Осиё футбол конфедерациясининг юридик қўмитаси раисига Ўзбекистон МОҚ бош котиби Ойбек Касимов ўринбосар бўлди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов эса ҳакамлар қўмитаси раисига ўринбосар этиб тайинланди.
Ўзбекистонда энди маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан — турмага ўтказиш суд томонидан ҳал этилади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +25, жануб ва чўл ҳудудларда +29 даражагача кўтарилади.
Тижорат банклари 24 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 410 — 11 470 сўм.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати расмийлари Marion Biotech фармацевтика компаниясининг ишлаб чиқариш лицензиясини бекор қилди. Компаниянинг «Док-1 Макс» сиропи Ўзбекистонда камида 20 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган. Илгарироқ лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатилганди.
Жиззахдаги «Арнасой» сув омбори ҳудудида икки нафар шахс 343 бош балиқни ноқонуний овлагани аниқланди. Бунинг оқибатида ҳайвонот дунёсига 201 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
23 март куни эрталаб Амударё устида қурилаётган Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи автомобиль ва темир йўл қўшма кўпригининг вақтинчалик таянч иккита балкаси номаълум сабабларга кўра қулаб тушди.
Тошкентда 24 март куни кундузи G3 даражали 5 балли магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда. Кейинги 2 кун давомида бўрон кучи куннинг айрим пайтларида 4 баллни ташкил этади.
Собиқ мактабгача таълим вазири Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди.
Йил бошидан озиқ-овқат саноатида пасайиш кузатилаётган бир пайтда Ўзбекистон президенти озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун 6,2 трлн сўм ажратилишини маълум қилди. Биринчи марта тадбиркорлар 130 млн долларни банклар воситачилигисиз тўғридан-тўғри олади, деди президент
Ўзбекистонда оилавий зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилиши кутилмоқда. Шунингдек, иқтисодий ва психологик, жинсий зўравонлик ва бошқа жиноятлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда. Саида Мирзиёева буни «соғлом фикр ва адолатнинг ғалабаси» деб атади.
Пойтахтга янги ҳоким, яқин кунларда зилзила қайта бўлмаслиги, 4 йилга қамалган Қарши шаҳри собиқ ҳокими, референдум ўтказувчи округ комиссиялари таркиби, жарималар бўйича чегирмалар 50 фоизгача оширилгани, айрим товарлар хариди учун қайтариладиган ҚҚС ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкентда 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Бу кунларда иссиқлик тармоқлари синовлардан ўтказилади.
Тожикистонда тунда содир бўлган зилзила эпицентрига яқин жойлашган бир қанча қишлоқларда маҳаллий аҳолининг уйлари ва автойўллар қисман зарар кўрди. Бироқ асосан пойдеворсиз хўжалик иншоотлари шикастланган. Инсонлар ўртасида қурбонлар қайд этилмаган.
36 ёшли хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан бирга яшаб юрган аёлни ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, санъаткор аёлга бир неча марта пичоқ уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган.
Пойтахтнинг электр энергиясига бўлган 75 фоизлик талабини қондириш мақсадида Тошкент вилоятида умумий қуввати 2400 мегаватли 4 та қуёш фотоэлектр станцияси барпо этилади. Уларнинг 3 таси Хитой компаниялари иштирокида қурилади.
Қамчиқ довонида калава ип ортилган IVECO русумли юк машинаси кабина қисмида ёнғин содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.
Президент 2024 йилгача 34 турдаги озиқ-овқат ва товарлар — пишлоқ, творог, шоколад, қандолат маҳсулотлари, олма, нок, беҳи, йогурт, кефир, сут маҳсулотлари, макарон, чўчқа гўшти импортига 2024 йилгача ноль ставка жорий этилишини тасдиқлади. Пиёз, салат барги импортига ҳам имтиёзлар жорий этилмоқда.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 23 март куни референдум ўтказувчи 14 та округ комиссияларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди ва уларнинг таркиблари тасдиқлади.
«Ўзавтосаноат» компанияси раиси, Бош прокуратура департаментининг собиқ раҳбари Шавкат Умурзоқов Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея «Газета.uz»га ҳукуматдаги манбалари маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг