Ўзбекистонда ёз чилласининг илк кунларида иссиқ қисқа муддатга бироз кучсизланади. Ўзгидромет ва ССВ 25 июндан бошланадиган 40 кунлик саратон даврида иссиқдан қандай ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди.
ДХХга муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларида киберхавфсизликни таъминлашда ваколатли орган сифатида мониторинг олиб бориш, ходимларни аттестациядан ўтказиш, хорижий давлатлар тажрибаси асосида МАИ объектларининг ягона давлат реестрини шакллантириш каби вазифалар юклатилди.
Тошкентнинг Яшнобод, Бектемир ҳамда Чилонзор туманларидаги айрим ҳудудларида электр энергияси соат 18:00 га қадар вақтинча ўчирилди.
Тижорат банклари 8 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 395−11 460 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 465−11 510 сўм.
Тошкент шаҳрида кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланиб, йўловчилар эътирозига сабаб бўлган 59-сонли автобус ҳайдовчиларидан бири жазоланди.
Яккабоғ туманида VIII — IX асрларга тааллуқли тошдан қурилган кузатув минораси дея тахмин қилинаётган объект топилди. Мутахассисларга кўра, ушбу минора зардуштийларнинг дахмаси бўлган бўлиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Римга борди. Уни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Адлия вазирлиги йўл белгиларининг онлайн реестрини жорий этишни таклиф қилди. Тақиқловчи белгиларни фақат ҳокимлар қарори билан ўрнатиш таклиф этилмоқда. Улар реестрда бўлмаса, ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатлар бўлмайди. Йўлларни қуриш ва таъмирлашда эса ногиронлар ҳуқуқлари ҳисобга олинади.
Ёшлар ишлари агентлиги Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган тўрт йигитга ноутбуклар совға қилди ва тил курслари харажатларини қоплаб берадиган бўлди.
Фарғона вилоятида имзо тўплаётган «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партияси раҳбари Хидирназар Аллақулов қўлга олинди. ИИБ унинг тарафдорлари билан талабларга бўйсунмай, можаро уюштиргани, икки ходимга тан жароҳати етказганини иддао қилди. Аллақулов тарафдорлари провокация бўлганини айтишмоқда.
ДХХ томонидан Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларнинг ишончига кириб, Ҳаж зиёратига юбориш эвазига пул олган шахслар қўлга олинди.
ХВЖ ижрочи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистондаги сув тақчиллиги бўйича саволга жавоб бериб, сув ресурсларининг тўғри нархланганига ишонч ҳосил қилишга чақирди. Шунингдек, у Марказий банк раисидан Ўзбекистонда сув бўйича нарх сиёсати қандай эканини сўради.
Жиззах шаҳрида ADM Jizzakh автомобиль заводи ҳудудида Кореянинг Dasan DMC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди.
Жанубий Кореяда бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза — жами 9 та медаль билан якунлади. Умумжамоа ҳисобида улар 4-ўринни эгаллади.
Таиландда ўтказилаётган Осиё чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик велоспортчилар аралаш жамоавий эстафетада биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.
Омбудсман Бўкада содир бўлган ҳолатга муносабат билдириб, айбдорлар ҳибсга олинганини ижобий баҳолашини қайд этди. Муносабатда таъкидланишича, қийноқларни олдини олиш учун шаффофлик таъминланиши керак.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги Амир Темур, Шаҳрисабз, Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларида тезюрар автобуслар йўлакларини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Лойиҳада хориж тажрибаси асосида кўчаларни оптималлаштириш назарда тутилган.
Олтиариқ туманида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган Италия фуқаросини уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.
Жазирама кунларда тўғридан-тўғри қуёш нури остида бўлган автомобилда ҳарорат 100 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу машина жиҳозлари хиралашиши, ёрилиши ва бузилишига олиб келади. Мутахассислар жазирамадан уларни қандай сақлаш борасидаги кўрсатма ва тавсиялар билан бўлишди.
Uzbekistan Airways компаниясининг Москвадан Наманганга учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга туғруқ бошланган ҳомиладор йўловчи сабаб бўлди. У тиббий муассасага ётқизилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг