Интерпол томонидан диний экстремистик ташкилотларда иштирок этишда гумонланган эркак Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ташкилот қидирувидаги шахсларни ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга олиб келиш бўйича биринчиси бўлди.
Пойтахтнинг Сергели ва Тошкент вилоятининг Пискент ҳамда Чиноз туманларида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 11 млрд 54 млн сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди.
Тижорат банклари 8 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 615−11 675 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 700−11 735 сўм.
Олтинкўл туманидан ўтган Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида боргани айтилаётган 20 ёшли йигит чўкиб кетиб вафот этди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилган.
Салқин об-ҳаво прогнози, бюджет дефицитини чегарада ушлаб туролмаётган ҳукумат, «авария»га учраб вафот этган Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи, пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчилар қандай жазоланаётгани, бир қатор тайинлов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Алишер Ҳалилов Қўрғонтепа туманига ҳоким бўлди. Туманнинг аввалги ҳокими президент Шавкат Мирзиёев топшириғи бўйича ишдан бўшатилган эди.
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл шаҳар ҳокими в. б. бўлди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев энергия таъминоти ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш шаҳарнинг асосий муаммолари эканини айтиб, шаҳарни тозалаш бўйича кенг кўламли акция ташкил этишга ваъда берди.
Президент қарори билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Давронжон Одилов «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланди.
«Қишлоқ қурилиш банк»да департамент бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод туманига ҳоким бўлди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аввалги туман ҳокимини нима сабабдан ишдан бўшатганига изоҳ берди.
Uzbekistan Airports компанияси раиси Раъно Жўраеванинг 2022 йил ноябрида 3 йилга узайтирилган шартномаси бекор қилинди. «Газета.uz» бир кун аввал унинг лавозимидан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Компания раиси в.б. этиб Жавлонбек Умархўжаев тайинланди.
Сирдарё вилояти Ховос туманига Улуғбек Йўлдошев ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ироқ расмийлари Telegram`ни миллий хавфсизлик ва «фуқароларнинг шахсий маълумотларини сақлаш» мақсадида блоклади. Уларнинг сўзларига кўра, мессенжер маълумотлар сизиб чиқаётган каналларни ёпиш ҳақидаги сўровларни эътиборсиз қолдирган.
Qeshm Air авиакомпанияси 9 августдан Теҳрон−Тошкент−Теҳрон йўналиши бўйича мунтазам рейсларини йўлга қўяди. Рейслар ҳафтасига бир марта-чоршанба кунлари амалга оширилади.
Президент фармони билан Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Абдулазиз Ҳайдаров, Отабек Фозилкаримов, Бобур Ходжаев ва Жасур Қаршибоевлар эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.
Қозоғистон Жиноят кодексига никоҳ учун одам ўғирлаганлик бўйича алоҳида модда киритиш таклиф қилинмоқда. Омбудсман идораси ушбу қарор аёлларга нисбатан жиноятлар сонини камайтиришга ёрдам беради, дея умид қилмоқда.
2023 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистонга 3,1 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрди. Ўтган йилнинг ушбу даврида кўрсаткич салкам 1,9 млн нафарни ташкил этганди.
Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲ оқибатида вафот этди. Машина йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига бориш учун электрон виза олиш имкониятига эга бўлди. Ушбу виза билан йил давомида Умра ҳамда мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш мумкин.
Афғонистон стандарт агентлиги Ўзбекистондан импорт қилинган 67 та вагон нефтни сифатсиз деб қайтарилганини маълум қилди. «Ўзбекнефтгаз» эса нефтни Ўзбекистон эмас, харидор ўзи Афғонистонга олиб киргани, нефть учун пул 100% тўланганини қайд этди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатилган салқин об-ҳаво жума кунгача давом этади. Ҳарорат +30…+35 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасига бориб кунлар бироз исиши мумкин. Айрим жойларда қисқа ёмғир бўлиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг