат Мирзиёев Будапештда бир қатор давлат раҳбарлари билан учрашди, енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюрди, авлиё Иштван куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда иштирок этди.

Uzbekistan Airways компанияси раисига ўринбосарлар тайинланди
20 август 2023, 12:01

Uzbekistan Airways компанияси раисига ўринбосарлар тайинланди

Алишер Саттаров Uzbekistan Airways бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Шахзод Икрамов ва Шухратилло Ядгаровлар раис ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотда энг кўп қайси сўзлардан фойдаланди?
20 август 2023, 12:00 1

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотда энг кўп қайси сўзлардан фойдаланди?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари таҳлилига кўра, Шавкат Мирзиёев 18 август куни тадбиркорлар билан учрашувда энг кўп «тадбиркор», «бизнес», «солиқ» сўзларини ишлатди. Таҳлил тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари солиқлар ва кредитлар эканлигини кўрсатмоқда.

Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди
20 август 2023, 11:57

Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев Президент администрациясининг янги тузилмасини тасдиқлади. Унга кўра, ПА раҳбари лавозими тугатилди, яна иккита президент ёрдамчиси лавозими жорий этилди, маслаҳатчилар сони 9 нафардан 11 нафарга оширилди.

Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири билан учрашди
20 август 2023, 09:59

Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири билан учрашди

Будапештга амалий ташриф билан борган президент Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди.

Click BYD автомобили ҳамда кўплаб бошқа совринлар билан ютуқли ўйин ўтказмоқда
19 август 2023, 19:00

Click BYD автомобили ҳамда кўплаб бошқа совринлар билан ютуқли ўйин ўтказмоқда

16 августдан 5 октябргача Click асосий совғаси BYD Song Plus автомобили бўлган ютуқли ўйин ўтказмоқда. Акция давомида яна кўплаб бошқа қимматли совғалар ҳам ўйналади.

Тошкентда электробус ҳайдовчилари қувватлашдаги муаммолардан шикоят қилмоқда
19 август 2023, 18:19

Тошкентда электробус ҳайдовчилари қувватлашдаги муаммолардан шикоят қилмоқда

Интернетда электробус ҳайдовчиларининг машиналарни қувватлашдаги муаммолардан шикоят қилган видеомурожаати тарқалди. Уларнинг сўзларига кўра, кечикишлар туфайли режани бажариб бўлмаяпти, шунингдек, ҳаракат мунтазамлиги бузилган.

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди
19 август 2023, 15:51

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди

Президент Ёшлар ишлари агентлигини волонтёрлик соҳасидаги махсус ваколатли орган этиб белгилашни назарда тутувчи қонунни имзолади. Ташкилот соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

«Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 4 ойга ёпилади
19 август 2023, 12:41 1

«Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 4 ойга ёпилади

Тошкент метрополитенининг «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари 26 августдан бошлаб 4 ойга профилактик ишлар сабабли ёпилади. Бекатлар ўртасида бепул ҳаракатланадиган автобуслар қатнови амалга оширилади.

Ўзбекистондан Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди
19 август 2023, 12:28

Ўзбекистондан Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди

Ўзбекистондаги жамоат ташкилотлари ва ўзбек ишбилармонлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юк Украинага етказилди. Улардан кийим-кечак ҳамда тиббий буюмлар ўрин олган. Аввалроқ Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар боладан иборат гуруҳ Тошкентга етиб келганди.

Хитойда қайд этилган ўлат Ўзбекистонга хавф солмайди — Санэпидқўмита
19 август 2023, 11:08

Хитойда қайд этилган ўлат Ўзбекистонга хавф солмайди — Санэпидқўмита

Хитойнинг шимолий қисмидаги Ички Мўғулистон ҳудудида бубонли ўлатга чалиниш ҳолатлари аниқланди. Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси касаллик мамлакатга хавф солмаслиги ва хавотирга ўрин йўқлигини билдирди. 50 дан ортиқ чегара кесиб ўтиш жойларида санитария пунктлари ташкил этилган.

Нима тайёрлаймиз: Авокадодан егуликлар
19 август 2023, 09:46

Нима тайёрлаймиз: Авокадодан егуликлар

Авокадоли салат, веган сендвичлар, гуакамоле, суши торт, авокадо ҳамда тухумли тост ва бошқалар — Zira.uz ўзбек ошхонасида кам учрайдиган авокадодан турли салат ва егуликларни тайёрлаб кўрди. Авокадо Ўзбекистонда жуда машҳур бўлмаса-да, унинг этида кўплаб витамин ва минераллар бор.

Қамаши туманига ҳоким тайинланди
19 август 2023, 09:43

Қамаши туманига ҳоким тайинланди

«Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ директори лавозимида ишлаб келган Хуршид Усмонов Қамаши тумани ҳокими этиб тайинланди.

Шифохонада ҳамкасбларини калтаклаган ҳамшира бир йил муддатга қамалди
18 август 2023, 22:09

Шифохонада ҳамкасбларини калтаклаган ҳамшира бир йил муддатга қамалди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида икки ҳамкасбига ҳужум қилган тиббиёт ходими бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

18 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
18 август 2023, 22:00

18 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан муҳим янгиликлар, бекор қилинган Tax Gap амалиёти, Афғонистон орқали ўтадиган темирйўл ҳақида гапирган Мирзиёев, Қибрай туманидаги раҳбарларни ёппасига ишдан олган Зойир Мирзаев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Пахта хомашёси нархларидаги фарқ туфайли кластерлар 6 трлн сўм зарар кўрди — президент
18 август 2023, 21:43

Пахта хомашёси нархларидаги фарқ туфайли кластерлар 6 трлн сўм зарар кўрди — президент

2022 йилда пахта хомашёсининг ички ва жаҳон нархлари ўртасидаги катта фарқ туфайли Ўзбекистон кластерлари 6 трлн сўм зарар кўрди, деди президент. Давлат раҳбари қўллаб-қувватлаш чораларини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг