Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди
18 декабрь 2024, 14:59

Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Андижоннинг Асака туманида эр-хотин кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

«Тарифларни ошириш учун аҳоли даромадларини маълум даражага етказиш керак эди» — бош вазир ўринбосари
18 декабрь 2024, 14:29

«Тарифларни ошириш учун аҳоли даромадларини маълум даражага етказиш керак эди» — бош вазир ўринбосари

Ҳукумат тарифлар бу йил оширилгани ва апрелда яна оширилиши кутилаётганига қарамай, 2025−2027 йилларда газ ва электр энергиясини субсидиялашда давом этади. Бу 2028 йилга борибгина тўхтатилиши режалаштирилмоқда. Бош вазир ўринбосари энергоислоҳот нима билан якунланиши кераклигини тушунтирди.

«Менда ҳамма Путин Россиясидан қўрқадигандек таассурот бор» — Зеленский
18 декабрь 2024, 13:50

«Менда ҳамма Путин Россиясидан қўрқадигандек таассурот бор» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг кучи Қрим ва Донбассни қайтариб олишга етмаслиги, Путинга босим ўтказиш ва бу урушни тўхтатиш учун кучли Америка ва Европа кераклигини айтди. «Менда шундай таассурот борки, ҳамма Путин Россиясидан қўрқади, у жазосиз қолмоқда», — деди Зеленский.

UzAuto Motors 19 декабрь куни Cobalt учун контрактацияни очади
18 декабрь 2024, 12:48

UzAuto Motors 19 декабрь куни Cobalt учун контрактацияни очади

UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.

Россияда генерал терактда ҳалок бўлди. Ўзбекистонлик эркак бу ишда гумонланмоқда
18 декабрь 2024, 12:48 1

Россияда генерал терактда ҳалок бўлди. Ўзбекистонлик эркак бу ишда гумонланмоқда

Россия Қуролли кучлари генерали Игорь Кирилловни ўлдиришда гумонланган Ўзбекистон фуқароси Москвада ушланди. Тергов қўмитаси уни Украина 100 минг доллар эвазига ёллаганини билдирди. Илгари Кириллов Украина ҳарбийларига қарши тақиқланган кимёвий қурол ишлатишга буйруқ бергани айтилади.

Фарзанд туғилганда оталарга 5 кунлик таътил бериш таклиф этилмоқда
18 декабрь 2024, 11:43

Фарзанд туғилганда оталарга 5 кунлик таътил бериш таклиф этилмоқда

Қонунчиликка эркаклар фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёр киритиш таклиф этилмоқда.

Фарғонадаги портлаш: яна 3 кишининг ўлгани тасдиқланди, 5 киши қамоққа олинди
18 декабрь 2024, 10:52

Фарғонадаги портлаш: яна 3 кишининг ўлгани тасдиқланди, 5 киши қамоққа олинди

Фарғонада заправкадаги портлаш оқибатида шифохонага ётқизилган беморлардан 3 нафари вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, 5 киши қамоққа олинди. Аввалроқ ҳодиса сабаб бир киши вафот этгани ва тўрт киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

Тошкент вилоятидаги цех 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
17 декабрь 2024, 23:33

Тошкент вилоятидаги цех 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган минерал ўғит цехи ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланиб, 8,7 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.

Паркентда шерлар ҳужуми оқибатида қоровул ҳалок бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
17 декабрь 2024, 23:26

Паркентда шерлар ҳужуми оқибатида қоровул ҳалок бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Паркент туманидаги хусусий ҳайвонот боғида 3 та шер қафасдан чиқиб кетиб, қоровулга ташланган, оқибатда у тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Тошкент аэропортида рояль пайдо бўлди
17 декабрь 2024, 22:19

Тошкент аэропортида рояль пайдо бўлди

Энди дунёнинг кўплаб аэропортларида бўлгани каби Тошкент халқаро аэропортининг учиш залида ҳам рояль мавжуд. Жонли мусиқа тингловчилар учун ҳам, ижрочилар учун ҳам парвоз олдидан ўйин-кулги ва стрессдан халос бўлиш усули бўлади, деб ҳисоблайди Uzbekistan Airports.

Қурилиш вазири — уй-жой қурилишида эскроу ҳисоби қандай ишлаши ҳақида
17 декабрь 2024, 22:05

Қурилиш вазири — уй-жой қурилишида эскроу ҳисоби қандай ишлаши ҳақида

Ўзбекистон уй-жой қурилишида эскроу ҳисоби тизимини жорий этишда Россия тажрибасини ўрганди, деди қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов. «Одамлар пулни ўзлари билмайдиган қурувчига эмас, балки банкка олиб боради. Банк бу пулни ишончли девелоперга жўнатади», — деб тушунтирди у.

АҚШ чегарада қўшинлар тўпланиши туфайли Туркиянинг Сурияга бостириб киришидан хавотирда — WSJ
17 декабрь 2024, 19:15

АҚШ чегарада қўшинлар тўпланиши туфайли Туркиянинг Сурияга бостириб киришидан хавотирда — WSJ

АҚШ Туркия кучларининг Сурия чегарасида тўпланаётгани ва Анқаранинг Сурия курдлари ерларига бостириб кириши эҳтимолидан хавотирда, деб ёзди WSJ. Ҳарбийлар ва артиллерияни кўпайтириш Башар Асад режими қулаганидан кейин бошланди.

Совуқ кунларда қандай овқатланиш керак?
17 декабрь 2024, 19:09

Совуқ кунларда қандай овқатланиш керак?

ССВ Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайгани учун бундай шароитда қандай таомланиш кераклигини эслатиб ўтди. Жумладан, гречка, жўхори ёрмалари, қалампир, майиз, балиқ, гўшт, сут маҳсулотлари, занжабил чойи, қаҳва каби маҳсулотлар танага иссиқлик бахш этади. Хамирли овқатлар ҳам танани иситади.

Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ чекловлар кучайтирилди
17 декабрь 2024, 18:43

Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ чекловлар кучайтирилди

Ҳиндистонда ҳаво сифати янада ёмонлашганидан сўнг Нью Деҳли ва унга яқин ҳудудларда чекловлар кучайтирилди. Гибрид дарслар 10−12-синфлардан ташқари барча синфларга татбиқ этилди. Ходимларнинг 50 фоизига уйдан ишлашга рухсат берилди. Кўплаб қурилиш ишлари тақиқланмоқда.

Фарғонада заправкадаги портлашда бир киши вафот этди, тўрт киши жароҳатланди
17 декабрь 2024, 16:59

Фарғонада заправкадаги портлашда бир киши вафот этди, тўрт киши жароҳатланди

Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши вафот этди, тўрт киши тан жароҳати олди, яна саккиз киши тиббий назорат остига олинди. Портлашга суюлтирилган газни қуйиш пайтида технологик жараён ва техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.

Паркентдаги ҳайвонот боғи қоровули шерлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди
17 декабрь 2024, 16:27

Паркентдаги ҳайвонот боғи қоровули шерлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида 3 та шер қафасдан чиқиб кетди. Шерлар қоровулга ташланган, оқибатда у тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган. Ҳайвонларнинг иккитаси қафасга қайтарилди, бири отиб ўлдирилди.

Фарғонадаги заправкада портлаш содир бўлди (фото, видео)
17 декабрь 2024, 15:50

Фарғонадаги заправкада портлаш содир бўлди (фото, видео)

Сешанба куни Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Тармоқларда ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вилоят ФВБ ёнғин қуршаб олингани ва ўчирилганини билдирди.

Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
17 декабрь 2024, 15:40

Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди. Ҳужжатда шаҳарнинг бош режаси лойиҳасининг асосий ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳам белгиланган.

Германия парламенти Шольц ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилди
17 декабрь 2024, 15:31

Германия парламенти Шольц ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилди

Германия парламенти канцлер Олаф Шольцнинг сўровини қўллаб-қувватлади ва унинг ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотуми учун овоз берди. Бу ҳукмрон коалиция парчаланганидан кейин зарурат туғилган муддатидан илгари сайловларга йўл очади.

ЕИ Суриянинг янги раҳбарияти билан Россия ҳарбий базаларини мамлакатдан олиб чиқишни муҳокама қилмоқчи
17 декабрь 2024, 13:58

ЕИ Суриянинг янги раҳбарияти билан Россия ҳарбий базаларини мамлакатдан олиб чиқишни муҳокама қилмоқчи

Европа Иттифоқи Суриянинг янги раҳбарияти билан Россия ҳарбий базаларини мамлакатдан чиқаришни муҳокама қилмоқчи, деб хабар берди иттифоқ олий вакили Кая Каллас. ЕИнинг кўпгина расмийлари Сурияда Россия ҳарбийлари бўлмаслиги тарафдори. Бу масала «Сурия расмийлари билан учрашувларда кўтарилади».


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг