2019 йилда Қибрай туманида 13 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича иш Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ судига топширилди. Қизнинг оиласи 2022 йилнинг баҳоридан буён гумонланувчини жиноий жавобгарликка тортишга ҳаракат қилмоқда. У июль ойининг охирида ҳибсга олинган.
Давактив 2022 йилда энг кўп фойда кўрган топ-30 ва энг кўп зарар кўрган топ-20 та давлат улуши бўлган компаниялар рўйхатини эълон қилди. «Миллий электр тармоқлари» энг кўп зарар кўрган компания бўлди. 2021 йилда фойда билан чиққан «Темир йўллар» ва ҲЭТ ҳам катта зарар кўрди.
Қоракўл туманида 28 ёшли аёл 5 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетгани аниқланди. ИИБ ходимлари томонидан топилган чақалоқ шифохонага ётқизилиб, мутахассислар назоратига олинди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятидаги 39 та масжид ва 21 та диний мактаб қурилиш қоидаларини бузгани ва таълимнинг ягона стандартлари йўқлиги сабабли ёпилганини маълум қилди. Мамлакатдаги диний объектларда кенг кўламли текширув ўтказилмоқда.
Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак 56 ёшли эркакни ўзаро келишмовчилик оқибатида пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Термиз туманида «Фарғона азот»га қарашли кўмир сақланадиган омборхона ёниб кетди. 5 та қутқарув экипажи ёнғинни 1 соат давомида ўчирди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.
Икки шахс АҚШга ишга юбориш эвазига фуқародан 51 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Фирибгарликда гумонланган ушбу шахсларга нисбатан жиноий иш очилди.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди.
ЖССТ шамоллашга қарши Cold Out сиропи намунаси Ироқдаги таҳлилда сифат талабларига жавоб бермагани учун унинг хавфидан огоҳлантирди. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази эса хавотирга ўрин йўқлиги ва бу дори Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтмаганини билдирди.
Ўзбекистон фуқаролари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш жараёнида иштирок этиши мумкин бўлди.
Шаҳрисабз туманидаги Танхоздарё ирмоғида Қизил китобга киритилган 27 дона Амударё гулбалиқлари ноқонуний овлангани аниқланди.
Шавкат Мирзиёев фармони билан бош прокурорга икки ўринбосар, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинланди.
Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди.
Андижон тиббиёт институтининг 5 нафар масъул ходими «фаолиятида жиддий камчилик ва қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйгани сабабли» ишдан бўшатилди. Олийгоҳ ректори ҳам лавозимини тарк этиши мумкин. Июль ойида институтнинг икки ходими 16 минг доллар олаётган вақтда қўлга тушганди.
Статистика агентлиги 1 июль ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолиси 36,4 млн кишини ташкил этишини билдирди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида (4 млн 159 минг), энг ками эса Сирдарё вилоятида (904,9 минг) яшайди. Демографик кўрсаткичлар.
Тижорат банклари 9 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 610−11 665 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 690−11 735 сўм.
Британия ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли бўлган иккита квартира ва уйни мусодара қилди. Таъкидланишича, улар Ўзбекистондаги коррупцион фаолиятдан олинган даромадлар эвазига сотиб олинган. Мулкларнинг умумий қиймати 20 млн фунт стерлингдан ортиққа баҳоланмоқда.
Президент фармони билан Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Шофиркон туманида 4 дона соф қуйма олтин бўлагини 7 минг доллар ва 300 млн сўмга сотган фуқаролар қўлга олинди.
Яккасарой туманида 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган кекса ёшли пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг