Самарқандда солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими бош инспектори фуқаронинг қарздорлигини камайтириб бериш эвазига ундан 15 минг доллар олгани айтилмоқда. Наманганда эса адвокат суд ишини ижобий ҳал қилиб бериш учун фуқародан 7 минг доллар олгани гумон қилинмоқда.
Карам баргларидан голупци, қовурма лағмон, фрикаделкали туркча шўрва, классик лазаня, мампар ва бошқалар — Zira.uz ифторлик учун тайёрлаш мумкин бўлган мазали таомлар рўйхатини тақдим этади.
Самарқанд вилояти прокуратураси Ургут тумани прокуратурасининг 19 ёшли келиннинг фотосурати «Telegram» тармоғидаги беҳаё каналга чиқариб юборилгани сабабли ўзини ўзи осиб қўйган бўйича жиноий иш қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилди.
Прокуратура вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими бўйича жиноят ишини қайта малакалади. Qalampir маълумотларига кўра, Маннопов операция қилинган Тошкентдаги хусусий клиникада пластик жарроҳ, лаборант ва УЗИ-мутахассиси малака тоифасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган.
Ёмғирли ўтадиган дам олиш кунлари, «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг ғолиблари, Тошкент вилоятида бузиладиган 23 та эски «дом», Тошкентдан Зангиота шифохонасига янги автобус, Сирдарё вилоятининг янги ҳокими, Қорақалпоғистонда 8 гектар далани сув босгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент 2022 йил апрелида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш ҳақидаги қарорини бекор қилган эди. Бироқ орадан бир йил ўтиб, янги қарор билан ушбу йўналишда таклифлар киритиш бўйича ишчи гуруҳ тузишни топширди.
Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Ташкилот аъзолари Қирғизистонда аксилтеррор машқлари ҳамда интернетдан террористик, сепаратистик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича биринчи қўшма ахборот операциясини ўтказишга келишиб олинди.
Хоразмдаги оилавий меҳрибонлик уйи раҳбари ўқувчиларни тунги клубларда фоҳишалик йўли билан пул ишлашга мажбурлаган бўлиши мумкин, дея маълум қилди қизлар ўқиган мактаб директори. Мактаб ўқитувчиси жабрланувчилардан бирини асраб олмоқчи бўлган, бироқ расмийлар унга рухсат бермаган.
Хитойга ташриф буюрган Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат етакчиси Си Цзиньпинни Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатишга ёрдам беришга чақирди. ХХР раҳбари тинчлик музокаралари эрта бошланишига умид билдириб, томонларни вазминликни сақлаш, тинч аҳолига ҳужумлардан қочишга чақирди.
Олий Мажлис Сенати Маданий мерос агентилигига муаммо ва камчиликлар юзасидан ёзма равишда асослантирилган тушунтириш бериш талаби қўйилган парламент сўрови юборди.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоевнинг маълум қилишича, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён 6030 нафар ўзбекистонлик махсус рейслар орқали эвакуация қилинди. Йил давомида хориждаги фуқаролар учун 200 мингдан ортиқ консуллик операцияси амалга оширилди.
Ўзгидромет 8−11 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Жойларда шамол кучайиб, айрим ҳудудларда дўл ёғиши ҳам мумкин.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига 2022 йил ноябрь ойидан бери ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Маҳмудалиев номзоди тасдиқланди.
Тошкент вилоятидаги Чимён тоғларида 8−11 апрель кунлари қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти аҳолиси фаровонлигини ошириш бўйича 5 та ташаббусни илгари сурди. 20 та йўналишдаги лойиҳаларга имтиёзлар жорий этилади, 11 та туман ва шаҳар саноатга ихтисослашади, вилоят йирик логистика хабига, Гулистон шаҳри эса «Инновацион медицина хаби»га айлантирилади.
Элликқалъа туманида каналдан сув чиқиши оқибатида 8 гектар далани сув босган. Ўрганишлар давомида мазкур ҳудуддаги фермер каналга ноқонуний сув олиш трубасини ўрнатган ва ўша трубалар қўйилган қисимдан сув сизиб чиққан. Натижада, канал қирғоғи емирилиб сув чиққан. Ҳолат бўйича ўрганиш бошланган.
Сенаторлар «Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Энди ушбу жиноятларда айбдор деб топилганлар жазо муддатидан илгари озод қилинмайди ва енгил жазога алмаштирилмайди.
Самарқанд шаҳрида АҚШ ва Канадага фуқароларни ноқонуний равишда жўнатмоқчи бўлиб, улардан пул олган шахслар қўлга олинди.
Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечалари +7…+12 даража, кундузи +22…+27 даражани ташкил этади.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 1-мавсумига овоз бериш 7 апрелда якунланди. Жами 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1,6 трлн сўмга яқин маблағлар йўналтирилади. Ҳудудларда одатдагидек одамлар байрам қилишни бошлаб юборди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг