Қирғизистон ҳукумати раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича 15 дан ортиқ ҳужжат, жумладан, автомобиль ва тижорат ускуналарини йиғишни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, қўшни мамлакатда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон Конституциявий суди Қонунчилик палатасининг Конституция бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқишга киришди. Ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш бўйича йиғилиш 13 март куни бўлиб ўтади. Қонуннинг ўзини кўриб чиқиш ҳақида эса судга мурожаат қилинмаган.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида V International Tashkent Marathon ва Yangi Nafas югуриш мусобақаси ташкилотчилари иштирокида матбуот брифинги бўлиб ўтди.
Хатирчи туманида Matiz ва Damas ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа сабаб 49 ёшли Matiz ҳайдовчиси вафот етди.
Ҳиндистонда 2 ҳафта давом этган ўзбек-ҳинд ҳарбий машғулотлари якунланди. У ерда қўлбола усулларда портлатиш, шартли террорчи гуруҳларни қидириш ва йўқ қилиш, тоғли ва ўрмонли ҳудудларда жанговар ҳаракатлар олиб бориш бўйича қўшма машғулотлар ўтказилди.
Жамоатчилик эътирозидан сўнг янги Конституция лойиҳасидан «халқ соғлиғи ва маънавиятини» ҳимоя қилиш мақсадида ахборотни тарқатиш чекланиши ҳақидаги норма чиқариб ташланди. Унинг ўрнига «аҳолининг соғлиғи, ижтимоий ахлоқ» жумлалари киритилди. Бунга фаоллар турлича муносабат билдирди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко янги қонунни имзолади, унга кўра, мансабдор шахс ёки ҳарбий хизматчи томонидан давлатга хиёнат қилганлик учун ўлим жазосини қўллаш назарда тутилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йилнинг 10 та энг йирик солиқ тўловчиси номини эълон қилди. Улар бюджетнинг учдан бир қисмини таъминлайди. Давлат бюджети йирик солиқ тўловчиларга қарамлигича қолмоқда. Таққослаш учун: 2018 йилда 20 та компания бюджет тушумининг 34 фоизини тақдим этганди.
«Ўзбектелеком» мартдан Ўзбекистон бўйлаб 5G технологиясини жорий эта бошлайди. Дастлаб тармоқ билан Тошкент шаҳри тўлақонли, вилоят марказлари эса қисман қамраб олинади. Қолаверса, илк маротаба флагман смартфонлар, жумладан, iPhone эгалари 5G`даги мобил интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Май ойида Берлинда «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари: македониялик Искандардан то Кушонлар сулоласигача» кўргазмаси очилади. Унда Ўзбекистоннинг 9 та музейидан 285 та ашё намойиш этилади.
ПМТИ экспертлари Тошкент шаҳри аҳолисининг йўллардаги тирбандликка муносабатини ўрганди. Респондентларнинг аксарияти тартибсиз ҳайдовчилар, қоидабузарликлар ва нотўғри парковкани асосий сабаблар деб билади. Тирбандликлардан кўпроқ автобус ва микроавтобус йўловчилари азият чекмоқда.
Президент тасдиқлаган қонунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси, агентлик, давлат ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимиятлар давлат мулкини бошқаради. Мамлакатнинг ер, ерости бойликлари, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, архив ҳужжатлари, маданий мерос объектлари ва муҳофазадаги ҳудудлар хусусийлаштирилмайди.
Нукус шаҳридаги 4 қаватли уйда газ портлашидан сўнг вайроналар остидан қутқариб олинган 5 ёшли қизча 8 март куни шифохонада вафот этди. Қизчанинг отаси ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида онаси, турмуш ўртоғи ва икки фарзандидан айрилди.
Тошкент шаҳрида ўтказиладиган V International Tashkent Marathon оммавий югуриш мусобақаси сабаб қатор кўчалар 11−12 март кунлари вақтинча ёпилади.
Россияда қамоқ жазосини ўтаётган Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро Украинада вафот этди. Қайд этилишича, эркак Украинага қурилиш ишлари учун жўнатилган ва у турган жойга снаряд келиб тушган.
Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси жами 16 та — 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.
Қонунчилик палатаси Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини — 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллади. Тегишли қарорни 134 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 2 нафари бетараф қолди, 1 нафари эса овоз бермади. Аввалги референдум бундан 21 йил аввал бўлиб ўтганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилди, кейинчалик у референдумга қўйилади.
Янгиқўрғон туманидаги «ўзбек-қирғиз» давлат чегарасида 14,5 кг «гашиш», 50 гр «героин» моддаси ва бошқа турдаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилиши олди олинди.
Шанба ва якшанба кунлари Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келади. Жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат шанба куни кундузи +21…+26 даража, якшанба куни салқинроқ, +13…+18 даража атрофида бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг