Самарқанд шаҳри «Шукрона» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси 1500 доллар пора билан ушлангани айтилмоқда. У фуқарога банкдаги таниши орқали 150 млн сўм миқдоридаги кредит олиб бермоқчи бўлган.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат бироз пасайиши, кундузи +33…+38 даражагача тушиши мумкин. Аммо пасайиш узоқ давом этмай, янги ҳафта бошида +41…+42 даражагача бўлган қийматларга қайтади.
Тошкентдаги яна 7 та автобус йўналиши кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномаларга ўтказилди. Май ойи бошидан бери 14 та йўналиш янги тизим бўйича ишлай бошлаган. Ёз охиригача барча йўналишларни брутто-шартномаларга ўтказиш режалаштирилган.
Тижорат банклари 9 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 380−11 430 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440−11 490 сўм.
Таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Бектемир, Яшнобод (17:00 гача) ва Мирзо Улуғбек (12:00 гача) туманларининг айрим жойларида электр энергияси бўлмайди.
Шавкат Мирзиёев Римда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) раҳбари Цюй Дунъюй билан учрашди. Томонлар 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти ва Италия Вазирлар Кенгаши раиси Римда Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида 11 та ҳужжат имзоланди. Музокараларда иқтисодиёт, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелла Римдаги музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, гуманитар алоқаларни ривожлантириш, Афғонистондаги вазият ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.
Тошкентда электробус иштирокида бир ҳафта ичида учинчи ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув маст ҳолатдаги Lacetti ҳайдовчисининг айби билан рўй берди.
Май ўрталаридан Бишкекда, айниқса шаҳар чети ва жанубий қисмида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ вазият оғирлашди. Мавзелардан бирида аҳоли норозилик намойиши уюштирди. Мэрия тақчилликни истеъмол ҳажми ортгани ҳамда томорқаларни суғоришда ичимлик сувидан фойдаланилаётгани билан боғлади.
Транспорт университети ўтказган 1,2 млрд сўмлик давлат хариди унда қатнашаётган тадбиркорларнинг ҳужжатлари электрон платформага харид комиссияси фойдаланган компьютер IP-манзили орқали юклангани учун бекор қилинди.
Ўзбекистон Буюк Британиядаги меҳнат муҳожирлари сони бўйича етакчилар қаторида бормоқда. 2022 йилда мамлакатдаги мавсумий ишчиларнинг қарийб чорак қисми Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан келган.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ички ишлар идораларида қийноқларга барҳам бериш мақсадида 10 та таклиф ишлаб чиққанини эълон қилди. Унда қийноқ ҳолатлари юзасидан ИИВ раҳбарияти жамоатчиликка батафсил ахборот бериши, ички ишлар органларига ишга қабул қилиш ислоҳ қилиниши каби таклифлар жой олган.
Ўзбекистонда ОИВ касаллиги билан бугунги кунда 48 мингдан ортиқ шахс яшаб келмоқда. Сўнгги 10 йилликда кўрсаткичларда пасайиш бўлса-да, 2020 йилдан буён касалликка чалиниш сони кетма-кет ошиб бормоқда.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари апрель ойидаги каби май ойида ҳам камайди. Захирадаги олтин ҳажми ой давомида 9,3 тоннага пасайган.
Тошкентдаги учта туманнинг бир қатор аҳоли массивлари насос станциялари электр таъминотидан узилиши сабаб сувсиз қолди.
Ўзбекистонда 2 июнь кунининг ўзида 5 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди. Тўрт вилоятда икки эркак ва икки аёл осилган ҳолда топилган, яна бир эркак эса деразадан сакраган.
Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 171-мактаб ҳовлисидаги ўнлаб дарахтлар кесиб ташланди. Экология вазирлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вазиятни ўрганмоқда. Хабар қилинишича, дарахтлар мактаб ёнида жойлашган гараж хўжалиги вакили томонидан кесиб ташланган.
Янгиҳаёт туманидаги 122-сонли боғчага амалиёт ўташ учун келиб, ухламаган болаларнинг танасига игна тиқиб олган коллеж ўқувчиси ва боғча тарбиячиси 1,3 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
Тошкент шаҳридаги Юнусобод деҳқон бозори яқинида жойлашган дўкон ва дорихонада ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг