Фото: Қатар амири ва Ўзбекистон президенти Самарқанд бўйлаб сайр қилди
5 июнь 2023, 22:37

Фото: Қатар амири ва Ўзбекистон президенти Самарқанд бўйлаб сайр қилди

Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги Мирзо Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» мажмуасини бориб кўрди.

Фото: Қатар амири Ўзбекистонга келди
5 июнь 2023, 19:25

Фото: Қатар амири Ўзбекистонга келди

Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни Самарқанд аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Бизнес учун мўлжалланган Dell Vostro ноутбуклари: нега улар бунчалик машҳур?
5 июнь 2023, 19:00

Бизнес учун мўлжалланган Dell Vostro ноутбуклари: нега улар бунчалик машҳур?

Dell вакиллари Vostro бизнес-ноутбуклари серияси ва унинг корпоратив сегмент учун тақдим эта оладиган асосий афзалликлари ҳақида гапириб берди.

Тошкент вилоятида фуқаро қийноқ оқибатида вафот этди, 2 нафар ИИБ ходими ҳибсга олинди
5 июнь 2023, 17:47

Тошкент вилоятида фуқаро қийноқ оқибатида вафот этди, 2 нафар ИИБ ходими ҳибсга олинди

Бўка туманида фуқаро ИИБ ходимларининг ноқонуний сўроқ қилиши ва жароҳат етказиши оқибатида вафот этди. Воқеага сабабчи 2 ходим ҳибсга олинди, туман ИИБ раҳбарияти эса ишдан бўшатилди. Ишга алоқадор тезкор ходимлар ҳолатни рад этмоқда, прокуратура қўшимча экспертиза тайинлади.

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
5 июнь 2023, 17:25

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилди. Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амири мамлакатга келадиган кунда бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Тошкент−Бухоро−Тошкент йўловчи поездлари ҳаракати 5−6 июнда Навоийгача қисқаради
5 июнь 2023, 17:00

Тошкент−Бухоро−Тошкент йўловчи поездлари ҳаракати 5−6 июнда Навоийгача қисқаради

Темир йўл изларини модернизация қилиниши сабаб Тошкент−Бухоро−Тошкент йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади ва йўловчи поездлар Навоий бекатига қадар ҳаракатланади.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
5 июнь 2023, 16:42

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Давлат раҳбари Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар олиб боради.

Тошкентда журналистга қўполлик қилган шахс 5 суткага қамалди
5 июнь 2023, 16:07

Тошкентда журналистга қўполлик қилган шахс 5 суткага қамалди

Мирзо Улуғбек туманида MY5 телеканали журналистига қўполлик қилган шахс 5 суткага қамалди. Тармоқларда тарқалган видеода журналист аҳоли сўрови билан кўп қаватли уйдаги ноқонуний бузилиш ҳолатини ўрганаётганда фуқаро унга қаршилик кўрсатгани ва ҳақоратлаганини кўриш мумкин.

Аквапаркдаги кийим алмаштириш хонасига камералар ўғриликларнинг олдини олиш учун ўрнатилган — ИИББ
5 июнь 2023, 15:15

Аквапаркдаги кийим алмаштириш хонасига камералар ўғриликларнинг олдини олиш учун ўрнатилган — ИИББ

Тошкентдаги аквапарклардан бирининг кийим алмаштириш хонасидан камералар аниқланди. ИИББ мурожаатни ўрганиб, камералар ташриф буюрувчиларнинг буюмлари сақланадиган қисмда жойлашгани ва ўғриликнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилганини маълум қилди. Ходимлар билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Ўзбекистон бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатини 18 та медаль билан биринчи ўринда якунлади
5 июнь 2023, 14:59

Ўзбекистон бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатини 18 та медаль билан биринчи ўринда якунлади

Филиппинда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистон 18 та медаль — 10 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза билан якунлади. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Россияда ва дунё бўйлаб Навальнийни қўллаб-қувватлаш акциялари ўтказилди
5 июнь 2023, 14:47

Россияда ва дунё бўйлаб Навальнийни қўллаб-қувватлаш акциялари ўтказилди

Дунёнинг турли шаҳарларида россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг туғилган куни муносабати билан уни қўллаб-қувватлаш акциялари бўлиб ўтди. Россияда 100 дан ортиқ одам пикетларда қатнашгани учун ҳибсга олинди.

Тошкентда электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
5 июнь 2023, 14:44

Тошкентда электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Пойтахтда Yutong электробуси, Malibu 2 ва Lacetti иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири шифохонага ётқизилди.

Хивадаги Тошҳовли саройи АҚШ кўмагида реконструкция қилинди
5 июнь 2023, 14:24

Хивадаги Тошҳовли саройи АҚШ кўмагида реконструкция қилинди

Хивадаги XIX асрга оид Тошҳовли саройини консервация қилиш лойиҳаси якунланди. Об-ҳаво ва нотўғри олиб борилган реставрация ишлари туфайли унинг безакли кошинлари ва ғиштлари парчаланганди. Лойиҳа учун маблағ АҚШ томонидан ажратилди.

Nasafnews.uz нашри ҳамда 3 нафар блогер фаолиятини тугатди. Сабаблар
5 июнь 2023, 14:06 2

Nasafnews.uz нашри ҳамда 3 нафар блогер фаолиятини тугатди. Сабаблар

Nasafnews.uz интернет нашри расман фаолиятини тугатаётганини эълон қилди. Унинг ортидан эса блогерлар Умид Каримов (Nasafnews.uz раҳбари), Отабек Артиков ва Мақсуд Музаффаров ҳам ортиқ фаолият юритмаслигини маълум қилди. «Газета.uz» улар билан боғланиб, бундай қарорга келиш сабабларини сўради.

Тошкент бозорлари янги сайёҳлик марказларига айланиши мумкин — тадқиқот
5 июнь 2023, 13:10 1

Тошкент бозорлари янги сайёҳлик марказларига айланиши мумкин — тадқиқот

Ўзбекистон бозорлари уникаллиги ва ўзига хос муҳитини сақлаб қолган ҳолда замонавийлаштирилса, жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган бозорларга айланиши мумкин. Бу ҳақда Atlas консалтинг компаниясининг ҳудудий ривожлантириш соҳасидаги тадқиқотида сўз борган.

МСК тўрт нафар президентликка номзодни рўйхатга олди, ташвиқотлар 7 июндан бошланади
5 июнь 2023, 11:40

МСК тўрт нафар президентликка номзодни рўйхатга олди, ташвиқотлар 7 июндан бошланади

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тасдиқланган тўрт нафар номзодни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди. Сайловолди ташвиқотлари эса 7 июндан бошланиши белгиланди.

Тошкент вилоятида мактаб ўқувчиси каналга чўкиб кетди
5 июнь 2023, 11:29

Тошкент вилоятида мактаб ўқувчиси каналга чўкиб кетди

Янгийўл шаҳрида 16 ёшли мактаб ўқувчиси Жўн каналига чўкиб кетди. Унинг жасади орадан бир кун ўтиб топилди.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради
5 июнь 2023, 11:16

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Кундузи ҳаво +40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 даражагача исийди. Бу июнь ойининг биринчи ўн кунлиги учун меъёрдан 4−6 даража юқори ҳисобланади.

Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида «ноль чиқинди» тамойиллари жорий этилади
5 июнь 2023, 11:07

Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида «ноль чиқинди» тамойиллари жорий этилади

Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида Ўзбекистонда «ноль чиқинди» (zero waste) тамойиллари жорий этилади. Барча чиқинди полигонларида чиқиндиларни тўлиқ қайта ишлаш ва куйдиришга босқичма-босқич эришиш режалаштирилган.

Байден АҚШ давлат қарзи чегарасини вақтинча бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
5 июнь 2023, 10:47

Байден АҚШ давлат қарзи чегарасини вақтинча бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Жо Байден АҚШ давлат қарзи чегарасини вақтинча бекор қилувчи қонунни имзолади. Бу АҚШ тарихидаги биринчи дефолтдан қутулиб қолиш имконини беради. Агар давлат қарзи чегараси бекор қилинмаганида ёки оширилмаганида, АҚШ Ғазначилиги ҳукумат фаолиятини молиялаштириш имкониятини йўқотган бўларди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг