Ўзбекистонда 2017 йилдан 2021−2022 йилгача бўлган даврда сил, гепатит Б ва 2-тоифа қандли диабет билан касалланиши камайган. Шунингдек, аҳоли ўртасида ўз жонига қасд қилиш туфайли ҳаётдан кўз юмиш кўрсаткичи (ҳар 100 000 кишига) 2017 йилдаги 7,5 нафардан 2021 йилда 6,4 нафаргача камайган.
«Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали ҳаракатланган автомашинадан Африка филининг тиши ҳамда 180 дона буғу шоҳлари топилди.
Республика бўйлаб 5−7 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу сабаб тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин. Айрим ҳудудларида дўл ёғиши кузатилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳлини метронинг охирги йилларда очилган 19 та янги бекатига ном қўйиш учун овоз беришга таклиф қилди. Жараён geonom.tashkent.uz платформасида 4 апрелдан 18 апрелга қадар давом этади. Сўнгра ҳукуматга қарор қабул қилиш учун киритилади.
Испаниянинг Maxam корпорацияси «Максам-Чирчиқ кимё заводидаги улуши бўйича узоқ давом этган можаро туфайли» Ўзбекистонга қарши халқаро арбитраж ишини қўзғатди, деб ёзади Eurasianet. Томонлар келишмовчиликни тинч йўл билан ҳал қила олишмаган.
Туркия президенти мамлакатда ишлаб чиқарилган илк миллий электромобиль — Togg`нинг биринчи эгаси бўлди. Эрдоған яқин кунларда ушбу машинадан Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевга ҳам юборилишини билдирди.
4 апрель соат 08:00 дан 5 апрель соат 08:00 га қадар Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларининг қатор маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Президент хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимини янгилаш ва бошқариш бўйича Андижон тажрибасини Ўзбекистон бўйлаб жорий этиш топшириғини берди. Бунда иситиш тизимлари тадбиркорларга 10 йилга берилади ва уларнинг хизматлари давлат томонидан сотиб олинади.
Март ойида республика бўйлаб 21,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 231 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Ургут туманида 2020 йилда туғилган болакай эҳтиётсизлик сабаб ариққа тушиб, оқиб кетди. Боланинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди.
Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси вазифасини бажаришга киришди. У бу лавозимда Жавлон Ваҳобовнинг ўрнини эгаллади.
Хорижда яшаётган ўзбекистонликлар референдум ўтказиладиган 55 та участканинг манзилини интерактив харита орқали аниқлаши мумкин.
Тижорат банклари 4 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 410 — 11 460 сўм.
Қашқадарёда 30 туп манзарали дарахт, Тошкент вилоятида эса 48 туп писта дарахти ўтин қилиш учун кесиб ташлангани аниқланди. Хусусан, Қарши шаҳрида ўсимлик дунёсига 151 млн сўм зарар етган.
Ўзбекистонда 36 турдаги товарларга божхона божининг ноль ставкаси белгилангани баъзи нархлар пасайишига олиб келди. Шоколад, сабзавот ва мева консервалари, мол гўшти арзонлаган бўлса, йогурт, қаймоқ, творог каби сут маҳсулотлари нархи ўзгармади. Чой, кофе, сабзавот, мурабболар нархи бироз ошган.
Сергелида ўзи ва 3 фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлаган аёл иши бўйича жиноят иши қўзғатилди. Марҳума уйи ёниб кетгани туфайли болалари билан онасиникида яшаб келгани ва ушбу ҳолатлар руҳиятига салбий таъсир кўрсатгани ҳамда турмуш ўртоғи ҳозирда Умра зиёратида экани аниқланди.
Сергели туманида 27 ёшли аёл 3 нафар фарзанди (1, 4 ва 5 ёш) билан ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборганди. Бош прокуратура уларнинг барчаси ҳалок бўлганини маълум қилди. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Нукус воқеалари бўйича судланган 39 нафар маҳкумнинг оила аъзолари билан қисқа муддатли учрашувлари ташкил этилди. Бу масалада Парламент комиссияси томонидан Олий судга илтимоснома киритилган. Шунингдек, комиссия Бухорога йўл харажатларини қоплашга ҳам ёрдам берган.
«Жара» мусиқий фестивали бошқа кунга қолдирилди, янги санаси эса номаълум. «Дунёдаги ҳозирги вазият кенг кўламли мусиқий тадбирларни ўтказиш учун қулай эмас», дея маълум қилди iTicket чипталар агрегатори.
Тошкентнинг Сергели туманида аёл уч нафар фарзанди билан ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборгани айтилмоқда. Бош прокуратура матбуот хизмати тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойида ўрганиш ишларини олиб бораётганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг