Президент янги таркибдаги ҳукумат олдида турган вазифаларни белгилаб берди
30 декабрь 2022, 22:36

Президент янги таркибдаги ҳукумат олдида турган вазифаларни белгилаб берди

Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда янги таркибдаги ҳукумат олдидаги вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, саноатда 5%, қишлоқ хўжалигида 3% ва хизматлар соҳасида 14% дан зиёд ўсишга эришиш, бизнес учун шароитларни яхшилаш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Шамоллашга қарши сироп ичган яна бир бола вафот этди
30 декабрь 2022, 22:01

Шамоллашга қарши сироп ичган яна бир бола вафот этди

Тошкентда шамоллашга қарши сироп истеъмол қилиш билан боғлиқ яна бир ўлим ҳолати қайд этилди. Жиззах вилоятидан бўлган бола буйрак етишмовчилиги белгилари билан пойтахт шифохонасига ётқизилган. Айнан қайси дори экани айтилмади.

Собиқ вазирлар ўринбосар лавозимларига тайинланди
30 декабрь 2022, 20:45

Собиқ вазирлар ўринбосар лавозимларига тайинланди

Ўзбекистон президентининг қарори билан собиқ вазирлар ва бошқа давлат органлари раҳбарлари Шерзод Хидоятов, Нозим Хусанов, Агриппина Шин, Нарзулло Обламуродов ва Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Улуғбек Аъзамов янги ташкил этилган вазирликлар раҳбарларининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Ўзбекистон президенти Фармацевтика агентлиги раҳбарини ишдан олди
30 декабрь 2022, 19:31

Ўзбекистон президенти Фармацевтика агентлиги раҳбарини ишдан олди

Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевни ишдан олди. «Болалар ўлими соҳада ишлар аҳволи, назорат йўқлигини кўрсатди. Мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради», — деди президент.

Президент бир қатор қўмита ва агентликларга янги раҳбарлар тайинлади
30 декабрь 2022, 18:53

Президент бир қатор қўмита ва агентликларга янги раҳбарлар тайинлади

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 9 та қўмита ва агентликларга раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистон ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди (рўйхат)
30 декабрь 2022, 18:40

Ўзбекистон ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди (рўйхат)

Ўзбекистон президенти фармони билан мамлакатнинг бир қатор қайта ташкил этилган вазирликларига раҳбарлар тайинланди. Уларнинг рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.

Касаба уюшмалари федерацияси ташкилотга бюджетдан маблағ ажратилганига изоҳ берди
30 декабрь 2022, 18:22

Касаба уюшмалари федерацияси ташкилотга бюджетдан маблағ ажратилганига изоҳ берди

Касаба уюшмалари федерацияси «Газета.uz»нинг ташкилотга давлат бюджетидан маблағлар ажратилаётгани қанчалик қонуний экани тўғрисидаги материалига жавоб қайтарди. Таъкидланишича, давлат субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалардан ташқари, унинг фаолиятига бошқа шаклларда ҳам ёрдам кўрсатиши мумкин.

Тимур Ишметов ва Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди
30 декабрь 2022, 17:57

Тимур Ишметов ва Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Молия вазири Тимур Ишметов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди. Улар президентнинг маслаҳатчилари ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон ҳукуматларнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида 79-ўринни эгаллади
30 декабрь 2022, 17:06

Ўзбекистон ҳукуматларнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида 79-ўринни эгаллади

Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик индекси бўйича 44,51 балл билан 181 та мамлакат ичида 79-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари ўртасида эса қуйи ўринда қайд этилиб, ташкилотга аъзо 9 мамлакат ичида 4-ўринни банд этди.

Ўзбекистон давлат қарзи 26 млрд доллардан ошди
30 декабрь 2022, 14:38

Ўзбекистон давлат қарзи 26 млрд доллардан ошди

Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, жорий йилнинг III чораги якуни бўйича Ўзбекистоннинг давлат қарзи $26,2 млрдни (ЯИМга нисбатан 34,1%) ташкил этмоқда. Шундан давлат ташқи қарзи — $23,1 млрд бўлиб, асосий кредитор ташкилотлар ОТБ ($5,4 млрд), ЖБ ($4,4 млрд) ва ИТБ (0,9 млрд) ҳисобланади.

Тошкент ва Андижон халқаро аэропортлари фаолияти вақтинча чекланди
30 декабрь 2022, 14:23

Тошкент ва Андижон халқаро аэропортлари фаолияти вақтинча чекланди

Тошкент ва Андижон халқаро аэропортлари фаолияти қалин туман тушиши сабабли чекланди. Парвозлар ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди
30 декабрь 2022, 13:43

Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди

Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёр Саидов ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан халқ таълими вазири лавозимидан кетди.

Янги йил кечаси шарқий вилоятларда қор ёғиши мумкин
30 декабрь 2022, 13:07

Янги йил кечаси шарқий вилоятларда қор ёғиши мумкин

Янги йил кечаси фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси −2…+3, кундузи +2…+7 даражагача илийди.

Самарқандда Cobalt ва Lacetti тўқнашуви оқибатида икки киши вафот этди
30 декабрь 2022, 12:57

Самарқандда Cobalt ва Lacetti тўқнашуви оқибатида икки киши вафот этди

Жомбой туманида Cobalt ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автомобилларнинг бир нафардан йўловчилари вафот этди.

Ўзбекистонда Marion Biotech компаниясининг барча турдаги дорилари савдоси тўхтатилди
30 декабрь 2022, 12:22

Ўзбекистонда Marion Biotech компаниясининг барча турдаги дорилари савдоси тўхтатилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълум қилишича, Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситалари, жумладан, йўталга қарши «Амбронол» сиропи савдоси вақтинча тўхтатилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда «ақлли тартибга солиш» лойиҳаси жорий этилади
30 декабрь 2022, 11:19

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда «ақлли тартибга солиш» лойиҳаси жорий этилади

Президент қарори билан Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг фаолиятини ташкил этиш белгиланди. Институтга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш босқичида «ақлли тартибга солиш» лойиҳасини жорий қилиш юклатилади.

Байрам кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди
30 декабрь 2022, 10:46

Байрам кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди

Янги йил байрами кунлари республикадаги барча тиббиёт муассасалари ходимлари навбатчилик асосида туну кун ишлайди. «Муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган», — дейилади ССВ хабарида.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 280 сўмгача кўтарилди
30 декабрь 2022, 10:12

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 280 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 30 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 140 — 11 240 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 280 сўм.

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлади
30 декабрь 2022, 09:48

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлади

Миробод туманидаги кўп қаватли уй хонадонларининг бирида газ портлаши содир бўлди. Ҳодиса сабаб бир киши жароҳатланди.

«Футбол қироли» Пеле вафот этди
30 декабрь 2022, 00:44

«Футбол қироли» Пеле вафот этди

Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле 82 ёшида вафот этди. У уч карра жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг